Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси олий суди раиси Козимжон Комиловга Навоийдан шикоят
11/23/2020 Бош мақола

Манзил. Навоий шахар Х.Дустлиги 3-А
Уз. Рес. Олий суд раиси Козимжон Комиловга

Навоий вилояти Навоий шахар Навоий кучаси 49а уй
3 хонадонда руйхатда турувчи Хушмуродов Келдиёр
тамонидан

М У Р О Ж А А Т

Назорат тартибида шикоят ариза

2018 йилнинг бошларида менинг устимдан Навоий вилояти ИИБ га Темиров Каримдан шикоят тушган. Шикоятида Хушмуродов Келдиёр краска бераман деб олган 160 000 000 сум пулни бермасдан келмокда деб ёзган.

Шундан кийин мени Навоий вилояти ИИБ сидаги коорупция булими бир неча ой текширди, хамма сураган хужжатларини олиб бориб бердим. ИИБ сидаги коорупция булими булди кетаверинг мен ишни ёпаман деб менга жавоб берди. Кийин 1-2 ойлар утгандан Навоий шахар ИИБ тергов булими чакирди ва тушинтириш хати ёзиб бердим хеч кимдан карзим йук деб. Мен шахар теровчисидан аризачи Темиров Каримни чакириб юзлаштиришини ва гувохлар булса чакириб учраштиришини талаб килдим лекин терговчи буларни чакиришнинг кераги йук деган маьнода жавоб берди.

САВОЛ.

1. Нима учун Навоий шахар терговчиси, тергов вактида аризачи Темиров Карим билан ва гувохлар булса гувохлар билан юзлаштирмади.

2. Навоий шахар терговчиси мени сурок килганда агарда уша вактда менинг тил хатим булганда, нима учун тил хат тугрисида сурамади ёки тил хатни курсатмади.

Орадан 1-2 ой утгандан кийин Навоий вилояти ИИБ терговчиси Жумаев.А.А телефон килиб дук-пуписа килиб ва купол сузлар билан тез етиб келишимни агар тез етиб келмасам милиция юбориб олиб келишини айтиб телефон трубкасини куйди. ИИБ теровчиси Жумаев.А.А мени умуман курмаган булса ва мен билан бирор марта хам сухбатлашмаган булса, булган вокеани суриштирмасдан бирдан купол муомалада булиши ва хакорат килишидан тушиндимки, тарбия курмаганлигини ва хохлаган ишимни киламан бу ерда мен хужайинман дегандай эди.

Шундан кийин ёрдам сураб Уз.Рес. Президентининг виртуал кабулхонаси 1000 телифонига телефон килдим ( 90 739 66 53 телифондан) ва булган вокиани тушунтирдим. Уз.Рес. Президентининг виртуал кабулхонаси бош прокуратурага бош прокуратура Навоий вилояти прокуратурасига текшириш учун юборди.

Навоий вилояти прокуратураси теширмасдан мени куркитиш билан шугилланди, натижада яна кайта виртуал кабулхонага телифон килдим ва Навоий вилояти прокуратурасига юбормаслигини айтиб илтимос килдим лекин яна Навоий вилояти прокуратурасига юборди шундан кийин Навоий вилояти прокуратураси такиб кила бошлади.

Шундан кийин 18 июнь 2018 йил куни Навоий вилояти прокуратурасига чакирди, Навоий вилояти прокуратурасида прокуратура ходими ва ИИБ терговчиси Жумаев.А.А кутиб турган экан. Мен прокуратура ходимига мен хеч кимдан нак пул олмаганман деб тушинтириш хати ёзиб бердим ва аризачи билан юзлаштиришини талаб килдим лекин прокуратура ходими хам терговчи Жумаев.А.А хам эьтиборга олмади.

Прокуратура ходим терговчи Жумаев.А.А га буни изоляторга камаш кераклигини ва изоляторда кузим очилишини ва аклим киришини айтди. Шундан кийин терговчи Жумаев.А.А мени Навоий вилояти ИИБ сига олиб келди ва хеч канака сурок килмасдан аризачи Темиров Карим билан юзлаштирмасдан ва гувохлар билан учраштирмасдан, айбимни исботламасдан прокуратура ходимининг айтганидай изоляторга камади.

