Menu
Categories
Тожикистонлик журналист «Олтин қалам» мукофотига сазовор бўлди – “Халқ овози” 
08/05/2020 Бош мақола

ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!

Тожикистонлик журналист «Олтин қалам» мукофотига сазовор бўлди. 

Жаҳон матбуоти эркинлиги кун муносабати билан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан эълон қилинган журналистика соҳасидаги энг юксак мукофот – «Олтин қалам» ХIV миллий мукофоти учун халқаро танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда тожикистонлик танқли журналист, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри – «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода «Олтин қалам» халқаро танловининг рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлганлиги эълон қилинди.

Ё. Абдуманонзода «Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Халқ овози» ва «Народная газета» нашриялари ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нашри бўлган «Халқ сўзи» газетасидаги туркум мақолалари, жумладан, «Дийдаларда соғинч, юракларда меҳр-муҳаббат, юзларда қувонч ёғдуси», «Асрлар синовидан ўтган дўстлик», «Марказий Осиё : мустаҳкам ва ишончли алоқалар сайқал топади» , «В истории человечества не было такой тесной дружбы между народами, как между узбеками и таджиками» ва бошқа давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган таҳлилий мақолалари учун бундай юксак мукофотга лойиќ, деб топилди.

Мукофот келгуси ҳафтада Душанбе шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси вакиллари томонидан тантанали топширилади.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*