Адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод ота Зуфаров бугун, 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди.
Тўхтамурод ота Зуфаров сўнгги йилларда “Маҳалла” телеканали томонидан эфирга узатиб келинаётган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” почтасидан” кўрсатувларидаги панду насиҳатлари орқали ҳам халқимиз кўнглидан чуқур жой олганди.
Бугун соат 19.30 да телеканалимизда яна бир марҳум ҳамкасбимиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида узоқ йиллар сухандон бўлиб фаолият юритган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов ва Тўхтамурод ота Зуфаров иштирокидаги “Ташриф” кўрсатуви намойиш этилади.