Мени изоляторда 30-40 кун тергов килмасдан прокуратура ходими айтганидек аклим кириши ва кузим очилиши учун хамма амалларни килди.

САВОЛ

3. 2018 йил 18 июнь куни мени изоляторга камашидан олдин адвакатимни чакириб беришини талаб килдим лекин терговчи узига тегишли адвакатини чакиргандан кийин мен адвакатдан воз кечдим. Нима учун менинг адвакатимни чакириб бермади.

4. Нима учун терговчи Жумаев.А.А мени камашидан олдин аризачи Темиров Карим билан юзлаштирмасдан ва айибим бор йуклигини исботламасдан камади.

5. Нима учун терговчи Жумаев.А.А мени изоляторга камашидан олдин гувохлар булса гувохлар билан учраштирмади.

6. Нима учун терговчи Жумаев.А.А мени изоляторга камашидан олдин мендан тушунтириш хати олмасдан ва айбим бор йуклигини исботламасдан изоляторга нимага асосан камади.

Мени 20 июнь 2018 йил куни Навоий шахар судига санкция учун олиб борганида мен судя Болтаевга менинг хеч кимдан карзим йук, терговчи Жумаев.А.А мени аризачи Темиров Карим билан юзлаштиришмади ва гувохлар билан учраштирмади шунинг учун сиздан аризачи Темиров Каримни ва гувохлар булса гувохларни судга чакиришини талаб килдим лекин судя Болтаев эшитмаганга олиб асоссиз санкция берди.

САВОЛ

7. Навоий шахар судяси Болтаев санкция беришда судга аризачи Темиров Каримни чакирмасдан ва аризачини судга чакириб сурок килмасдан менинг айибдорлигимни каердан билди ёки судя Болтаев фолчими.

8. Навоий шахар судяси Болтаев судга гувохларни чакириб сурок килмасдан каердан билди менинг айибдорлигимни.

9. Навоий вилояти ИИБ терговчиси Жумаев.А.А мени изоляторга камашидан олдин мендан тушинтириш хати олмаган булса , аризачи Темиров Карим билан юзлаштирмаган булса, гувохлар билан учраштирмаган булса, кайси хужжатларни судга санкция учун такдим килган.

Мен краска ва курилиш материаллари ишлаб чикариш максадида 2014 йили МЧЖ кархонасини очдим ва 2014 йил январидан 31 декабригача ЮПМ кархонаси билан ижара шартнома туздим.

2016 йили январидан 31 декабригача МЧЖ “Зарафшон рангли буёк” кархонам билан ЮПМ кархонаси уртасида ижара шартнома туздим. 2016 йили августь ойи бошларида ижара шартномам булса хам мени ишчиларим билан биргаликда ЮПМ кархонасига киришимизни такиклаб куйди аризачи Темиров Каримнинг КАЙНА АКАСИ Жураев Гайрат.

(сабаби Темиров Каримни шерикликка олмаганлигим учун)

2016 йили августь ойи бошларида ЮПМ кархонасига мени ва ишчиларимни киритмаганлигини ва менинг цехимни печатлаб куйганлигини тасдиклайдиган ЮПМ кархонасида одамлар борлигини мен терговда хам судда хам айтганман лекин бирортаси на терговга на судга чакиртирилмади.

САВОЛ.

10. Нима учун терговчи Жумаев.АА менинг кархонамнинг иш фаолиятини касдан тухтатган одамларни терговга умуман чакирмади.

11. Нима учун Навоий шахар судяси Болтаев, узининг шахсий манфаати учун менинг кархонамни касдан иш фаолиятин тухтатганлигига аниклик киритмади.

12. Нима учун Навоий шахар судяси Болтаев менинг кархонамнинг иш фаолиятини касдан тухтатган одамларни умуман суд чакирмади.

13. Нима учун терговчи Жумаев.АА менинг ишчиларимнинг бирортасини терговга чакириб булган вокеаларни суриштирмади.

