Menu
Categories
Президент вертуал қабулхонаси бошлиғи истеъфоси сўралган мактуб
12/06/2020 Бош мақола

Ўз. Рес. Президент виртуал кабулхонаси бошлиги Жамолов Бахтиёр Уроковичга

Навоий вилояти Навоий шахар Навоий кучаси 49а уй 3 хонадонда руйхатда турувчи

Хушмуродов Келдиёр
тамонидан

 

М У Р О Ж А А Т

Хурматли Жамолов Бахтиёр Урокович

 

Мен 2018 йилдан шу бугунги кунгача Навоий шахар жиноят ишлар буйича судининг 17 сентябрь 2018 йилдаги хукмидан норози булиб 91 марта мурожаат килиб, шикоятларимга жавоб олиш у ёкда турсин хатто шикоятларимни кимга ва каерга кетганлигини билмайман.

Мен Сизнинг истеъфога кетишингизни сўраб 30 11 2020 й куни юқори инстанцияларга Мурожаат килган эдим, шундан кийин менга олий маълумотли юристлардан мантиксиз, чаласавод, маьно-матрасаси йук 5 та жавоб хати келди, Навоий вилояти жиноят ишлар буйича судидан.

Навоий вилояти жиноят ишлар буйича суди менинг шикоятларимни куришга умуман алокаси йук сабаби Навоий вилоят суди 2019 йили кассация тартибида курган булса яна кандай килиб куради бу жуда кулгили ёки одамларни устидан кулишми.

Мен 63 марта мурожаат килганимга, 5 та маьнтиксиз ва чаласавод жавоб бериш билан алдамокчими. Жамолов Бахтиёр Урокович жавоб хатларини укиган одам нахотки Янгиланаётган Узбекистондан олий маълумотли чаласавод юристлар хануз судларда ишлаётганлигини куриб ажабланади киши.

Жамолов Бахтиёр Урокович мен шикоятимда аник 40 та савол куйганман, мен шикоятимдаги саволларга аник ва тулик жавобни бош прокуратура ва олий суддан олишим керак, менга Навоий вилоятидаги олий маълумотли юристларнинг мантиксиз, чаласавод жавоблари керак эмас.

Хурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг катта минбардан одамларни сарсон-саргондан килаётган ва одамларни рози килмаган рахбарлар ишламаслиги кераклигини айтаётганлигини, баьзи бир олий маълумотли чаласавод юристлар эшитмаганми ёки каршими ёки менсимайдими?

Нахотки Янгиланаётган Узбекистонда шундай булса?!

Бундан кийин одамлар Хурматли Шавкат Мирзиёевга нисбатан кандай фикирда булади?

Мен 97 марта килган мурожаатнинг 63 мартаси Президент виртуал кабулхонасига, нахотки Президент виртуал кабулхонасига килган мурожаатга шундай эьтибор булса яни номигагина маьнтиксиз ва маьно-матрасаси йук ( 5 та жавоб) жавоблар берилса, унда бошка ташкилотларга килинган мурожаатлардан жавоб кутмаса хам булади.

Жамолов Бахтиёр Урокович олий суд раиси Козимжон Комилов номига назорат тартибидаги аризани топшириш учун одамлар йиллаб сарсон булса хатто виртуал кабулхонага мурожаат килиб хам топшираолмаса бу шармандалик эмасми.

Жамолов Бахтиёр Урокович мен шикоятимдаги 40 та саволларимга бош прокуратура ва олий суддан аник ва тулик жавоб олишим шарт, шунинг учун олий маълумотли саводи бор юристлар шугилланиши керак.

Мен 91 марта мурожаатимнинг 63 мартасини Президент виртуал кабулхонасига жунатганман, 63 марта килган мурожаатимдан 5 тасига маьнтиксиз жавоб олдим холос. Мен шикоят хатимдан нусха ва бошка хужжатларни юбормокдаман.

Хурматли Президент виртуал кабулхонаси бошлиги Жамолов Бахтиёр Урокович одамлар йиллаб сарсон-саргондан булмасин, янгиланаётган Узбекистонинг шанига дог тушмасин ва одамлар мендан рози булсин десангиз, уз хохошингиз билан ишни бушатганингиз макул деб хисоблайман.

Сизга хурмат билан. Хушмуродов Келдиёр.

Электрон почта. khushmurodovkeldiyor@gmail.com

Телеграм. 90 234 19 39

Тел. 90 234 19 39

Манзил. Навоий шахар Х.Дустлиги 3-А

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*