Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: “Яқиндаги шамдан кўра – олисдаги учқун ёрқинроқ…”
06/21/2020 Бош мақола

ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ, ДУНЁ ЎЗБEКЛАРИ БОШ МУҲАРРИРИ ИСМАТ ҲУШEВГА ТАБРИК:

”ЯҚИНДАГИ ШАМДАН КЎРА-ОЛИСДАГИ УЧҚУН ЁРҚИНРОҚ КЎРИНАР…”

Ассалому алайкум Исмат ака!

Бугун негадир чуқур ўйга толдим… Шу қисқа, ҳали эндигина 23 йил яшаб ўтган умримда гарчи одамлар кўз ўнгида ҳеч нарсани кўрмагандай бўлсам ҳам, бугун бир бора ортга назар ташладим…

Инсон зоти ўзи не учун яшамоқда? Не бир тилсим борки инсон унга интилар? Бу ҳаётдан яшамоқдан мақсад не? Умр нима? Бу саволларни ўзимга ўзим берарканман, асл мақсадни ва моҳиятни тушунмоқлик учун бугун сизнинг руҳсатингизсиз сизнинг тақдирингиз ва ҳаёт йўлингизга тикилдим… Бунинг учун аввало узур сўрайман…

Исмат Ҳушев… Бу ном остидаги тақдирга бир бор назар солар эканман, сизнинг тақдир йўлингиз ўлароқ нафақат сиз, балки сиздек бир пайтлар ватан минбарларида, минбар эгаларининг эътиборида бўлиб, халқ дарди йўлида хизмат қилиб, бир кун келиб муҳожир бўлиш…

Балким баъзи бировлар учун бу ҳаёт йўли қандайдир дарбадарлик, қандайдир саргардонлик ва яна қандайдир беқўнимликдай туюлар гўё… Лекин сизнинг ҳаёт йўлингиз ҳақида фикр қиларканман, бугун аниқ бир ҳулосага келдим!

Айнан сизнинг ҳаёт йўлингиз чизиқларига тикилиб бугун шу ёш умримнинг ҳеч бўлмаганда биринчи фалсафасини топдим! Бугун баралла айта оламан, нафақат мен, балки сиз ҳам баралла айтишингиз мумкин!

”ЯҚИНДАГИ ШАМДАН КЎРА-ОЛИСДАГИ УЧҚУН ЁРҚИНРОҚДИР!!!”

Ҳа! Бугун сизнинг гарчи ватан ичра кечмаётган ҳаёт йўлингиз чизиқлари умр ҳошияси бўйлаб тортилиб борар экан, ватан ичидаги баъзи бир инсонларнинг пардознамо гапларию, минбарга чиқиб: ”Ватан! Ватан! Ватан!”дея қичқириб, минбардан тушган заҳотиёқ ватан сўзини бир чимдим мансаб ва бирчимдим бойлигу-манфаатга алишган баъзи бир ”ҚАҲРАМОНЛАР”дан кўра ёрқин!

Ишонинг, мен шу ёш ҳаётим йилларида ватаним ичида, кўз ўнгимда ”ВАТАН”деб қичқирган салобатли одамларнинг оғзидан чиқаётган шиору-ашъорилардан, усти шип-ширин ҳушомадлар билан қопланган гап-сўзларидан безиб кетганман!

Шу ёш умримда аллоҳ берган озгина ҳалол истеъдодимни бир-икки минбарда намоён этиш имкони яратилганида, бу имкониятдан фойдаланиб уддасидан чиққан онларда қаршимда ватанимнинг энг юқори турувчи баъзи бир инсонларининг ноҳақлигини кўрган бир укангиз сифатида айта оламанки, ватан ичида эмас, ундан узоқдаги баъзи жонкуярлар, фидойилар, муҳожирлар энг садоқатли қаҳрамонлар экан!

Ҳа Исмат ака! Бугун сиз фахрлансангиз арзийди! Ватанимизнинг энг олий минбарларида туриб, ватаннинг энг олий эътиборию-имкониятидан фойдаланиб, мол-дунё тўплаган одамлар ватанни қандай аҳволга солганлигини сизу-бир кўрмаганмидик??? Сизчи? Ватаннинг ширин ҳушомадидан кечиб, халқнинг асл дардини енгил қилиш йўлида яхши ҳаёт йўлини ташлаб оғир ва машаққатли ҳаёт йўлини танладингиз!

Бугун эса сиз ватан ва халқ юрагидаги дардини кўтариб чиқа олган ҳақиқий жасоратли ватан фарзанди бўлдингиз! Сиз юрт ичида туриб барча шароитларни тотиб келаётган ҳушомадгўйлардан кўра кўпроқ фойдангиз тегмоқда…

Сўзим охирида сизни ким қаэрда нима деб гапиришидан қатъий назар, ҳеч қачон УЧҚУНларга тўла умр йўлингиздан чекинмай доимо халқимиз дарди билан яшашингиз тилакдошиман!

Сизни яна бир умр ёшингиз билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин дея-жануб қуёши тафти остидаги Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан муҳлисингиз, укангиз,

Термиз давлат университети талабаси

АЛИЖОН…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*