Menu
Categories
Журналист Саид-Абдулазиз Юсупов озодликка чиқди…
07/11/2020 Бош мақола

Журналист Саид-Абдулазиз Юсупов қамоқдан озод этилди


Саид-Абдулазиз Юсупов.
Саид-Абдулазиз Юсупов.

Ўзбекистон ДХХ ҳибсхонасида сақланаётган журналист, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди собиқ директори, 38 яшар Саид-Абдулазиз Юсупов 8 июль куни қамоқдан озод этилди.

Саид-Абдулазиз Юсупов 2019 йилнинг сентябрида Жиноят кодексининг 167- (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”), 168- (“Фирибгарлик”) ҳамда 28- (“Жиноят иштирокчиларининг турлари”) ва 211- (“Пора олиш-беришда воситачилик қилиш”) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, суд ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Юсуповнинг озодликка чиқарилгани юзасидан Жазони ижро этиш бош бошқармасидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Саид-Абдулазиз Юсупов 8 июль куни ДХХнинг тергов изоляторидан озодликка чиқарилгани тўғрисидаги хабарни унинг адвокатиАрслон Шаймардонов Озодликка тасдиқлаб, бундай деди:

“Ҳозир мана уйларида худойи қилиб ўтирибмиз. Етказилган зарар қоплангани учун озодликка чиқарилди. Соғлиғи яхши, ҳеч қандай босим йўқ, олдингидек тазйиқ ҳам бўлгани йўқ, бошқа ҳам бўлгани йўқ, ҳаммаси қонун доирасида бўлди”.

Саид-Абдулазиз Юсупов 2019 йилнинг 10 майида ҳибсга олинганидан бошлаб шу кунга қадар ДХХ нинг изоляторида сақланган.

Leave a Reply
*