Menu
Categories
Чекка бир қишлоқнинг чекка уйида, Сумбул сочларини тараб ўрган қиз – кимнинг шеъри
06/24/2020 Адабиёт
Image may contain: one or more people, tree, outdoor and nature

Абдувоҳид Сувонов

ЧЕККА БИР ҚИШЛОҚНИНГ ЧЕККА УЙИДА

Чекка бир қишлоқнинг чекка уйида,
Сумбул сочларини тараб ўрган қиз.
Кундузлари яшар висол ўйида,
Тунги тушларида мени кўрган қиз!

Қуралай кўзларинг, қорачиқларинг
Бир зум хаёлларга толса нетарсан?
Сени ўз ҳолингга қўймайди бари,
Жонгинам, бош олиб қайга кетарсан?

Поёнсиз денгизда тўлқинлар аро
Кўринмас қирғоққа қараб сузмайман.
Эй, менинг қалбимга айланган дунё,
Сенинг висолингдан умид узмайман!

© Мирзо Кенжабек ёки Абдул Жалил шеъри

 

https://www.youtube.com/watch?v=zyvy-Jtet1g

https://www.youtube.com/watch?v=_TkSeUIi44M

https://t.me/Adabiyot_olami

Leave a Reply
*