Menu
Categories
Умар Закаевнинг порлоқ хотирасига бағишланади…
10/16/2020 Воқеа ва ҳодисалар

УМАР ЗАКАЕВНИНГ ПОРЛОҚ ХОРИТАСИГА БАҒИШЛАЙМАН!

Ичкерия Республикасининг биринчи президенти Жавхар Дудаевнинг сафдоши, Ичкерия давлатининг кўзга кўринган сиёсай арбобларидан бири бўлган Ахмад Закаевнинг Биродари Умар Закаев икки минг йигирманчи йил ўн биринчи июн куни оламдан ўтди.

Умар Закаевнинг бу ёруғ оламни тарк этганига кўп ойлар ўтган бўлсада, тириклар ўз ибодатларида уни хам хақига дуолар айтишларидан умидим бор!

Умар Закаевнинг порлоғ хотирасига бағишлаб Чечен халқи орасида кенг тарқалган шеърни таржима қилиб этиборингизга хавола этяпман.

Тоғдаги вайрона кулба олдида,
Ўтириб йиғларди кекса оқсоқол.
Ногахон ўтиб кетаётган олам сарвари,
Деди: -Не кулфат бошингда тушди, айта қол.

Мен коинот ҳкумдори, мен адолат посбони,
Менга кимлар содиқ бўлса, мен уларнинг дўст-ёри.
Мен коинот ҳкумдори, тақдир азал қўлимда,
Дардинг бўлса олайин мен фориғ этиш ҳукмимда.

Кекса чечен унга деди, Озод яшаш мақсадим,
Чечен бўлиб туғилганим, шудир менинг кулфатим.
Чечен этиб яратгандан худо ўзи шод эмас.
Бу қисматдан иккиси хам йиғлар эди бетиним.

Чечен халқи орасида кенг
тарқалган шеър
ХАЙИТ ҒАФУР таржимаси

Leave a Reply
*