Menu
Categories
Сабоҳат Тўхтабоева: Янгиланаётган Ўзбекистон…
11/10/2020 Бош мақола

«Эр давлати – элида»
(халқ мақоли)

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг етакчилигида халқимизнинг асрий орзуси бўлмиш халқнинг фаровонлиги жадал суратда ривожланаётганлигини, халқимизнинг ҳар бир фуқаросининг қалб кечинмалари ва бугунги кунга ишонч билан қарашларидан, интилишларидан, ўзларининг шу юртнинг ҳар бир фарзандига қилинаётган эътибор ва эхтиромни ҳис қилишлик бахтини туйиб яшаётган катта-ю кичик юртдошларимизнинг қувонч кўзларидан яққол кўриниб турганлигини гувоҳи бўламиз!

Юртимизнинг узоқ-узоқ чекка қишлоқлари-ю, туман ва катта-кичик шаҳарларимизнинг юксалиб бораётганлигини кўриб, хаёлан ўтган умримиздаги тахликали йилларимизга солиштириб кўрамиз-у, кўзимизга беихтиёр қувонч ёшлари қалқийди.

Қисқа муддат ичида, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ислоҳатларини кўз олдимизга келтирсак олам нурафшон бўлиб кетади, Айниқса,Президентимизнинг «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади»,деган сўзларини тахлил қилиб кўрсак, эртанги кунимизга бўлган ишонч ва эътиқодимиз янада ошиб кетади.

Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг «Ҳаракатлар стратегияси тараққиёти»нинг бешта йўналишида белгилаб берилган мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги бажарилган ва бажарилаётган барча ислоҳатларни ўз ичига олади.

Бугунги кунда мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан очилган Давлат порталлари ва халқ қабулхоналарининг фаолияти,республикамиздаги ҳар қандай фуқарони қувонтиради.

Шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро тўғридан-тўғри Президентимизга ва барча соҳадаги давлат ташкилотларига мурожаат қилишининг ўзи давлатимизнинг кучли ва ижобий демократлашувига бир ишорадир.

– Пойтахтимизда, республикамиздаги шахар ва шахарчалар туман ва қишлоқларда замонавий ахоли турар жойларини, хамда йирик иншоотларни барпо қилиш ва хоказоларни ривожлантириш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Юртимизда халқимиз фаровонлиги ошириш учун, олиб борилаётган қолаверса, “Янги Ўзбекистон”ни барпо қилишга қаратилган ислоҳатларни амалга оширишда четда қолмайлик.

Сабоҳат Тўхтабоева,

филолог.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*