14. Нима учун Навоий шахар судяси Болтаев менинг ишчиларимнинг бирортасини судга чакириб булган вокеаларни суриштирмади

Темиров Карим терговда хам, судда хам Хушмуродов Келдиёрга краска олиш учун

1. 2016 йили августь ойида 30 000 000 сум

2. 2016 йили декабрь ойида 85 000 000 сум

3. 2017 йили январь ойида 25 000 000 сум

4. 2017 йили декабрь ойида 20 000 000 сум

ЮПМ кархонасидаги краска цехида, краска ишлаб чикараётган вактида пул берганман, пул берган вактимда хеч ким иштирок этмаган, факат Хушмуродов Келдиёрнинг узи олган деб курсатма бергани Навоий шахар суди хукмининг 3 вараги 14, 17, 33 ва 38 каторларида ёзилган.

(Навоий шахар суди хукмининг 3 вараги илова килинмокда)

ЮПМ кархонасининг конунсиз хужайни Жураев Гайратнинг мени ишчиларим билан ЮПМ кархонасига киритмагаглиги бундан олдин хам бир неча марта булган. 2016 йил бощларида хам мени ишчиларим билан бир ой ЮПМ га киритмасдан куйгандан кийин, ишлаб чикариш бутунлай тухтаган эди, натижада бизнинг асосий мижозимиз МЧЖ “Кишлок Курилиш Инвесть” бизнинг кархонамизни Навоий вилояти иктисод судига бериши натижасида суд краска ишлаб чикарадиган 2 дона ускунамизни ва шпаклевка ишлаб чикарадиган 1 дона ускунамизни МЧЖ “Кишлок Курилиш Инветь” файдасига хал килган эди.

( 2016 йил 23 февраль ойидаги иктисод судининг 21-16050 10 сонли иши илова килинмокда.)

Биз МЧЖ “Кишлок Курилиш Инвесть” кархонасига шартномада курсатилган махсулотни етказиб берамиз деганимиздан кийин бизга имконят бериб ускуналаримизни колдирган эди. 2016 йили августь ойининг бошларида мени ишчиларим билан бирга ЮПМ кархонасига киритмагандан кийин краска ишлаб чикариш бутунлай тухтади, натижада шартномадаги краска махсулотини етказиб бераолмадик.

Шундан кийин Навоий шахар МИБ ходимлари ва МЧЖ “Кишлок Курилиш Инвесть” кархонаси вакиллари биргаликда келиб цехнинг печатини бузишга рухсат олиб ускуналарни 26 сентябрь 2016 йил куни хатлади ва 2 дона краска ишлаб чикарадиган ускунани ва 1 дона шпаклевка ишлаб чикарадиган ускуналарни олиб кетишди.

( МИБ нинг 26 09 2016 йидаги хатланган акти 2 варак илова килинмокда)

ЮПМ кархонаси рахбарлари Жураев Гайратнинг буйруги асосида менинг фирмамга тегишли булган мебиллар,

( стол-стуллар, шкафлар ва деванлар)

фирманинг бланкалари яни этикеткалари, краска ишлаб чикариш учун Россия ва Хитойдан келтирилган дори-дармонлар ва фирмага тегишли темир ва пластмасса идишлар тахминан 70-80 миллион сумлик махсулотларни хеч канака сабабсиз узларида олиб колди лекин шу бугунги кунгача берган эмас натижада фирмамиз жуда катта зарар курди ва фирмани банкрот холатига келтирди, ишчиларни ишидан ажратди.

Терговда хам, судда хам аризачи Темиров Карим мен пул беришга ЮПМ кархонасига борганимда краска цехида ишчилар краска ишлаб чикараётган эди деб курсатма берган. Мен терговдв, хам, судда хам 2016 йили декабрь ойида ва 2017 йили ЮПМ кархонасида умуман булмаган булсам, краска ишлаб чикармаган булсам сабаби 26 сентябрь 2016 йили куни Навоий шахар МИБ ходимлари хатлаб

( МИБ нинг 26 09 2016 йилдаги хатланган акти 2 варак илова килинмокда)

ускуналарни олиб кетган булса, кандай килиб мен булмаган жойда пул оламан, кандай килиб ускунасиз краска ишлаб чикараман деб айтдим, лекин терговчи хам, судя хам эьтиборга олмади.

