Menu
Categories
Нишон ҳурликдан унмасми? (Устоз Рауф Парфи ёди)
10/18/2020 Адабиёт

НИШОН ҲУРЛИКДАН УНМАСМИ?..

Ўзбек шеъриятида ўзига хос мактаб яратган хассос, ҳокисор Халқ шоири Рауф Парфи ҳам бир умр қадр топмай ўтди ва “ Ўлиб хато қилмасман”, деб ўтиб кетди. Балки у бундай аччиқ дил сўзларни айтганда муносиб қадр топмаётганлиги ҳам руҳиятини эзгандир. Ҳали адабиётшуносларимиз Парфи ижодиётининг маъно қатламларини кашф этишади.

Дарвоқе Рауф Парфи шеърияти юртида муносиб баҳосини олмаган, Халқ шоирлик унвони ҳам унинг бир қатор шогирдлари Халқ шоири бўлиб кўкрак кериб юрганлардан кейин, “уялганлари”дан, ноилож қолишганидан берилди.

Ваҳоланки Туркистон ҳудудидан чиқиб, Осиё — Африка Ёзувчилари иттифоқининг “ Нилуфар”(Лотос) сийлиғини олган ягона шоир Рауф Парфидир. У ҳам 1993- йили, шоир ҳали ҳаётлигидаёқ Масква ҳамёнига тушиб, узоқ йиллар маълум қилинмай ётди. Вафотидан анча кейин маълум бўлди. Устознинг бир қатор дўстлари, шогирдлари, фарзандлари буни нишонлаш таклифи билан Ёзувчилар уюшмасига мурожаат қилишди, лекин эътиборга олинмди, ҳалигача бир тайинли жавоб айтишмайди. Бунга қандай назар билан қарайлик энди, ҳасадми, кўролмасликми? Балки ҳақгўй шоир ҳукумат катталарига ёқмас, Уюшма раҳбарлари эса катта рахбарлар юзидан ўтолмас. Устоз Рауф Парфининг камтар, камсуқум сиймоси Муҳаммад Юсуфнинг савлат тўкиб турганидан тўрроқда қўр тўкиб турса ярашмабдими?

Беқадр қадрятларимиз қадр топқайму?

Аслида буларнинг барини биз айтмасданоқ, Ёзувчилар Уюшмаси ташаббуси билан, Давлат маслаҳатчиси Хайритдин Султонов воситасида Президент эътиборига ҳавола қилинса, аллақачон ҳал бўладиган масалалар. Ёки жамоатчилик, мухлислар номидан минглаб имзо тўплаб, ўзимиз Пезидент ҳузурига киритганимиз маъқулми?

УСТОЗ ХОТИРАСИ

Ўлиб хато қилмасман”

Рауф Парфи.

Суйиб хато қилмайин,

Куйиб хато қилмайин.

Оламнинг аламини

Туйиб, хато қилмайин.

Паймона эрта тўлиб,

Тўлиб хато қилдингиз.

Кўксингизга кун тегиб,

Яшайдиган замонда —

Ўлиб хато қилдингиз!

Баҳром ҒОЙИБ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ,ТАРЖИМОН ШОИР”

Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*