Menu
Categories
Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
05/18/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

 

ИНСОН ҚАЛБИ

Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз,
Унда миллат яшар, унда тил яшар.
Унда аждод фахри яшайди сўзсиз,
Унда истиқомат қилади башар.

Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз,
Унда она яшар, яшайди Ватан.
Уни жўн нарса деб ўйламанг ҳаргиз,
Ҳайҳот! Қўзғалмасин бу Қалб дафъатан!!!

 

Ming yillarkim, bulbul kalomi
O‘zgarmaydi, yaxlit hamisha.
Ammo sho‘rlik to‘tining holi
O‘zgalarga taqlid hamisha.

Ona tilim, sen borsan, shaksiz
Bulbul kuyin she’rga solaman.
Sen yo‘qolgan kuning, shubhasiz,
Men ham to‘ti bo‘lib qolaman…

ОНА ТИЛИМГА

 

Минг йилларким, булубул каломи

Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.

Лекин шўрлик тўтининг ҳоли,

Ўзгаларга тахлит ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз

Булбул куйин шеърга солурман.

Сен йўқолган кунинг шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб қолурман…

 

“Дунё ўзбеклари”” редакция почтасидан

Leave a Reply
*