Мен, аризачи Темиров Каримнинг пул беришга ЮПМ кархонасига борганимда краска цехида ишчилар краска ишлаб чикараётган эди деб берган курсатмаси ёлгон эканлигини айтиб судя Болтаевдан Навоий шахар МИБ сига суровнома юбориб ускуналаримни олиб кетилганлигига тугрисидаги хужжатни судга такдим килишини илтимос килдим лекин судя Болтаев шарт эмас деб илтимосимни инобатга олмади.

САВОЛ.

15. Нима учун терговчи Жумаев.АА. Навоий шахар МИБ сининг 26 09 2016 йил куни ускуналаримни олиб кетилганлигини аниклаш учун Навоий шахар МИБ ходимиларини терговга чакириб тергов килмади яни аниклик киритмади.

16. Нима учун терговчи Жумаев.АА. аризачи Темиров Каримнинг ЮПМ кархонасига пул беришга борганимда ишчилар краска ишлаб чикараётган эди деб берган курсатмасининг тугри ёки ёлгон эканлигини аниклаш учун менинг ишчиларимни ва ЮПМ кархонаси коравуллар бошлигини терговга чакириб сурок килмади.

17. Нима учун Навоий шахар судяси Болтаев Навоий шахар МИБ сининг 26 09 2016 йил куни ускуналарни олиб кетилганлигига аниклик киритиш учун судга МИБ ходимларни чакириб сурок килмади.

18. Нима учун Навоий шахар судяси Болтаев аризачи Темиров Каримнинг ЮПМ кархонасига пул беришга борганимда ишчилар краска ишлаб чикараётган эди деб берган курсатмасининг ёлгон ёки тугри эканлигини аниклаш учун менинг ишчиларимни ва ЮПМ кархонаси коравуллар бошлигини судга чакириб аниклик киритмади.

19. Нима учун терговчи Жумаев.АА. мен 2016 йили декабрь ойида ЮПМ кархонасида булмаганман деган сузларимга аниклик киритиш учун менинг ишчиларимни ва ЮПМ кархонасидан коравуллар бошлиги ва коравулларни ва дарвозадаги ведио камеранинг кузатувини олмади.

20. Нима учун судя Болтаев мен 2016 йили декабрь ойида ЮПМ кархонасида булмаганман буни тасдиклашим учун судга ЮПМ каравуллар бошлигини ва караулларни ва менинг ишчиларимни судга чакириб сурок килишини илтимос килдим лекин судя этиборга олмади.

Мен судда 2017 йили ЮПМ кархонасида умуман булмаганман ва ижара шартнома ЮПМ кархонаси билан тузмаганман шунинг учун ЮПМ кархонасига суровнома юбориб 2017 йил учун ижара шартномани сурашини суддан ёзма равишда илтимос килдим.

ЮПМ кархонасининг суровномага берган жавобида хакикатан хам мен ЮПМ кархонаси билан 2017 йил учун ижара шартнома тузмаганлигимни тасдиклади, демак мен 2017 йил учун ижара шартнома ЮПМ кархонаси билан тузмаганман ва ЮПМ кархонасида булмаганман дедим лекин судя Болтаев бунинг ахамяти йук деди.

Шундан кийин мен судя Болтаевдан 2017 йили НТМК карашли “Навоий ЗУС кархонасида ишлаганман шунинг учун “Навоий ЗУС” кархонасига суровнома юборишини суддан ёзма равишда илтимос килдим. “ Навоий ЗУС” кархонасининг суровномага берган жавобида хакикатан хам 2017 йили Хушмуродов Келдиёр “Навоий ЗУС” кархонасида буйрук асосида ишлаганлигимни тасдиклади.( суровнома ва суровномага берилган жавоб суд материалида бор)

САВОЛ.

