Олимжон ТЎХТАНАЗАРОВ: ИСЛОҲОТ ЁКИ ИСТЕЪФО…
ИСЛОҲАТ ЁКИ ИСТЕЪФО
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси Алишер Ходжаев радиода берилган танқидни кўтаролмабдилар шекили, ўзларининг норозиликларини билдирибдилар.
Улардан сўнг эса бошқа ҳамкасбларимиз ҳам жонланишди. Мен уларни баъзилар каби маддоҳ демайман чунки, сўз эркинлиги боис,ҳар ким ўз фикрини баён этиши мумкин.
O‘zbekiston-24 канали ҳақида, ундаги холатлар ҳақида билсамда, лекин, Мавжуда Мирзаева холат бўйича ўз фикрини айтиб бўлган.
O‘zbekiston -24 янги очилгандагидек эмас. Тан олиш бу мардлик белгисидир. Телевидениеда кимдан сўраманг барча нолийди. Аммо, ишдан хайдалишидан қўрқади. Чунки, ишсиз қолса оиласини ким боқади?
Раис Алишер Хаджаев ўзига бир савол бериб кўрсинки, бир йил, майли 2 йил боринки, ишлаган йилларини олиб кўрсин қанча фуқароларни қабул қилди экан. Ходимларнику сўраманг…
Ҳеч қачон қабул қилмайди. Мен шунда ўйлаб қолдим. Раис компанияга ўзи керакми? Ҳа, керак экан. Ҳукумат йиғилишларида ва бошқа анжуманларида ўтириш учун керак.
Битта O‘zbekiston 24 эмас, бошқа каналларда ҳам шундай аҳвол. Айниқса, неча йиллардан буён «Маҳалла» каналида ишлаб келаётган ходимларига гувоҳнома берилмаган. Бу Чориев деган билоғонни ўйлаб топган ишидир. Кўпчилик ходимларни оиласидагилар сиз ўзи телевидениеда ким бўлиб ишлайсиз, қаровулми, боғбонми,,? деб сўрашар экан.
Каналларда раҳбарлардан норозиликлар жуда кўп. Лекин, раисга яқин одамлар бўлгани учун ҳеч ким мушугини «пиш» демайди.
Менинг шахсий фикрим шундай. Алишер Хаджаев компанияда катта ислохат ўтказиши керак.
Канал директорлари лавозимига ҳақиқий арзигувлик ходимларни қўйиши керак. Ҳукуматга ходимлар маошини 2-3 баробарга ошириш учун мурожаат қилиши керак.
Техникаларни янгилаш лозим:
Студияларни жиҳозлаш учун маблағ берса,
Автокорхонадаги машиналарни хисоблаб, каналларга тақсимлаб берса,
Телемарказни тарқатиб техника ва хоналарини, ходимларини каналларга штат жадваллари билан бўлиб берса, ҳар бир ижодий гуруҳга алоҳида камера, монтажхона берилса, (имкон бор)
Телемарказни эски иш услубидан мутлоқо воз кечишса,
Чет элдан техникаларни яъни камера учун тасвирчи, монтаж компютрлари учун монтажёр, студиялар учун инженер ва режиссёрлар бориб техникаларни танлаб олиш учун боришини ташкиллаштирса, компания ҳудудида Вайфай улатса, таниш билишчиликка барҳам берса бу компанияни ривожланишига катта хисса қўшар эди.
Халқимиз ҳам хурсанд бўлар эди. Ҳа албатта, танқидий кўрсатувларга катта йўл очилиши шарт.
Кўп йиллар телерадиокомпанияда ишлаб нафақага чиққан устозларни холидан хабар олиш, компанияга кириб чиқишлари учун рухсатномалар бериш (ёш авлодни тарбиялашда фойдаси катта), Ишга онлайин орқали қабул қилишни йўлга қўйиш лозим.
Шуларни бажаришга хохиши бўлса, Ўзбекистон миллий телерадиоеомпанияси ривожланади, раисга ишонч ортади.
Мабодо, ислоҳат қилинмаса, қилаолмаса раис истеъфо бериши керак.
Лекин, унисида ҳам бунисида ҳам раис телевидение тарихида қолади. Энди қайсинимини танлаши ўзига боғлиқ.
Ёрдам керак бўлса, ўз ташаббусларини берадиган ходимлар кўп. Фақат Алишер Джурақулович Хаджаев буни истаса бўлди.
Охирги сўз ўрнида: Радиода берилган фикрларга қўшиламан. Мард, жасур журналистлар ишдан олинди. Лекин мен барибир уларга омад тилайман.
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
Олимжон Тўхтаназаров,
Ўзбекистон телевиденияси МТРК ходими
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