Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга–: Бу яхшилик аломати эмас!!!
11/06/2020 Бош мақола

Ассаалому алайкум Исмат оға!

Биз ва Сиз уша минг бор лаънатланган Совет тизими даврида яшадик!!!

Болалигимизда орзуларимиз бор эди. Кимдур учувчи, уқитувчи, шифокор, геолог, инженер, қурувчи ва хоказолар булишни орзу қилишарди.

Мен уз атрофимдаги тенгдошларимнинг милиционер, гаишник, чиновник буламан деганларини эшитмадим!

Исмат оға айтсалар, мен шу милиционер булмоқчи эдим, аттанг имтихондан ута олмадим шунинг учун журналистликка уқишга кирдим десалар, бир ойлик пенсиямни беришга таёрман!!!

Нимаики булди? Хеч ким архитектор, геолог, қурувчи ва бошқа сохаларга қизиқишмайди! Хамма куч ишлатар тизимига, ё чиновник булишга интилишмоқда!!!

Сабаби бошқа сохаларда ишлаб тирикчилик қилиш амри мақол! Ишлаб юрган пайтларимда уқувчиларим менга, домла рус тилини ургатинг, барибир акамлар билан Россияга мардикорликка кетамиз, дейишарди!!!

Нима демоқчи булганимни тушунгандурсиз? Давлатчилигимизда ОРИЕНТИРлар ёмон томонга узгарган, пойдевор хато қурилаяпти!!!

Жамиятда хурмат ва эхтиром қозонган қатлам эмас, амалдорлар ва куч ишлатар тизими хукумронлик қилаяпти!!!

Яқинда парламентга судьяларнинг бир нечта ваколатларини участковой милиционерларга бериш таклифи киритилган!!! Яхшиям виждонли депутатлар бу атавизмни РАД этишибди!!!

Ё товба!!! Бу яхшилик аломати эмас!!!

Менку яшаримни яшадим! Фақат ЯРАТГАНДАН қурқаман!!!

Аммо фарзандларимни келажаги бошларимга дахшат солади я!!!

Leave a Reply
*