21. Нима учун терговчи Жумаев.АА. мен 2017 йили ЮПМ кархонасида умуман булмаганман деган сузларимга аниклик киритиш учун ишчиларимни ЮПМ коравуллар бошлигини ва коравулларни тургов килмади ва дарвозадаги камерадан ведио курсатувини олмади

22. Нима учун судя Болтаев мен 2017 йили ЮПМ кархонасида умуман булмаганман деган сузларимга аниклик киритиш учун ишчиларимни, ЮПМ коравуллар бошлигини, коравулларни ва ЮПМ рахбариятини чакириб сурок килмади ва дарвозадаги ведио камерадан курсатувини олмади.

23. Нима учун судя Болтаев “Навоий ЗУС” кархонасининг суровномага берган жавобини умуман эьтиборга олмади

24. Нима учун судя Болтаев ЮПМ кархонасининг суровномага берган жавоибини умуман инобатга олмади.

25. Судя Болтаевнинг “Навоий ЗУС” ва ЮПМ катта давлат кархоналарининг суровномага берган жавобларини эьтиборга олмасдан аризачи Темиров Каримнинг тасдикланмаган оддий сузларини эьтиборга олганлигини кандай тушиниш керак.

Терговчи Жумаев.АА. мени мажбурлаб 2017 йили февраль ойида Темиров Каримдан краска бераман деб 160 000 000 сум пул олганман деган маьнода тил хат ёздирди ва тил хатга гувох сифатида 2 та кишига кул куйдирди.

САВОЛ.

26. Аризачи Темиров Карим терговда хам, судда хам Хушмуродов Келдиёрга пул берганимда хеч ким иштирок этмаган деб курсатма берган Хукмниг 3 вараги 24 каторида ёзилган, пул берганида хеч ким иштирок этмаган булса тил хатга кул куйган 2 та гувох каердан курди пул берганлигини бу жуда шухбали эмасми.

27. Нима учун тил хатга кул куйган 2 та гувохни терговчи Жумаев.АА. терговга чакириб тергов килмади.

28. Мен судя Болтаевдан тил хатга кул куйган 2 та гувохни судга чакириб сурок килишини талаб килдим лекин судя Болтаев бунинг ахамяти йук деб жавоб берди, нима учун тил хатга кул куйган 2 та гувох судга чакириб сурок килинмади.

29. Теровчи Жумаев.АА нинг мени мажбурлаб ёздирган тил хатига асосан 2017 йил февраль ойида Темиров Каримдан 160 000 000 сум пул краска учун олган булсам, терговдв хам, судда хам Темиров Карим 2017 йили декабрь ойида 20 000 000 сум пул ЮПМ кархонасида берганман деган, унда уша 20 000 000 сум каерга кетди, демак 2017 йил декабрь ойида берган 20 000 000 сум пул берганман дегани ёлгон эканда.

Хушмуродов Келдиёр Темиров Каримга 60 000 000 сум пул берди деб ёзилган Хукмнинг 3 вараги 49 каторида.Терговчи Жумаев.АА. мени мажбурлаб ногирон неварамга тегишли булган Навоий шахридаги 2 этаж хавлини Темиров Каримнинг хотини номига хужжатлаштириб берди, хавлини утказганлиги тугрисида далолатнома тузилган бу тергов материалида бор.

САВОЛ

30. Терговчи Жумаев.АА. 200 миллион турадиган хавлини 60 миллион сумга мажбурлаб хужжатлаштириб беришидан нима манфаат курди.

Мен жазони ижро этиш муассасидан (4 сон ЖИЭКдан) бир неча бор бош прокурога шикоят хати жунатдим, 2019 йил июнь июль ойларида юборган шикоят хатимда менинг шикоятимни Навоий вилояти прокуратурасига юбормаслигини каттик талаб килдим, мен Навоий вилояти прокуратурасига ишонмаслигини, шунинг учун бошка вилоят прокуратураси текширишини илтимос килдим, агарда менинг ёзганларим уз тасдигини топмаса мени

УМИРБОД камашини ёки Навоий шахар халки олдида ОТИБ ТАШЛАШЛАРИНИ сураганман,

шу билан биргаликда бош прокуратурадаги баьзи бир ходимларни порхурлик билан шугилланмасдан баьзи холларда АДОЛАТ билан шугилланса яхши булишини айтганман, шундан кийин бош прокуратурадаги баьзи бир ходимларга менинг танкидим каттик тасир килди шекилли менинг шикоятимни текшириш урнига Олий судга протес киритди умумий тартибли калониямни каттик тартиб калонияга алмаштиришни сураб, мен жиноят устига жиноят килган эмишман.

