Menu
Categories
Алишер Назар: Бугун роппа роса тўрт йил бўлди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
11/05/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
 
Устоз Абдулла Орипов бу битикларни қоралаганда, эҳтимол шу кунларни башорат этгандир.
Бугун роппа-роса 4 йил бўлди. Соғинганларнинг кўнглидан айрилиқ доғи кетмади.
Ажойиб суҳбатларни, дўстлар даврасидаги қуюқ зиёфатларни, сермазмун тушликларни, янги ёзилган шеърлар устида тортиб ўтиришларни соғиндик.
Ўзбек адабиётида бу зотнинг ўрнини тўлғазиб бўлмайди. Шундай бир дарё оқиб ўтди.
Аллоҳим, Ўзинг Фирдавс жаннатларинг билан сийлагин!
СОҒИНЧ
Сени соғинсинлар,
Сен кўп соғиндинг,
Чора йўқ барибир икки ҳолда ҳам.
Дарёдек тошардинг, кўл каби тиндинг,
Фақат руҳинг қолди сен билан ҳамдам.
Афсус, соғинчнинг ҳам бордир адоғи,
Кейин унутилиш, бари абасдир.
Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*