Menu
Categories
Фарҳод Бобоназаров: Устоз Ўлмас Жамол хотирасига…
10/24/2020 Адабиёт

Адиблар хиёбони азиз қадам жо

Боболар арворҳи кезиб юрибди

Навоийга тикилган адиблар аро

Яна бир шоир етмай турибди

ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИГА САВОЛ БУ ШОИР КИМ???

Устоз Ўлмас Жамол ёди

Назм осмонида парвоз этдингиз
Назм бўстонида хуш роз этдингиз

Ҳазрат Навоийдан Чустийга қадар
Устозлар меросин эъзоз этдингиз

Навоий Чустийнинг қаламин олиб
Буюк мумтозларини устоз этдингиз

Саъдийю Ҳофизнинг изидан бориб
Душанбе шаҳрини Шероз этдингиз

Мустақиллик даври шеъриятида
Душвор ғазалларни эъжоз этдингиз

Назмда нотакрор ғазаллар битиб
Аруз эшикларин сиз боз этдингиз

“Тўрт девон”яратиб назм мулкида
Илоҳий сўз сеҳрин фароз этдингиз

Сиз икки халқнинг азиз фарзанди
Икки чаман аро нозу ниёз этдингиз

Икки халқнинг азалий дўстлигин куйлаб
Дутор олиб янги куй соз этдингиз

Фарҳод Бобоназаров,

Тожикистон Республикаси

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*