Шоира Рауфбоева ижодий портретига чизгилар — Насриддин Асриддинов
БИР УЙЛАБ КУРИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ !!!
Танишинг тажрибали ва устоз даражасига этган журналист аёл, она ва меҳрибон бувижон Шоира Рауфбоева (Шоҳира Ҳамро).
1990 йилда биринчи марта Ўзбекистон телевидениясига ишга келган ва шу бугунга қадар ишлаб келмоқда (битта масканда, бу уларнинг ишларига ва масканларига содиқлигидан далолат)! Шу вақт давомида шу аёл бир неча кўрсатувларни ва катта-катта телелойиҳаларда ўзининг иштиролари билан кимлигини исботлаб бўлди! Бугунги кунда агар МТРКни архивини кўрсангиз, шу аёл кўрсатувлардан кўрсатуларгача, йилдан йилгача ўсиб борганлигини гувоҳи бўласиз! Бугунги синовли кунларга қарамасдан ҳам Шоира Рауфбоева ўз журналистик фаолиятини тўхтатгани йўқ, сабаби айнан уларнинг йўналишлари кино ва театр бўлганлиги учун ҳар куни янги чиқаётган фильмларнинг тарғиботи билан банд бўлмоқда! Ижодининг бошида Ўзбекистонда мавжуд бўлган иккита телеканалга, кейинроқ учта ва тўртта телеканалларга кино ва театрга оид кўрсатувларни тайёрлаб, бугунги телевидения тили билан айтганда “рейтинги” баланд кўрсатувларни тақдим этган. Деярли туну-кун, қиш ва ёзда томошабинларни энг сўнгги кино ва театр янгликлари билан ҳабардор этиб турдилар! Шунча кўрсатувларни бирданига бир нечта телеканалларга тайёрлаб ва тақдим этиб келган шу журналистни на бир унвони ва на бир мукофоти бор!!! 30 йил давомида шунча йил ишлаб МТРКда “Йил журналисти”, “Олтин қалам” ва журналистларга бериладиган юксак унвони йўқ(ҳар бир мукофот ёки унвонни олиш учун тавсияни ишлаётан иш жойи беради)! Лекин, ундан сўнг МТРКга келган, атиги 4 ёки 5 йил дейсизми, ёки унчалик ҳам кўп ишламаган ижодкорларнинг айримларида деярли санаб утилган барча мукофотлардан тортиб, айримларида эса унвони ҳам бор! Бу куролмасликдан эмас, омадини берсин! Қайси қилган кўрсатувлари, чиқишлари, ишлари учун олганларини ўзлари билишади (ҳаққоний олганлари ҳам бор уларни ҳамиша қуллаб қутлатлаб, хурсанд бўлганман). Сабаби, ўша пайтларда радиода фаолият олиб борар эдим, радиода катта лойиҳаларни қилиб, оддий бир “МТРКка соврини”дан ҳам бир неча бор қайтган ижодкорман! Сабаби биз бироз бетга чопар ва туғрисини айтадиган (ҳамкасбларим мени яхши билишарди) бир ижодкор эдик, шунинг учун ҳам шу мукофот бизга насиб қилмаган! Туғриси, буларни мен осмондан олиб ёзаётганим йўқ ёки бир эртак ёзиш учун китобимни бошланиши эмас бу. Сабаби, ўзим ҳам 1992 йилда МТРКка ишга кириб, зўр инсонлар ва устозлар қулида таълим олганман ва ўрганганман. Яна ёзганларимни бугунги кунда МТРКда ишлаётган ижодкорлар бошқа нарсага айлантириб ўтирмасин!!! Шаҳсан ўзим ҳам МТРКдан ташқарида бошқа телеканалда фаолият олиб борганимда “Олтин қалам”га сазовор бўлдим!
Хўш, Ўзбекистон телевидениясида бир неча йилдан бери ишлаб келаётган, кучли, билимли ва сочи оқарган айрим журналистлар қандай қилиб мукофот ёки унвонларни қандай қулга киритиши мумкин? Ёки санаб ўтилган мукофот ва унвонларни олиш учун таниш билиш керакми? Айнан унинг тажрибасини, ишлаган даврини ва қилган меҳнатларини санаб ўтиб, тақдирлаш керак эмасми? Ёки нафақага ёши етганида битта пахта гулли сервиз билан ёки Чорсу бозорининг бир арзон чопонини кийдириш билан кузатиб юбориш , халиям урфдами? Тажрибали журналист мукофотга ёки унвонга сазовор бўлиши учун тавсияномани ким бериш керак? Балким ҳаққоний ва ўз меҳнати билан ишлайдиган ходимларга унвон беришни ўйлаб куриш вақти келгандир! Ҳар бир ижодкор қайсидир раҳбарнинг даврида яхши ишлаб ва унинг даврида қандайдир мунофотларни қулга киритган бўлса, шу даврни раҳбарини яхши хотиралар билан эслашини истар эдим! Бу менинг шахсий фикрим, холос!
Инсон, айниқса ижодкор карантинда бўлса кўп нарсани уйлаб қоларкан. Шу жумладан мен ҳам, 1992 йилдан бери фаолиятимни бошлаган бўлсам, ижод йилларимни бекорчиликдан бирма бир варақлаб чиқмоқдаман! Бирма-бир нечта раҳбарлар қулида ишлаганлигим, қайси бирини яхшиликлари билан ва қайси бирини шунчалик. А ишлаган эканда бир раҳбар бўлиб !!! Мени ҳам ижодий фаолиятим давомида гонорар олмасдан ишлаганларим, эфирга чиқмаган пайтларим, шунчаки радиога бориб келишларим (ишимни ва радиони севардим) ёдимга тушди. Лекин ҳар бир даврнинг ўзига яраша гашти бор экан! Барибир МТРКка бу менинг мактабим, жони дилим, кўп нарсаларни ўргандим ва бугун устозларимдан ўрганган куникмаларим ёрдам бериб келмоқда!
Бу синовли кунлар ҳам ўтиб кетади, лекин мана шу даврда инсон хаёт нақадар гўзал, сени яхши курадиган ва севадиган инсонларинг нақадар кераклигини билиб олар экансан (ҳаммасини ҳам эмас). Бир биримизга яхшилик қилиб, меҳримизни дариғ тутмайлик!
Ҳаммага соғлик ва саломатлик тилайман! Ўзингизни эхтиёт қилинг! Уйда ўтиринг!
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан