Menu
Categories
Фермер Давлатмирза Мавлонов: Прокурор Президентнинг душманими?
07/25/2020 Бош мақола

ПОРАХЎРЛИГИ УЧУН ҚАМАЛИБ СИРЛИ ТАРЗДА ОҚЛАНГАН ПРОКУРОР ПРЕЗИДЕНТНИНГ ДУШМАНИМИ?!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев,

Олий Мажлис Омбудсмен вакили У.Н.Муҳаммадиев,

Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари А.Бурҳонов,

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти

раиси Исмоил Адилов,

Дунё ўзбеклари” интернет газетаси Бош муҳаррири

Исмат Хушев ва барча Оммавий ахборот воситаларига.

Бекобод тумани Мавлонов участкаси “Парча юз “ МФЙ

Истиқлол кўчаси 5-уйда яшовчи 1963 йилда туғилган

Фермер ва тадбиркор Мавлонов Давлатмирза

Абдуқаҳҳорович томонидан

НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ МУРОЖААТ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2,13,14,16-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 4,5,7,20,39,44- моддалари талаблари асосида

Хурматли Бош прокурор, мутбуот ва инсон ҳуқуқлари фаоллари: – мен Давлатмирзо Мавлонов 01.12. 2019 йилда Бош Вазир А.Н.Арипов номига Бекобод тумани “Парча юз МФЙ” ҳудудида ўз ҳисобимдан мевали боғ яратиб 18 та ишчи ўрни яратиб мавсум пайтида уларни 180 нафарга етказаман., деган бизнес лойиҳа таклифи билан мурожаат этган эдим. Ушбу мурожаатим Вазирлар Маҳкамасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги орқали Бекобод туман ҳокимиятига юборилгандан сўнг биз туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Одил Ёқубов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хамроқул Асқар, ҳуқуқ фаоли Қобилжон Тўлашевлар билан бирга туманнинг собиқ ҳокими Неъмат Абдуллаев қабулига кирганимизда у: – Турк ёнғоғи экиб боғ яратиш таклифингиз менга маъқул, шу ҳафта чида қарор чиқариб бераман, Сиз ишни бошлайверинг ., деган эди. Ушбу қабул ҳақида Ҳамроқул Асқарнинг “Дунё ўзбеклари” интернет газетасида “Бекабодга боргандик, ҳокимни кўрдик .,” сарлавҳали маоласи чоп этилган.

Туман Ер тузиш Кадастр бўлими бошлиғи К.Қодировнинг асоссиз сансалориги оқибатида қарор лойиҳаси тайёрлаш ишлари чўзилиб турган бир пайтда, Н.Абдуллаев бошқа ишга ўтказилиб., унинг ўрнига тайинланган янги хокими Ф.А.Худойбердиев қабулига лойиҳа бўйича бизнес ҳамкорларим Қ.Тўлашев ва К.Ортиқовлар билан уч маротаба кириб бизнес режамизни тушинтирдик. Шу йилнинг 05 март кунги қабул пайтида туман ҳокими Ф.Худойбердиев: – бизга кўчатларни экаверинглар, менинг номимдан туман кадастр бошлиги К.Қодировга учрашинглар., деди мен узоғи билан бир ой ичида қарор чикараман деб ваьда берди.

Биз туман ҳокимининг лафзига ишониб, 10 гектар ерга турк енғоғи,2,5 га ерга экспортбоп узум,1 га ерга гилос, 1 га ерга шафтоли ва мевали дарахтлар орасига карам, тарвуз, ловия ва плёнка остига булғор қалампири экиб, жами 160 миллион сўм сарф килиб бу ҳакда туман хокими Ф.А.Худойбердиевга ахборот бериб, қарор чиқариб беришни илтимос қилдик. Лекин,туман ҳокими Ф.А.Худойбердиев қарор чиқаришни пайсалга солиб, охирги марта ваъда берганидан роса 42 кун ўтгач, Бекобод туман прокурори Д.Ш.Абдурахмонов биз ушбу кўчатларни туман ҳоким рухсати билан экканимизни била туриб вилоят прокуратураси ходимларини гиж-гижлаб боғимини суд карорисиз ҳайдов тракторлари билан буздириб ташлади.

