Menu
Categories
Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
08/23/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

Абдулла Орипов
Оллох марҳамати

Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар,
Балки раҳм айлади йўқсил жонига.
Ва лекин тўймасин дея у баттар
Нафсни қўшиб қўйди ёнига.
Оллоҳим кимгадир мансабни берди,
Амал пояларин қилди мустаҳкам.
Ва лекин нариги томондан қурди
Қайтиб тушадиган зиналарни ҳам.
Оллоҳим кимгадир берди истеъдод,
Майли, таратсин деб гўзал куйларни.
Ва лекин бир умр чексин деб фарёд,
Унга ҳамроҳ қилди ҳасадгўйларни.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*