Menu
Categories
Аброр Мавлонов: Covid 19, Бухоро ва Сардобадан Муҳаммад Солиҳгача…
05/17/2020 Бош мақола

Ассалом алайкум “Дунё Узбеклари” нинг азиз укувчилари ва бош мухаррири Исмат Махмудович.

Биламизки 2020 йилнинг бошланиши дунё хамжамияти учун ута огир йил булиб бошланди, дунёнинг кудратли давлатларининг махсус лабараторияларида яратилган деб ишонилаётган COVID 19 киска вактда бутун дунёни камраб олди.

Узбекистонда COVID 19 жорий йилнинг март ойида кайд этилди, тезкор курилган чоралар ва фукароларимизнинг якдиллиги, айникса Согликни саклаш вазирлиги, Ички ишлар, Миллий гвардия ходимларининг куну-тун олиб борган сай харакатлари туфайли вируснинг кенг таркалиб кетиши бартараф этилди.

Хаммамиз курдики вирус куплаб иктисоди ривожланган давлатларни хам шошириб куйди, бунинг устика олдинма кетин Каспий денгизи устида шакилланган, нама хаво окими ва шамоли Туркманистон узра Узбекистон сархадларига криб келди, бу нокулай табиат инжиклиги Бухоро, Кашкадарё,Самарканд ва кисман Навоий вилоятининг кишлок хужалиги экинларига путр етказди, Бухоро вилоятининг чека Олот тумани кучли шамолдан ахоли манзиллари жиддий шкастланди.

Орадан бир кун утиб Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг, кечаси ёгган кучли ёмгир ва шамол туфайли, 6 чи пикетида упирилиш юз бергани минглаб ахоли уй жойини ташлаб кетишига олиб келди, ахолии манзиллари сув остида колди, сув омбор суви жанубий Козогистон худудларига кадар етиб борди.

Узбекисонга келган шундай кулфатлар пайтида хориждаги Узбек мухолифати ва Эрк партияси лидери Мухаммад Солихнинг Узбекистон ва мамлакат рахбарига карата отилган уки хам учиб келди.

Шахсан мен буни вазиятдан фойдаланиш деб тушундим, Мухаммад Солихнинг катор айбловлари асоссиз эканлигини купчилик зиёлилар ва узбек халки билади, айникса ББС узбек хизматининг замонавий ёш мухбири Шодиёр Сайфнинг онлайн сухбати шунчалик дахшатли булганидан Солихнинг узлари хам эсанкираб колди.

Кутилмаган саволлар мухолифат лидерини шок холатига тушуриб куйди, энг кизиги буни бутун дунё курди.. инглизчасига “no comment” холати юз берди. Мен ББС нинг махоратли мухбирига тасаннолар айтаман мана профессионал журналистика.

Аслида Узбекистонда хориждаги мухолифат киладиган иши колмаган, бу ишларни мамлакатимиз рахбари олиб бораётган адолатли сиёсат тимсолида узбек халкининг узи аста секин бажараябди.

Янги Узбекистоннинг шижоатли ёшлари, тарихдан тугри хулоса чиказган холда замонавий Узбекистонни дунё хамжамияти олдида хар жабхада юксалтиради, зеро мамлакатимиз рахбарининг адолатли сиёсат ва куллаб-куватлови бунга замин яратади.

Аброр Мавлонов,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*