Натижада гуллаб турган кўчатлар, нишона чиқарган сабзавотлар вайрон қилинди. Бу ваҳшиёна ҳаётга қарши жиноят 2020 йилнинг 21-апрель куни “СОВИД -19 Пандемия -Карантини вақтида ва муқаддас Рўза – Рамазон ойи арафасида содир этилди. Ушбу боғ қандай яратилганлиги, туман ҳокими рухсат бергани, Кадастр бошлиғи асоссиз тўсқилк қилаётгани ҳақида туман прокурори Д.Абдураҳмановни ўз вақтида хабардор этганмиз ва айни пайтда ушбу ер майдони жойлашган ҳудуд сектори бўлган Д.Абдурахмонов ушбу боғ қандай яратилгани ва юқорида қайд этилган сансалорликларнинг барча тафсилотидан хабардор эди. Ўз ваколатига кўра қонунийликни таъминлаш учун маъсул бўлган Д.Абдураҳмонов туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар томонидан содир этилаётган мавжуд сансалорликларга барҳам бериб, жамият фаровонлиги учун меҳнат қилаётган тадбиркорни қонуний ҳимоя этиш ўрнига нега бундай ваҳшиёна йўл тутганлиги туманимиздаги барча тадбиркорларни хавотирга солмоқда. Чунки, бизнинг бошимизга тушган бу қонун ниқобидаги зўравонлик бошқа тадбиркорларнинг бошига тушмаслигига кафолат йўқ?!

Биз, Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошев ва Корупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари А.Бурхоновлардан Д.Абдураҳмоновнинг муқаддам собиқ Бош прокурор Рашит Қодиров томонидан Сурхандарё вилоят прокурори лавозимига тайинланган пайтида вилоят ҳокими билан бирга ер сотиш билан шуғулланиб, МХХ ходимлари уларни 40 000 АҚШ доллари пора билан ушлаб қўзғатилган жиноят иши асосида Жиноят ишлари ча Сурхандарё вилоят судининг ҳукми билан узоқ муддатга озоликдан маҳрум этилиб, прокуратура тизимидан четлатилгани ҳолда шубҳали тарзда яна оқланиб, Бекобод туман прокурори лавозимига тайинлангани ҳақида ўша даврда вилоят прокурори ўринбосари бўлган Фарҳод Шаймоновнинг ва итернет тармоғидаги маълумотлар асосида хизмат текшируви ўтказилиб, қонунда белгиланган тартибда қонуний чора кўришн талаб қиламиз.

Чунки, олдин қамалиб, яна сирли тарзда прокуратура тизимига қайта тикланган Д.Абдураҳмоновнинг ғайри қонуний қилмишлари доно халқимизнинг ўрганган кўнгил ўртанса қўймас., деган мақолини эслатади. Бошимизга солган шунча кулфатлари кам кўринган шекилли, шу ҳафта прокурор Д.Абдурахмонов Бекобод туман маъмурий суди раиси Муҳиддин Қобиловга ўзбошимчалик билан боғ барпо этган ҳуқуқбузар Д.Мавлоновдан жарима ундириш тўғрисида топшириқ берган.

Дунёнинг бирор мамлакатида ерга кўчат қадаб, боғ яратган инсон таъзийқ остига олинмайди, аксинча тақдирланиб, ҳатто давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилади. Ёки, Бекобод туманиннг лафсиз ҳокими ва қонун ниқобидаги қоунбузар прокурори Ўзбекистон дунё ҳамжамияти ва Бирлашган Миллатлар ташкилотининг аъзоси эканлигидан бехабарми?!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида: – Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қоунийлик принциплари асосида амалга оширада., 16-моддасида: – Бирорта ҳам қону ёки норматив – ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас., дейилган. Бош қомусимизда шундоқ дейилган бўлса, менинг юрт фаровонлигини кўзлаб барпо этган боғим суд қарорисиз, туман прокурорининг оғзаки буйруғи билан буздуриб ташланиши очиқдан очиқ, конституцияга қарши жиноят бўлиб, бу ҳол манман феодал ҳукмдорларининг: – калласи танидан жудо этилсин., деган жаҳолат даврини эслатади!

Бош Қомусимизнинг 92-моддасига асосан “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилиш.,” тўғрисида қасамёд этган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз қасамёдида собит туриб: – тадбиркорни қақшатган кимсалар, менинг душманим., деб турган бир пайтда, туман прокурори нега яна хиёнат йўлига ўтди, ёки у президентнинг душманими?!

