Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловлар ЎзТВ спорт каналидан ҳайдалдилар…
Ҳурматли Исмат Хушев,
Сизнинг нашрингизни Ўзбекистонда бўлаётган бугунги ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида, Президентимиз оммавий ахборот воситаларига қўяётган юқори талабларга мос равишда, жамият ривожи учун ўта фойдали иш олиб бораётган, айниқса спорт соҳасини ривожи учун жон куйдираётган ОАВ сифатида биламиз.
Айникса АИБА конгресида юртдошимиз Ғофур Рахимовни қўллаб онлайн чиқиш қилганингиз ортидан ўзбекистонликлар маълумотга эга бўлиб турган эди. Ўша йиғилишга МТРК маблағларини сарфлаб ўзбекистонда ягона Спорт канали директори МТРК раисининг эркатойи Зоҳид Каримов хам бориб мехмонхоналарда маишат, сайру саёхат қилиб келганини хам хамма билади.
Сиз бир неча бор Спорт канали ходимлари норозилиги ёзилган мақолаларни, коррупция ботқоғига ботиб кетган, давлат пулларини упираётган, бошқалар номига миллионлаб гонарар, устамаларни қўйиб ўзлаштираётган З.Каримов хақидаги маълумотларни эълон қилган эдингиз.
З.Каримов апрел ва май ойларида хам жуда кам ойлик оладиган ходимлари уйда пулсиз ўтирган бир вақтда ойлик олиб миллионлаб гонарар ишлашжан уялмади. Атрофига йиғиб олган, коррупциялашган гурухидаги ходимлар номига хам миллионлаб гонарарлар ёзиб ўзлаштиришда давом этди.
Бугун Спорт федерацияларидан пора олишни йўлга қўйган, таниш билишчиликни урчитиб ётган З.Каримов атрофига синфдош, курсдошларини тўплагани, доим ўзи ва яқинлари хориж сафарларини гуллатиб юргани хакида МТРК да хам хамма билади.
Мана қандайдир қора йуллар билан МТРК раиси А.Хаджаев ва унинг кадрлар ва режим буйича уринбосарлари Ш.Мусурмонов пинжига кириб олган З.Каримов мана машхур бўлмоқда.
Яқинда «Орият Доно» радиоси эфирида Ўзбекистон 24 телеканалини тўғри танқид қилган Спорт ТВ ходимлари Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловлар ҳақида ижтимоий тармоқларда постлар пайдо бўлгач, МТРК раиси Алишер Хўжаев жахл устида эркатойи «Спорт ТВ» директори З.Каримовга телефон қилади.
Бош кўтарган ходимларни йўқотишга уста бўлган З.Каримов эса анчадан буён ўзига ёқмай юрган бу ходимларни ҳам бўшатиб юбориш учун имконият пайдо бўлганидан хурсанд бўлиб уларни корпоратив этикани бузганликда айблади.
Бунақаларга Спорт каналида жой йуклигини раисга айтади. Бу билан З.Каримов МТРК раисини жаҳлдан тушириш ва ўзининг ёғли жойини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Шу куннинг ўзидаёқ (бу 21 ёки 22 май куни) Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловлар чақиртирилиб, отпускада бўлишига қарамасдан аризалари олиниб ишдан ҳайдалади.
З.Каримов эса уларга нимадир ваъда қилиб жим юриш кераклиги, ижтимоий тармоқларда ишдан кетгани хакида айтмасликка, айтса ҳам бошқа яхши иш топгани учун кетганини айтишга кўндиради.
Бу билан теле Канал мажлисларида “Президентга ёзасанми, БМТгами, истаганингга ёз, менга бунинг фарқи йўқ” , “ИИВда ишлаб юрган вақтларимдан ҳийла-найранг китобининг разиллик усулларини қўллашни яхши биламан, бу борада менга тенг келадигани йўқ” деган иборалари билан машхур бўлган З.Каримов навбатдаги найрангини бошлайди.
Балки А.Хаджаев З.Каримовни гапига кирмаганда хақиқатни гапириб, МТРКдагиларни кўзини очишга ҳаракат килган Спорт ТВ ходимлари Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловларни бўшатилишига йўл қўймасмиди. З.Каримов шу вактгача ўзини спорт федерациялари билан уюштирган коррупцион ишларига қарши булган канал бош режиссёри Э.Исомиддиновни лавозимидан бушатди.
Чойхонада гапи тўғри келмай қолган шарҳловчи Мурод Ризаевни ҳам статья билан ишдан бўшатишга жиддий киришди, аммо ЎзТВ касаба уюшмаси қарши чиқиб, бу қабиҳ ишини амалга ошира олмади.
Тажрибали ва маҳоратли бўлган режиссёр У.Мирзақориевни ишдан бўшаттириб юборди. Еш истеъдодли журналист Н.Йулдошевни ишдан кетишга мажбур қилди. Аёл ходимларни эфирдан буткул олиб ташлади. Ишдан етишга мажбур қилди.
Ижодий жамоага кўчадаги мардикор каби, “ишласанг шу, ишламасанг катта кўча” қабилида муносабат қиладиган З.Каримов яна ғалабасини нишонламоқда.
Балки адолатни тиклаб Спорт ТВ нинг жонкуяр ходимлари Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмаловлар ишини тиклаш борасида қайсидир мутасадди ўйлар???
Агарда юқоридаги ёзилган ҳолат бўйича қайси мутасадди идорада савол туғиладиган бўлса, телеканал муҳарририятларига телефон қилишлари мумкин:
(371) 2141497, 2141397, 2141333, 2141470, 2141336, 2141395, 2141223.
Бир гуруҳ “СПОРТ” телеканали ижодкорлари
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Узбекистонда И.Каримов давридаги рахбарларни алмаштириш керак. Щу жумладан Телевидение рахбари Ходжаевни хам.