Олий суддагилар синчиковлик билан текширмасдан бош прокуратуранинг протесини макуллади. Бундан олдин Навоий шахар суди, Навоий вилояти кассация суди, Олий суд назорат тартибида ва бош прокуратура 7-8 марта текширганларида хеч ким жиноят устига жиноят булган демаган эди танкиддан кийин тусаддан жиноят устига жиноят булиб колди.

САВОЛ

31. Нима учун бош прокуратура 2019 йил июль ва июнь ойларида килган шикоятимга мана шу бугунги кунгача жавоб берган эмас.

32. Нима учун бош прокуратура 54 марта килган мурожаатимдан 3 тасига маьтиксиз ва чаласавод жавоб берди, бирорта саволимга аник ва тугри жавоб берган эмас.

Бош прокуратуранинг киритган протесида жиноят устига жиноят булди дегани мутлока нотугри. 2011 йил 11 февраль куни жиноят ишлар буйича Кушработ туман суди тамонидан ЖК нинг 205 моддаси 2 кисми билан айиблаб 4 йили 3 ой муддатга манзил колонияси жазоси тайинланган.

Жиноят ишлар буйича Пастдоргом туман судининг 8 июнь 2012 йил кунидаги ажрими билан ЖК нинг 74- моддасига асосан 3 йили 8 ой 17 кун ахлок тузатиш ишларига алмаштирилган.

(хукмнинг биринчи варагида ёзилган уни факат укиш керак холос)

2012 йил 8 июнь кунидаги ажримига, ахлок тузатиш ишларига алмаштирилган 3 йили 8 ой 17 кунни кушсак, 2016 йил 25 мартта жиноятим бутунлай тугаган, охирги жиноятим 2016 йил августь ойида булган булса, кандай килиб жиноят устига жиноят булади.

САВОЛ

33. Нима учун Олий суддагилар хисоб китоб килишда хатоликка йул куйдими ёки касдан килдими.

34. Нима учун бош прокуратура протес киритишдан олдин хисоб китоб килишда хатоликка йул куйдими ёки касд олиш учун нотугри хисоб китоб килдими.

Хурматли Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларининг баьзи бирлари исмини ёзолмайди дегани тугри эканлигига яна бир бор ишондим. Навоий шахар суди 5 марта булди, хар сафар судни бошлашдан олдин, судя Болтаев турмуш уртогимни суд залидан чикариб юбориб кийин судни бошлади, 5 марта хам турмуш уртогимни судя Болтаев судга катнаштирмади яни суд ёпик холда олиб борилди.

САВОЛ.

35. Нимага асосан судя Болтаев турмуш уртогимни 5 марта хам судга катнаштирмади.
36. Канака конунга асосан суд ёпик холда олиб борилди.

37. Судда катнашган прокуратура ходимига мен нимага асосан турмуш уртогимни судга катнаштирмаётганлиги хакида мурожаатим эьтиборга олмади.

Мен 22 ой жазони ижро этиш муассасида булган вактимда, 10 лаб ЖК нинг 168 моддаси билан судланганлар билан мулокат килдим, 10 лаб махкумларнинг хукмларини укидим ва ёзиб олдим, лекин бирорта ЖК нинг 168 моддаси 4 кисми билан судланган махкумни учратмадим, хатто 10 лаб одамларни алдаб уюшган грух булиб 10 милярд сумдан 400 милярд сумгача одамларни алдаган махкумлар хам ЖК нинг 168 моддаси 3 кисми билан судланган.

МАСАЛАН.

А). Назаров Низомиддин Омонович Фаргона вилояти Фаргона шахар судининг 2019 йилдаги хукмига асосан ЖК нинг 168 моддаси 3 кисми билан судланиб 5 йил муддатга ОМЭ, 7 кишини 3 милярд сумга алдаган.

