Menu
Categories
Абдулла Орипов: Самоларга сакрар эди тулпор оти…
12/11/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
Умр араваси
У бир замон юрар эди тўхтов билмай,
Ўнқир-чўнқир, баланд-пастни писанд қилмай.
Ҳар қандайин юмушга ҳам шайланарди,
Мой кўрмасдан ғилдираги айланарди.
Гуррос солиб ўтар эди довонлардан,
Тўғонлардан, кўз очирмас бўронлардан.
Самоларга сакрар эди тулпор оти,
Ёлларини силаб кўкнинг паризоти.
Уйқу билмай кеча-кундуз уни яккаш
Бошқарарди Вақт исмли аравакаш.
Аста-секин аравага завол етди,
Ғилдираги ишдан чиқиб, гупчак кетди.
Энди афсус оғир юкка ярамайди,
Ўтган-кетган қайрилиб ҳам қарамайди.
Боқиб туриб бу ғалати жараёнга
Асаблар ҳам кела бошлар ғалаёнга.
Еру кўкка солиб шовқин, жазавалар,
Бу дунёда юрар қанча аравалар.
Дейсан, уста орзу қилиб унисини,
Бир кун ташлаб юбормасин бунисини.
20.12.2011.
Image may contain: one or more people and people sitting
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*