Menu
Categories
Ғофуржон Пўлатов (Қарши): Журналист Исмат Хушев ҳақидаги мақолани ўқиб…
06/13/2020 Бош мақола

Ғафуржон Пулатов 

Журналист Султон Сулаймоновнинг Исмат Хушев ҳақидаги мақоласини ўқиб…

Журналист, И.Хушевни фаолиятига жуда тугри ва теран фикрлар билдирибди.

Мен Исмат акани чамаси 1987-88 йиллардан буён сиртдан танисам керак.

Хар куни эрталаб ва кечкурун асосий ишидан, турмушидан вакт ажратиб, юзма-юз эфирга чикиб соатлаб, яна бир-неча маротаба турли мавзуларда мулохаза юритиш, кимларгадир фикр ва тавсиялар бериш хар кимга хам хос эмас.

Окни-ок, корани-кора дейиш бу хам хаммага эмас.

Шунинг учун хам унинг теледастурларини мухлисларидан ташкари, жуда куплаб масъуллар ва мутассади рахбарлар зимдан кузатиб боришади.

Мен бу гапимга ишонч хосил килганман. Баъзилари ишкибозликдан кузатса, баъзилари эса узидан куркиб мени теварагимда хеч гап йукмикан деб кузатиб боришади.

Тили бошкаю, дили бошка мутассаддилар хали жуда куп экан бу жамиятда. Ана шунакалардан худо асрасин бизни.

Шунинг учун хам жамиятимизга Исмат акага ухшаган тили ва калами уткир журналистлар керак.

Мени назаримда, хозирги вазиятда Олий рахбариятдан кимдир фикр билдириши ва бу бахс-мунозарага нукта куйиши керак.

К.Алламжоновдан мана шунака вазиятларда мустакил тарзда фикр билдириш холатлари кузатила бошланганди, уни вазифасини узгартириб жойини тушаб куйишди.

Энди Исмат Хушевни гали келди шекилли.

Мени назаримда келгусидаги суз эркинлиги ва фикр эркинлиги масалалари И.Хушевни вазиятига боглик булиб колаяпди.

Эртага кеч булмаслиги учун хам биринчи навбатда ДХХдагилар, шунингдек мамлакатимиз Олий рахбариятидаги соглом фикрли шахслар ушбу нохуш бахс-мунозарадан (вазиятдан) Президентимизни хабардор килишлари керак.

Қарши шаҳри

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*