Menu
Categories
А.Орипов: Фақат ҳаммасини Ёдимга солиб, Кўриндинг кўзимга – Ўзинг, Ҳанифам…
09/11/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

Абдулла Орипов
Ўзбекистон қахрамони, халқ шоири

Келдим….

Келдим…
Кетмоқдаман.
Сариқ япроқларда
Ғариб, ҳазин куй.
Сени узоқ йиллар
Соғинган эдим,
Келдим…
Кетмоқдаман.
Кечир, она уй.
Мени эслатгучи
Бирор нарса йўқ.
Отам йўқ. Онам йўқ.
На шодлик, на ғам.
Фақат ҳаммасини
Ёдимга солиб,
Кўриндинг кўзимга-
Ўзинг, Ҳанифам…

2006 йил 23 октябрь
Некўз қишлоғи

Leave a Reply
*