Menu
Categories
Проф.Палван Каландаров: Аҳмад ҳожи Хоразмий ёди
10/31/2020 Бош мақола

Мен Аҳмаджон акани кўпдан бери биламан.

Хоразмда тажриба станциясида, илф-фан техника қўмита вилоят бўлими раҳбари бўлиб ишлаганларидан ҳабарим бор. Лондон шаҳрига бир неча марта ташриф буюрганман. У киши билан ҳам учрашганман.

Аҳмаджон ака бир тоза покиза инсон эдилар. У кишини бировга емонлиги йўқ эди. Кўплаб мақолалар езганлар, том-том асарлар битганлар. Мозамбикда ишлаган даврларидаги айрим хангомаларни менга кўп гапириб берар эдилар.

У кишини бир неча мақолаларини Таълим технологиялари илмий-услубий журналида чоп этганман. У еишини дўстлари қатори душманлари ҳам бўлган. У киши бирорта инсонни номини айтмасди. Лекин ичида кўп нарсани сақлар эди. У кишини оиласидан ҳам ҳабарим бор.

Фарзандлари ҳам отасини ўзи. Битта кенжа ўғли Улуғбек Лондонда истиқомат қилади. Аҳмаджон ака дунедан ўтганларида мен ўғли билан телефонлашиб хамдардлик билдирдим.

Хоразмдаги Боғот туманида жойлашга уйларига зиератга бориб, маракасида қатнашдим.

Аҳмаджон ака езган асарларни ўғли менга кўрсатди. Аҳмаджон акани бу езган сатларини олидин ўқимаган эканман.

Биринчи марта ўқишим. Билганимда Аҳмаджон акага айтардим: Аҳмаджон эмас исмингиз, Мухаммаджон эканда деб аския қилиб қўярдим. Афсус, у киши бу дунени тарқ этди.

Аҳмаджон акани бир армони бор эди ва у киши армон билан кетдилар, у ҳам бўлса ўз ватанига қайтиб келиш эди. Кўп харакат қилдилар, нимагадир у кишига руҳсат бермадилар.

Мана шу армони у кишини доим қийнар эди. Ўзга юртларда қолиб кетишини хохламас эди.

Короновирус балоси у кишини олиб кетди. Бир ой олдин Туркманистонга қизини тўйига самолетга билат ҳам олиб қўйишган экан. Карантин туфайли билетни ҳам топширишган.

Асли насиб этмаган. Аҳмаджон ака самолетга учиши санаси куни бу дунеи омонотини топширди.

Биз эшитиб хафа бўлдик. Нима ҳам қилардим. Фақат ҳамдардлик билдириш ва дуо фотиҳа ўқишдан бошқа чорамиз йўқ эди.

Шунинг учун мен Аҳмаджон акани езган сатрларига шарҳ езмадим, лекин у кишини қандай инсонлигини қисқа сўзлар билан ифодалаб кетди.

Аҳмаджон акани Оллох ўз раҳматига олган бўлсин. Оҳиратлари обод бўлсин.

Яшамаган ешларини фарзандлари невара чевараларига берган бўлсин.

ОМИН. ОМИН.ОМИН.

Палван Искандарович Каландаров – профессор

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*