Menu
Categories
Малоҳат Мирзаева: Бегим, энди сизни мен беун, сокин севаман…
09/08/2020 Адабиёт
…..
Англадим, ишқ боғида пишмаган ғўр меваман,
Бегим, энди сизни мен беун, сокин севаман.
….
Тоғим десам сизни мен, чўнг юк босди елкамдан,
Залворидан кўкайим қайрилди-ю, дол бўлди.
Беадоғ ҳижронлардан, беомон ғам, аламдан,
Эрка ишқимиз бугун етим-у увол бўлди.
Нурли қуёшим десам, булутсиз осмонимни,
Қора қарға, қузғунлар хўп босиб кетди, Бегим.
Бунда ишқ саройига босмасдан оёғимни,
Остонадаёқ кимдир чалиб йиқитди, Бегим!
Менинг тоза тонгимсиз дея сўз очганим он,
Қоп-қора сукунатга нега чулғанди умрим?
Ҳаётим гулбоғисиз деб айласам эҳтиром,
Гина, озорингиздан қалбим йиғлади юм-юм.
Ширин сўзлаб негадир қор ёғдирдим бошимга,
Аёзлари беаёв тимдалади юзимни,
Заминнинг дарё сойи тўлди-ку кўзёшимга,
Қуюқ туман қоплади бу хумора кўзимни.
Сиз менинг борлиғимсиз, ишқимиз муқим бизни,
Дилдан изтиробларим, Бегим бутунлай қувгум.
Сўзламай нигоҳим-ла сокин эркалай сизни,
Юракда қўрқув энди, ҳеч сўз демайин севгум!
Малоҳат МИРЗАЕВА
…..
……
Шамол хазонларни титган фаслда,
Шитоб билан елдим манзилим томон.
Қадрдон қишлоғим қолди ортимда,
Бўғзига қадалиб аламли армон.
Олислаб кетдим мен гўзал шаҳарга,
Болалигим кечган она қишлоқдан.
Хушнуд кўриндиму қоча олмадим,
Ортимдан боққан у сўлғин нигоҳдан.
Тонг отар, кун ботар. Яшамоқдаман,
Гоҳ хуррам, гоҳида кўзга ёш тўлиб,
Ҳануз мени жондан соғинган қишлоқ,
Тушимда имлайди Болалик бўлиб.
Малоҳат МИРЗАЕВА
……
Image may contain: one or more people, outdoor and closeup
Leave a Reply
*