Menu
Categories
Азамат Товба: Октябр – ойларнинг қироличаси…
10/12/2020 Маданият ва Санъат
РАНГПАР КУЗ
Сентябр, чўчитдинг қарғаларни ҳам,
Нечундир шохингда мунғайган хаёл,
Оғир хаёлларга берилдим пурғам,
Маъюслик юракни эта бошлар лол,
Кузакнинг кўз нури тугайди қачон?
Биз ишонган ўйлар хомхаёлмиди,
Қайгадир кетганди совуб, бенишон?!
Ё қуёш чиқиши кўп малолмиди?
Ёз бўйи тунларда яшадим ялло,
Сенинг борлигингни ўйламасдан мен.,
Қайғу-дилни йўлдан урар, вовайло.
Сенга ОРЗУМ ҳақда сўйламабман мен.
Хаёллар туш бўйи қариган эртак,
Вақтнинг аррасига келолмайман тенг,
Армонлар сариқ ва яшил капалак…
Борлиқнинг рангидан сарғаяди онг.
Ҳар ёнда учсайди ниначилар, қуш,
Сариқ ялмоғиздай кўринар барглар.
Ҳатто табиат ҳам туради беҳуш,
Ёзмоқчи бўламан ишқимдан хатлар,
Октябр, маънинг кам, уятинг теран,
Ойлардан равшанроқ бўлсайдинг озроқ,
Ўйноқи жилғадай ўйнайди фикринг,
Фасл суратида бемисл фироқ.
Севгидай майинсан, армондай оғир.
Гўзал ва сулувсан, бўлмайди қарғаб.
Бағрингда атиргул кўринар сағир,
Сен ҳам яшадингми негадир яраб.
Октябр, ойларнинг қироличаси,
Ҳолсиз, мунгли боқма айвонларингдан.
Ҳавода кезинар ёмғир, қор саси.
Юрак мунғаймасин армонларингдан.
Баҳор, ёзга ҳавас билан боқмагин.
Декабр ёнингда анча нуроний.
Январнинг кўксига армон тақмагин,
Сенинг сийратингда асли “сариқ” куй!
Ҳозирдан тортмоқчи бўласан уввос,
Унутасан “ака-ука” ларингни.
Чақирасан шамол, булутни нохос,
Кўтариб олганча ёқаларингни.
Азамат Товба
✅ @PAYARIQHAYOTI_UZ
Image may contain: 2 people
Азамат дӯстимнинг Телеграм саҳифасидан олгандим. Сурат ӯзимдан. Кӯриб қолса ажабланмаса керак…
Leave a Reply
*