Menu
Categories
Лола Ўроқова: Бугун китоблик ижодкорлар учун ҳам чинакам байрам бўлди…
06/28/2020 Бош мақола

БАЙРАМ БУГУН

Бугун 27 июнь – оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Кўз ўнгимдан бирма бир устозларим, ҳамкасбларим, дўстларим ўтди. Улар билан бирга ишлаган дамларим ёдимга тушиб, ижодий ҳамкорликларимизни эсладим.

Матбот соҳасида илк қадамни Шаҳрисабз туман газетасидан бошлаганман. Газета муҳаррири раҳматли Маннон Сатторов ниҳоятда бағри кенг, ходимларга ғамхўр, меҳрибон киши эдилар. Неъмат Арслон қишлоқ хўжалиги бўлимини бошқарар, соҳага оид мақолаларни қизиқарли ёзар, ҳикоя ўқигандай роҳат топарди киши. Газетада Неъмат аканинг “Табиат ва инсон” саҳифаси бўларди. Кийик боласини етаклаб кетаётган қизалоқ саҳифанинг рамзи эди. Неъмат ака тайёрлаган саҳифалар туфайли туман газетаси бир неча йил табиат мавзуини ёритиш бўйича республика танловида ғолиб бўлиб келди.

Мақсуд Ҳамроев ўткир публицистик мақолалари, Бозор Номозов чиройли шеърлари, Абдулла Йўлдошев юмор аралаш ҳикоялари билан ажралиб турарди. Газетада муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган Мўмин Азизов кейинчалик тарихий мавзудаги мақолалари билан танилди. Хуллас, уларнинг ҳар бири бир дунё, устоз дегулик ижодкорлар эдилар.

Кейин эса Китоб тумани газетасида фаолиятимни давом эттирдим. Жамоада темир интизом ўрнатган Сухроб Рустамов, қалби дарё Қаршивой Бердиев, машинканинг олдида ўтириб олиб бир зумда очерклар ёзиб ташлаган устоз Юсуф Умиров, таҳририятни биринчи уйи деб билган Майсара Ҳайдарова, катта истеъдод эгаси Маматқиём Саломов, Хўжаилмкони қишлоғида туғилиб, шу қишлоқ ҳақида кўплаб мақолалар ёзган Салоҳиддин Исомиддинов, ишлаб чарчамаган Ҳусан Раҳмонов, мактабни битирибоқ шу даргоҳда ишлаб, шу жойда сочлари оқарган Хосият Муҳаммадиева, газетани ҳаётидай азиз билган Иброҳим Азизов, бир илҳом келса кунига ўнтагача шеър ёзган (ҳаммаси зўр) Зебо Раҳимова, суратлари билан газетани безаган Тўлқин Қамариддинов, Абдуазиз Холиқов, Худойберди Жалилов, китоб ўқиб чарчамаган Ҳикмат Самадов, қаламини ўйнатиб мақолалар ёзган Мусурмон Содиқов, хонадошим Собир Маманов, таниқли шоир Абдунаби Бобоёров, газетада масъул котиб бўлган Маҳмуд Қаҳҳоров…

Эҳҳе, уларнинг ҳар бирида газетачиликка улкан меҳр бор эди. Улар нафақат ҳар бир мақолага, ҳар бир сўзга улкан масъулият билан ёндошар, сўзни муқаддас билишар, эъзозлашарди…

Тонг саҳардан газета тахламларини ҳам варақлаб чиқдим. Мўъжазгина туман газетаси қанчадан қанча истеъдодларга бешик бўлгани, уларни улғайтиргани ҳақида ўйладим. Мана, “Ёшлар ижодидан” рукни остида чоп этилган Норқобил Жалилнинг “Онамнинг армони”, Зебо Мирзонинг “Абдулла шоирга”, Инобат Нормуродованинг “Отамга”, Гулбаҳор Жумаеванинг “Дардинг олай, дунё – онажон”, “Хиёнатни бўлмас кечириб” шеърлари. Яна бир сонда Марям Ахмедованинг “Фарзандлар камолини кўриб”, мақоласи чиққан экан. Норқобил Жалил “Ҳал бўлмаган муаммолар кўп ёхуд қишлоқ хотин-қизларининг уй-фикрлари” мақоласи орқали иккита хўжалик ҳудудидаги аёлларнинг оғир иш шароитларига куйинчаклик билан муносабат билдирган…

