Menu
Categories
Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
09/05/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Шоира Орипова
Абдулла Орипов
ҲУРРИЯТ
Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг,
Гарчи ғанимлар бор ичу тошингда.
Мен учун фаҳрдир ҳар айтар сўзинг,
Бир умр парвона бўлгум қошингда.
Ҳуррият, дадил боқ, ёвлар иғвоси
Тутса, этагингдан тутуверсинлар.
Ҳасадга тўладир улар даъвоси,
Олдингдан бари ҳам ўтаверсинлар.
Ҳуррият нелигин машъум замонда
Поймол бўлган хуқуқ, ҳаққимдан сўранг.
Қадрин тополмайин яшаб армонда
Тили забун бўлган халқимдан сўранг.
Ҳуррият нелигин хоки ҳор бўлган
Имом Бухорийдек Инсондан сўранг.
Ватани ўзига тангу тор бўлган
Қодирийдан сўранг, Чўлпондан сўранг.
Одамзод бор экан кўкка тикиб кўз,
Орзу қилганини кутгай бетоқат.
Тарих туҳфа берса, олгай у сўзсиз,
Ҳуррият аталмиш гавҳарин фақат.
Шоирлар ёзгайдир қасидасин ҳам,
Куйлаб ҳурриятнинг хуш сафосини.
Ризқин териб юрсин, майли, ҳар одам,
Ҳар эл азиз тутсин Раҳнамосини.
Болам, сен йўлдасан, ет ниятингга,
Озод кечган умр – жаннатлардан соз.
Билиб қўй, шу қутлуғ Ҳурриятингга
Ўн саккиз минг олам фидо бўлса оз!
2009 йил 20 июль
Image may contain: 1 person, smiling, standing
Юлдуз Орипова, Abduhamid Pardaev and 15 others
2 Comments
2 Shares
Like

 

Comment
Comments
  • Кабирлари нурларга тулсин, охиратлари обод булсин илохим 🙏
Leave a Reply
*