Бу ишлар ҳоким ва прокурор ўзаро тил бириктириб, ўзаро манфаатдор бўлган ҳолда содир бўлаяптими., бизга қоронғу! Лекин, менинг пайхон этилган боғим ўрнидаги 14 га ер майдони кластер фирмасига берилди. Агар, ушбу мурожаттга тақдим этилган ва фейсбук тармоғидаги вадео лавҳани кўрсангиз, кластер пахта эккан пахтазор қаровсиз ҳолда ўт босиб ётганига гувоҳ бўласиз. Прокурорнинг айби билан нафақат бизга давлатга ҳам жуда катта зарор етказилмоқда!

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни “Прокурор ва терговчилар қасамёди” номли 44-моддасида: – “Ўз хизмат вазифаларимни ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузулишига қарши муросасиз курашишаг, фуқаро ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасмёд қиламан.,” дейилган. Эътибор беринг аввал фуқаро, сўнг давлат дейилган.

Порахўрлиги учун олдин қамалиб, сўнг сирли тарзда туман прокурори бўлган Д.Абдураҳмонов мазкур лавозимга қасамёд қабул қилиб сўнг киришганми?! Агар, қасамёд этган бўлса нага у ичган онтига хиёнат қилиб, фуқарони давлатга, давлатни фуқарога қарши қўймоқда?!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда бош прокурор Н.Йўлдошевдан мазкур мурожаатни содир этган жиноий қилмишларифош этилмаслигадан манфаатдор бўлган вилоят ва туман прокуратурасига юбормасдан шахсан ўз назоратига олишни ҳамда ЖПКнинг 22-моддасида қайд этилган талаблар асосида туман ҳокимлари санслорлиги, прокурорнинг оғзаки буйруқлари оқибатида чалкашиб кетган Ҳақиқатни аниқлаб:

– Қонун билан ўрнатилан мансаб ваколатидан четга чиқиб, ноқонуний саъйи ҳаракатлари билан мен ва 17 нафар деҳқонларга талофат етказган ўзбошимча туман прокурори Д.Абдураҳмоновнинг олдинги ва айни даврдаги фаолиятини хизмат текшируви ўтказиш орқали тафтиш этиш этиб қонуний баҳо беришни ва унинг ҳисобидан бизга етказилган 160 миллион сўм моддий ва шу миқдордаги бой берилган фойда ҳамда маънавий зарарлар ундирилишида ҳуқуқий ёрдам беришни сўрайман.

Камоли эҳтиром ила –

Д.А.Мавлонов

24.07.2020 й.

тел: 94 947 64 63

93 628 15 62.

Бекабодга боргандик ҳокимни кўрдик., сарлавҳали мақола иловаси:

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=205215http://www.dunyouzbeklari.com/?p=205215

Салом дўстим Исмат!

Кеча Қобил Тўлашевнинг таниши бўлган Давлатмирзо Мавлонов фермернинг иши бўйича борганимизда, бизни ҳокимиятнинг экология ва табиат муҳофазаси бўлими бошлиғи Одил Ёқубов деган одам кутиб олиб ҳокими Абдуллаев Неъмат Озодович (суратда) қабулига олиб кирдилар.

Ҳоким кабинетига кирганимизда Неъмат Озодович ўрнидан туриб, биз билан саломлашиб, жуда самимий суҳбатлашди. Қобилжон фермер Давлатмирзо ҳақида гап бошлаши билан: – бу акаларга айтмадингизми, Мавлонов иши : Бу фермернинг ишини комиссия ўрганиб чиққан ва Ижобий ҳал бўлган., деб туманда Каластр иши билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб кетди.

Биз ана шу самимий суҳбатдан қаноат ҳосил қилиб чиққач, устоз Одил Ёқубовнинг адаши Одил ака зўр чойхонамиз бор, Бекобод ошидан емасдан кетмайсизлар деб туриб олди.

Қизиғи шундаки, ёш кўринсада, етмишдан ошган, совет даврида Ленинград Давлат университетининг Иқтисодиёт факультетини қизил диплом билан тугатиб, узоқ йиллар Россияда ишлаганида, ҳатто Владимир Путин билан ҳам таниш бўлган, жуда хушчақчақ қария, бунинг устига адаши Одил Ёқубов билан яхши таниш бўлган экан.

Отам Улуғ Ватан урушида қатнашиб, кўрсатган қаҳрамонликлари учун Ленинград ҳозирги Санк Петурбург шаҳрининг фахрий фуқаролигига қабул қилинган., дейди Одил ака..

Ҳамроқул Асқар,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

ХАМРОҚУЛ АСҚАР, ДАВЛАТБЕК, ҚОБИЛЖОН ТЎЛЕШОВ 09.01.2020 ЙИЛ, БЕКОБОД ШАҲРИ

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*