Menu
Categories
Аҳли Расул Муҳаммад: ҲАҚГЎЙ (Исмат Хушевга)
07/01/2020 Адабиёт

ас-Салому алайкум, дўсти азиз!

Соғ-омонмисиз?

Илоҳим, ҳамиша бардам-бардавом бўлиб юринг.

Бу ўткинчи дунё гапларию ишларидан асло диққат бўлманг.

Мерганликнинг эмас, номардликнинг, қўрқоқликнинг илк шарти кўринмасликдир.

Сиз ҳар доим бор бўйингиз билан кўриниб юрувчи мард Инсонсиз!

Ушбу шеърим Сизга бўлсин:

 

ҲАҚГЎЙ

(Исмат Хушевга)

Ҳақ эдинг-ку, аммо не бўлди,
Сўз тополмай қолдинг рақибга?
Кўзинг намчил туманга тўлди,
Дуч келганда айёр таъқибга.

Кетдинг сўзсиз топшириб наҳот
Ҳақиқатнинг улуғвор тахтин?
Ўзинг эдинг ўзингга нажот,
Ўзинг билан эди-ку бахтинг?!.

Юрагингда муз гулхан ёқиб
Банд этмасин сени совуқ руҳ.
Рақибларинг кўзингга боқиб,
Кўрсин фақат унда ўт, шукуҳ.

Сен қуш эмас жаладан қочиб
Танг катакка ўзини урган.
Туравергил кўксингни очиб,
Сен бу қаттол азобга ўрган.

Эшитасан ҳали кўп замон
Маъқулланган ёлғон сўзларни.
Кўп кўрасан айёр, беомон
Таъқиб этган совуқ кўзларни.

«Тамом!» – дема, ўзинг ҳақ бўлсанг,
Сўзинг сенинг ҳақ бўлса мудом.
Ҳақлигингга ишонмай қўйсанг,
Шунда чиндан ҳаммаси тамом!

Эҳтиром ила

Аҳли Расул Муҳаммад

Исмат Хушев Канаданинг денгиз бўйларида дам олишда… июнь 2020 йил Торонто шаҳри…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Koronavirus balosi
    Qachon oyliklar oshadi qachon bu virus tugirkan!

Leave a Reply
*