Menu
Categories
Мунозара – Алихон Ботиров: Рус – миллатми ёки халқ…
11/01/2020 Муносабат

Минтакада кучли давлат хисобланган Россия уз геосиесат манфаатлари йулида Узбекистонга хам кучли таъсир курсатади. Хатто, тил юзасидан мунозараларни келтириб чикариб, рус тилига алохида маком талаб килади. Бу ерда Россия, биринчи уринда русларга, “русийзабон” кишиларга ва узбек халкининг рус тили ва маданияти “ишкибозларига” суянади.

Шу уринда, ким аслида, бу руслар,– деган саволга жавоб изласак. Маълумки, Москва, Тверь князликлари халки угро-финн кабилаларига, Новгород, Владимир князликлари яна бошка кабилаларига мансуб булишган.

Дашти Кипчокда туркий халклар яшашган, “руслар” бу даштни “Половецкие степи”,–деб аташган. Кареллар, Удмуртлар, Чувашлар, Мордвинлар, Татарлар билан ураб олинган халк, –Руслар каердан пайдо булиб колишди ва хозирги кунда Россия халкини корайб 80℅ ташкил килиб колди?.

Дашти Кипчокни эгаллаган туркий халклар, угро-финн кабилалари каерга кетишди?. Нега руслар хатто, Урал, Сибир ва Курил оролларигача махаллий халк каби купчиликни ташкил килади?.

Нима улар 20 талаб фарзанд куришиб купайишганми?. Ватан урушлари, Гражданлар урушлари уларга таъсир килмаганми, урушларда улар улишиб, сони камаймаганми?.

Руслар–деб аталмиш халк таркибига назар ташласак, шведча, немисча, жухудча, инглизча, испанча, туркий ва хакозо фамилияларга дуч келамиз. Швондир, Мори, де Толли, Скобелев, Собчак, Соловьёв, Бухарин, Кутузов, Суворов, Ушаков, Мансуров, Юсупов, Караулов, Батурлин, Тургенев, Аракчеев, Карамзин ва хакозо, хокозо…

Руслар узларини гох Славян хисоблашади, гох Скифлар авлодига тикишади, гохо узларини “арий” ларданмиз,–деб кукракка уришади. Хуллас, гап кайси темадан кетса ва кайси халк “крутойрок” хисобланса, уша халк авлодлигига даъво килишади.

Аслини олганда эса, “Рус”–деган миллат йук, руслар турли халклар,–славян, угро-финн ва туркий халклари вакилларидан ташкил топган группа. Бошкача айтганда, “конгломерат народов”.

Агар бирор бошка халк вакилидан, масалан узбекдан кимлигини сурашса, у “мен туркийман, кунгирот (барлос, минг, ковчин….) уругиданман миллатим узбек–деб жавоб бера олади, русчи?.

Иван Грозный атрофдаги князларни бириктира олди ва давлатни кучайтирди. Мана шу даврдан бошлаб, уни давлати кенгаяверди, халки купайди. Туркий беклар пул, мансаб ва бошка кушни туркий кабила ерини, молини тортиб олиш учун Иван Грозныйга ердам беришди, унга елланишди, керак пайтда ердам сурашди.

Иван ахмок эмас эди, у келган беклардан христиан (Православ) динини кабул килишларини талаб килди. Туркий беклар бойлик учун хар нарсага рози.

Мана, натижада “Косимов хонлиги” –деган тапоним умуман тарихдан учиб кетмокда, чунки соткинга тарихда жой йук. Шуниси кизикки, Иван Грозныйни хам авлодини туркийларга такашади.

Юзлаб, минглаб манкурт беклар рус подшосига тиз чукиб боришди, динини йукотди, руслашди. Козон хонлигини, Астрахон хонлигини, крим хонлигини, Сибирь хонлигини айнан шу манкуртлар русларга олиб беришди. Сабуров, Рахманов, Юсупов, Караулов ва бошка юзлаб фамилия эгалари ана шу манкуртлар авлодилар.

Россия территориясидаги угро-финлар бутунлай, удмуртлар корайб хаммаси, чуваш ва мордвинларнинг жуда купчилиги, татарларни корайб ярми ассимиляция булишиб, узларини русман,–деб танишади. Сибирдаги майда халклар хакида гапирмаса хам булади, баъзилари ассимиляция килинган, баъзилари кирилиб кетмокда. Сиз хеч эшитганмисиз, бир миллат….

800-1000 кишидан иборатлигини?. Россияда ана шундайлар хам бор.

Рус халкини вужудга келишига Рус Православ Черкови катта роль уйнади ва уни папалаб катта килди. Йук, мен РПЧ рус халкини яхши куради,–демокчи эмасман, чунки яхши курганида бу халкни кулга ( крепостной халкка) айлантирмасди.

Маълумки, Московияда хам, Россияда хам “крепостной хукукларни” РПЧнинг “Святой Синоди” уйлаб топган ва бажарилишини уз назоратига олган. Рус халкини яратишда ва уни купайтириш йулида РПЧ биринчи уринда уз манфаати ва таъсир доирасини кенгайтиришни куйди.

Босиб олган давлат территорияларидаги халклар мажбурлаб христианга айлантирилди, чукинтирилди. Черковга катнаган туркийларга мукофат (янги иштон-куйлак, калиш) берилди, чукинтирилгандан сунг, исломга кайтганларни каттик жазолаш конун билан белгилаб куйилди.

Купгина масжидлар вайрон килинди, ундан чиккан материаллар баъзи черковларни куришда сарфланди, мозордаги кабр бошидаги тошлар черковлар фундаментига, черковда одамлар юрадиган йулда йулак сифатида фойдаланилди…

Бошка дин ва миллатларга паст назар билан караш онгига сингдирилиб борилди. Бошка халкларни “басурманлар”, “немислар”,– деб масхара килишни ургатишди.

Агар эътибор берсангиз, хозирда Россияда миллатчиларнинг энг ашаддийлари манкуртлашган халк вакилларидан. Улар менимча, узларининг келиб чикишидан уялишади, уз таг-тугидан хазар килади, шунинг учун узини ашаддий “рус” эканлигини намоен килмокчи буладилар.

Бугунга кунда хам узбек корчолонлари манфаати, пул учун уз ватанларини, халкини сотишга тайер, агар узи сотиб булишмаган булишса, рус тили ва маданияти “ишкибозлари” эса янги иштон-куйлак ва калиш мукофати олиш йулида харакат килишмокда.

Алихон Ботиров,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*