Б). Даракчи газетасидан Наманганлик Хожи автомашина олиб бераман деб 5 милярд сумга ( 760 000 доллар) 50 та одамларни алдаб ЖК нинг 168 моддаси 3 кисми билан судланиб 5 йил муддатга ОМЭ.

В). Даракчи газетаси 23 май 2019 йилдаги № 21 сонидан Узбекистонда ном чикарган, Узбекистон тарихида ягона фирибгар Чинозлик Ахмад бой яьни Ахмаджон Турсунов 11760 та одамларни алдаб хар бир одамлардан милярдлаб пул олган уюшган грух, жами 418 милярд сумга алдаган ЖК нинг 168 моддаси 3 кисми билан иш курилган.( даракчи газетасининг вараги илова килинмокда)
Яьна 10 лаб фактлар билан мисоллар келтиришим мумкин, керак булса хукмларидан нусха юбораман.

САВОЛ

38. Узбекистонда конун хамма учун бир хилми ёки терговчи кандай хохласа шундай буладими.
Мен юкори ташкилотларга АДОЛАТ излаб 54 марта Навоий вилояти прокуратураси устидан шикоят килиб келмокдаман, хар сафар Навоий вилояти прокуратурасига шикоятимни юбормаслигини илтимос килмокдаман лекин хар сафар текшириш учун Навоий виоляти прокуратурасига шикоятимни юбормокда.

САВОЛ.

39. Мен Навоий вилояти прокуратураси устидан шикоят килаётган булсам, кандай килиб Навоий вилояти прокуратураси УЗИНИ-УЗИ текширади.

40. Мен кимдандир шикоят килсам шикоятимни уша одамнинг текширишини курмаганман ёки шундай булиши хам мумкинми НАХОТКИ ШУНДАЙ.

Хурматли Шавкат Миромонович сиз сенатордан тортиб махаллий хокимятгача хонадонма-хонадон юриб одамларни сарсон-саргондон килмасдан муаммоларини ечиш кераклигини талаб килиб турган булсангиз , баьзи бир прокуратура ходимлари сизнинг гапларингизни эшитмаганми ёки улар сизга каршими ёки сиз айтаверасиз, биз олдин хам хохлаган ишимизни килганмиз бундан кийин хам хохлаган ишимизни килмиз демокчими.

Мен Навоий вилояти ИИБ терговчиси Жумаев.АА. нинг айиблов хулосасига асосланиб Навоий шахар судининг 18 октябрь 2018 йилда чикарган хукмидан норазиман ва менга нисбатан ЖК нинг 168 моддаси 4 кисми билан куйилган айибловни БЕКОР килишини сурайман. Хурматли Шавкат Миромонович, мен икки йилда 54 марта мурожаат килиб бош прокуратурадан 40 та саволимдан бирортасига аник жавоб олган эмасман, нахотки прокуратурадаги баьзи бир ходимлар шунчалик даражада МАНМАН булса ёки шунчалик даражада одамларни МЕНСИМАСА ёки шунчалик даражада конунларни ХУРМАТ КИЛМАСА ёки Хурматли Шавкат Мирзиёев сизнинг олиб бораётган сиёсатингизга каршими.

Хурматли Шавкат Миромонович сиз олиб бораётган ислохатларни куриб кувонаман, асосан АДОЛАТ бор жойда ривожланиш булади ва одамлар сарсон-саргондон булмайди, эски тузимда ишлаётганлар янгича ишламаса ишдан кетади, ислохатларга тускинлик килаётганлар, адолатни яшираётганлар ва одамларни сарсон-саргондон килаётган рахбарлар давлатга карши хиёнатчи сифатида жазоланади деб айтган сузларингиз менга куч ва кувват беради ва хакикат карор топишига ишонч уйготади.

Сизга хурмат билан.

Хушмуродов Келдиёр.
Тел. 90 234 19 39
Электрон почта. khushmurodovkeldiyor@gmail.com
Телеграм. 90 234 19 39
Манзил. Навоий шахар Х.Дустлиги 3-А

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*