Menu
Categories
Президент Дональд Трамп ўзи ва рафиқаси COVID-19 га чалинганини тасдиқлади
10/02/2020 Бош мақола

Президент Дональд Трамп ўзи ва рафиқаси коронавирусга чалинганини тасдиқлади


Президент Трамп ўз ёрдамчиси коронавирусга чалингани ортидан тест топширган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ва рафиқаси Мелания Трамп коронавирусга чалинганини тасдиқлади.

“Бугун кечқурун биз @FLOTUS билан бирга COVID-19 га топширган тестимиз ижобий чиқди”,-деб билдирди Трамп.

Президентнинг шахсий врачи Шон Конли: “Президент ва биринчи хонимнинг аҳволи яхши ва улар соғайиб кетгунларича Оқ уйдаги ўз хосхонасида қолмоқчилар”,-деб ёзди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп яқин ёрдамчиси Хоуп Хиксда коронавирус тасдиқлангани ортидан ўзини-ўзи “карантинга олиш жараёни”ни бошлаганини билдирганди.

Президент маслаҳатчиси ва катта ёрдамчиси Хоуп Хикс 29 ва 30 сентябрь кунлари битта самолётда Трамп билан бир неча сафарда бирга бўлган. Унда коронавирус 1 октябрда аниқланди.

Трамп Твиттеда ўзи ва рафиқаси Мелания ўз тестлари натижаларини кутаётганларини ва карантинга олинишларини ёзган эди.

Трамп АҚШ президентлик сайловига бир ой вақт қолган бир пайтда коронавирусга чалинганини эълон қилди. АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрда ўтказилади.

Ижтимоий сўров натижаларига қараганда, у ўз рақиби- демократик партиядан президентликка номзод Жо Байдендан камида 9 фоизга ортда қолмоқда.

https://www.ozodlik.org/

Leave a Reply
*