Menu
Categories
Абдулла Орипов: Осмондан қарама, Ердан қарама, Одамдек назар сол сен бу диёрга.
09/12/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Абдулла Орипов
СЕҲРЛИ ДИЁР
Осмондан қарама,
Ердан қарама,
Одамдек назар сол сен бу диёрга.
Унинг корларига майли ярама,
Тош ҳам отиб юрма лекин бекорга.
Уни ким кашф этган? Тортишмасдан тур,
Ҳар ҳолда, падари Ҳазрати Одам.
Арши аълодаги ялт этган бир нур
Етиб ортмасмикан барчамизга ҳам.
Одамзод шундоқдир: шовқиндан қўрқса,
Илондан сўраркан:- Нега сен жимсан?
Нега филсан деркан, гар филни кўрса,
Чумолига қараб айтаркан: – Кимсан?
Бир -бирин етаклаб келгай карвонлар,
Сафари тинч ўтса шунинг ўзи бас.
Комил бўла олса агар инсонлар,
Низолар бартараф, иғволар абас.
Асло ўргатмасман бировга ақл,
Мутлақ меникидир қўлдаги созим.
Ҳозир сизга атаб айтилган нақл,
Менинг залдан туриб берган овозим.
2015 йил 14 август Хьюстон.
 
 
 
Leave a Reply
*