Дарвоқе, газета ўз вақтида ёш ижодкорлар учун бамисоли бешик, қўлига қалам ушлаган борки, интиладиган минбар эди. Биз ўқувчилик пайтимизданоқ бу жойни табаррук даргоҳ деб билганмиз. Бир оёғимиз газета таҳририятида бўлган. Газетага шеър ёки мақоламиз чиққан куни бамисоли байрам эди ҳар биримизга…

Бугун шу газетада илк хабар ва шеърлари чоп этилган Норқобил Жалил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “ХХ1 аср” газетаси бош муҳаррири, Ғайрат Мажид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Инобат Нормуродова, Собир Мамановлар республика телевидениеси ходимлари, Зебо Мирзо, Гулбаҳор Жумаевалар таниқли шоира, Гулбаҳар Мусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Дилфуза Зарипова таниқли журналист, Марям Ахмедова Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Мусаллам Умирова журналист…

Энг муҳими, бугун байрам баҳона дийдорлашув ҳам бўлди. Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров китоблик бир гуруҳ ижодкорларни ҳокимиятга чорлаб, байрам билан муборакбод этдилар. Оммавий ахборот воситаларининг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида гапириб, ижодкорлардан ҳамкорлик таклиф қилдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, кўп йиллар туман газетасига раҳбарлик қилган Сухроб Рустамов туман ҳокимига барча ижодкорлар номидан миннатдорчилик билдириб, таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Салоҳиддин Исомиддинов сўз олиб, ўзи ташкил этган “Тафаккур чаманзори” нашриётида чоп этилган дастлабки китоблардан совға қилди.

Учрашув жуда самимий, дўстона ўтди. Тадбирдан сўнг туман ҳокимлиги вакиллари фахрий журналист Маматқиём Саломовнинг хонадонида бўлишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Ўзбекистон овози” газетасининг вилоят мухбири Юнус Узоқов билан дилдан суҳбат қилишди.

Хуллас, бугун китоблик ижодкорлар учун ҳам чинакам байрам бўлди. Ҳамма бир-бирини қутлади. Ўтганларни хотирлашди.

Мен эса фурсатдан фойдаланиб барча журналист дўстларимизни, ижодкорларни байрам билан муборакбод этаман.

 

Image may contain: 3 people, people sitting, table and indoor
Image may contain: 1 person, sitting
Image may contain: 1 person, standing, stripes and closeup
Image may contain: 1 person, sitting
Image may contain: 1 person, outdoor and nature
Comments
  • Шерзод Комил Халил Lola opa, bayramingiz muborak bo’lsin! Kitobdagi barcha jurnalistlarni muborakbod etaman!
     

     

  • Solijon Ibragimov Лола опа, Сизни ва барча ижодкор, матбуотчи юртдошларимизни табриклайман. Лола опа ФБда “Китоблик идодкорлар” дейсизми, рукн очиб (Сизда тайёр мақолалар анчагина) таништириб боринг. Билганлар эслайди, билмаганлар билиб олади, қандай ижодкорларимиз борлигини

     

