Menu
Categories
ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА… (Буюк Одил Ёқубов ёди)
10/18/2020 Адабиёт

ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА…..

Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Одил Ёқубовга вафотидан кейин бўлса ҳам, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилиши керак.

Аслида Одил Ёқубов биринчи рақамли қаҳрамон, негаки бир қатор машҳур қиссалардан ташқари “ Эр бошига иш тушса”, “ Диёнат “ ва ниҳоят “Улуғбек хазинаси” раманларининг муаллифи сўзсиз бу унвонга муносиб.

Дейлик, Одил Ёқубов агар шу асарларининг бирортасини ёзмаган ҳолда ҳам қаҳрамонликка муносиб номзоддир. Буни Ўзбекистон Қаҳрамони, филология фанлари доктори, адабиётшунос олим Озод Шарафутдинов тўғри эътироф этган, Қаҳрамонлик унвони аввало Одилга берилиши керак, деган эди.

Зеро, катта оғалар халқимизнинг бўйнига ёппасига ўғри, порахўр, муттаҳам, деб тавқи лаънат илганларида қаҳрамон ёзувчи – шоирларимизнинг қарийб ҳаммаси СССР Халқ депутатлари эди, қолаверса, ўзбек халқининг “отаси”, Мустақиллигимиз “асосчиси” биринчи рақамли қаҳрамонлик нишонини ўз кўксига таъқиб олган президент Ислом Каримов иқтидорда эди.

Аслида мустақилликка тиши-тирноғи билан қаршилик қилган халқ “ раҳномоси” ҳам, қаҳрамон депутатлар ҳам журъат қилолмаган ишни, улар ўзича “қозоқ”, деб кулиб юрганлари Одил қозоқ Кремлдан, Қурултой минбаридан туриб дадил кўтариб чиққан, ўзбекнинг отини оқлаб, ҳалоллаб берди. Бу чинаккам қаҳрамонлик эди, СССР пайтида.

Энди хотирасини абадийлаштириш масаласида, ўлкамизда ҳеч ким танимайдиган Александр Файнберг савлат тўкиб турибди. Буни қандай тушуниш керак, яна катта оғаларга қуллик қилишми?

Буюк ёзувчи, жамоат арбоби, ҳақиқий қаҳрамон Одил Ёқубов ҳам “ Адиблар хиёбонида” муносиб ўринни эгаллаши керак.

Қадриятларимизни қадрлай билайлик.

Баҳром ҒОЙИБ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ,ТАРЖИМОН ШОИР

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*