Menu
Categories
Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
08/16/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Image may contain: 1 person
 
 
Абдулла Орипов
 
ЁЛҒИЗЛИК
 
Кўкда ой кезади бесару сомон,
Йироқ замин узра ташлаб ҳорғин из.
Мана ўтса ҳамки неча минг замон,
Кўкда ой танҳодир, кўкда ой ёлғиз.
Кўкда қуёш кезар, у мунис она,
Миллиард юлдузларнинг шамси талъати.
Юлдузлар бўлса ҳам гарчи парвона,
Ёлғизлик бўлибди лекин қисмати,
Ҳар нечук офтобнинг йўриғи бошқа,
Ёлғизлик ярашар она қуёшга.
Боболар гоҳида ўкинчда қолиб,
Шоҳларнинг номига нома битганлар.
Инсонлик шарафин хотирга олиб,
Тангрининг номини зикр этганлар.
Деганлар боқишиб сирли самога:
– Ёлғизлик ярашар фақат Худога.
Мен на ой, на қуёш, на ер, на само,
Шўълага интизор гиёҳдай ўсдим.
Ёлғизлик ҳасратин тортмайлик асло,
Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим.
Ёлғизлик ҳасратин кўрсатма , тақдир,
Ёлғизлик инсонга ўлим-ку, ахир…
1971
Leave a Reply
*