  • Salomat Vafo Xorazmiya Табриклайман, Лолахон опа.
  • Юлдуз Мамадиерова Азизим табриклайман ижодий комиллик тинчлик ва уткир калам тилайман
    2 
  • Абдунаби Бобоёр ХАЙРЛИ КЕЧ!
    КЕЧ БУЛСА-ДА, КАСБ БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМАН! БАЙРАМ БАХОНАСИДА ХАМКАСБ ЛАРНИ БИРМА -БИР ЭСЛАБ, ХАЙРЛИ ИШ КИЛИБСИЗ. СИЗГА КАТТА РАХМАТ! ИЖОДДАН ЧАРЧАМАНГ!
  • Мохигул Назарова Байрам муборак бўлсин!
  • Sanobar Faxriddinova Лолажон, сизга-да байрам муборак бўлсин! Тангри сўраганингизни берсин!
  • Dilfuza Zaripova Бизни учирма килган устозларимизга таъзим! Сиз илк устозларимдансиз, Лола опа!
  • Мохинисо Камолова Лола опа байрам билан табриклайман. Қаламингиз қўлдан тушмасин, соғлик тилайман
    2 
  • Hafiza Ehgamberdieva Байрам муборак бўлсин,Лола опа! Саломат бўлинг!
  • Solijon Xomidov Кеч булсаям байрам Муборак ЛОЛАЖОН.
    Image may contain: flower, plant and nature
  • Gulbaxor Jumayeva АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МЕҲРИБОНИМ ЛОЛА ОПАЖОН, СИЗНИ ҲАМ КАСБ БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН. ЁЗГАНЛАРИНГИЗНИ ЎҚИБ, ХУРСАНД БЎЛДИМ, БАҒРИ КЕНГ, САМИМИЙ УСТОЗЛАРИМНИНГ СУРАТЛАРИНИ КЎРИБ ҲУ ЎША ЭНГ ҲАЙРАТЛИ ВА УНУТИЛМАС КУНЛАРИМГА ҚАЙТГАНДАЙ БЎЛДИМ, ЙИҒЛАГИМ КЕЛДИ, УСТОЗЛАРИМ БАҒРИГА ОТИЛГИМ КЕЛДИ.
    УЛАР ЎЗЛАРИДА БОРИНИ БЕРА ОЛАДИГАН, КАСБИНИ ҚАЛАМ АҲЛИНИ, АСЛИДА, ИНСОННИ ЭЪЗОЗЛАЙ ОЛАДИГАН ИНСОНЛАР ,УСТОЗЛАРИМ, ИЛОҲИМ, УМРЛАРИ УЗОҚ БЎЛСИН.
    БИЗ ТАҲРИРИЯТНИ ЎЗ УЙИМИЗДЕК КЎРИБ, ҲАДДИМИЗ СИҒИБ, ЮГУРИБ БОРАРДИК, БИРОРТАЛАРИДАН, СИЛТОВЛАРНИ КЎРМАДИК, ҲАР БИРЛАРИ ЎЗ ЖИГАРИМИЗДЕК КУТИБ ОЛИБ, УЗОҚ МАСЛАҲАТ БЕРАР ЭДИЛАР, БИЗ УЧУН ВАҚТ ТОПАР ЭДИЛАР. МЕН ҲАММАЛАРИНГИЗНИ ЖУДАЯМ СОҒИНДИМ. СИЗЛАРНИ УЯЛТИРМАЙДИГАН ШЕЪРЛАР ЁЗИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛЯПМАН, ЁЗГАНЛАРИНГИЗДА МЕНИНГ ҲАМ ИСМИМНИ КЎРИБ, СИЗЛАРГА ЛОЙИҚ ШОГИРД, КИТОБИМНИНГ ШОИРАСИ БЎЛИБ, БИР ҚУЧОҚ КИТОБИМ БИЛАН БАҒРИНГИЗГА ОТИЛИШ МЕНГА ҲАМ НАСИБ ЭТСИН, РАҲМАТ, МЕҲРИБОНИМ.
  • Нилуфар Жабборова Муборак бўлсин, Лола опа. Ижодингизни, эзгулик йўлидаги барча ишларингизни ривожини берсин! 🌹🌹🌹
  • Қаҳрамон Эргашев Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз Лола опа байрамингиз билан чин калбимдан самимий муборакбод этаман Ҳурматли устоз хакикатдан хам каламингиз кулингиздан тушмасин ижодингиз илмингиз зиёда бўлсин Яратганнинг у́зи Сизни ку́лласин
  • Azamat E. Gulamov Лола опа Сизни хам табриклайман. Сиз билан Китобликлар фахрланамиз.
     

     

  • Саттор Рахматов Ассалому алайкум табриклайман.
  • Инобат Ойдин Нормуродова Улар билан кўришгандай бўлдим….
  • Мусалламбону Умироаа Ассалому алайкум Лолахон опа ташаккур ўта самимий ва яшовчан хотиралар жамулжам бўлган публицистик чиқишингизни ўқиб, кўзим намланди. Анча таъмирландим. Ўтган устозларни аллоҳ раҳмат қилсин. Барча устоз ва ҳамкасбларга байрам муборак бўлсин! Мусалламбону Умирова Ижтимоий ҳимоя жамияти.
    Image may contain: 3 people, people standing and indoor
    1 
  • Нормуратбой Хамраев Ассалому алайкум Ҳурматли Лола опа! Касб байрамларингиз муборак бўлсин ! Ижодингизга омад ҳамиша ёр бўлсин !
    1 
  • Нормуратбой Хамраев Барча Китоблик журналист юртдошларимизни касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз!
    Image may contain: flower
  • Norkobil Zhalilov Қалби дарё инсонларга ҳар қанча таъзимлар қилсак арзийди, умрлари узууун бўлсин устозларнинг!
Leave a Reply
*