Menu
Categories
 12-ДЕКАБР -БУЮК ЭВРИЛ ТУРОН ТУҒИЛГАН КУН!
12/11/2020 Адабиёт

 12 -ДЕКАБР -БУЮК ЭВРИЛ ТУРОН ТУҒИЛГАН КУН!

Устознинг ҳазилларидан бири шундай эди:

“12-декабрда Чингиз Айтматов туғилган ,

12-декабрда Ҳамид Олимжон туғилган,

12-декабр- Буюк Эврил Турон туғилган кун!”.

Устозжоннинг ушбу сўзларида ҳеч бир нокамтарликни кўрмаганман, беғубор улуғлик билан мақтанар эдилар. Буюклиги томир-томиридан юксалтирган дарахтдек эдилар. Кўклар тортиб турувчи, кўклар тутиб турувчи илоҳий қояларнинг “ҳиди” келар эди устоздан. Романларда, аллақайси киноларда, қайсидир суратларда қалбни ўйғотиб, туртиб юборадиган донишмандларга қиёсан эди,айнан ўзи эди устоз.

Афсонанинг ўзи ёнгинамда эди, қаршимда эди.

Эврил Турон асарларидаги маҳобатли адабий руҳ жудаям қудратли!

Мен шу куч олдида таъзимдаман!

Ўзбек миллатига Етук ижодкорни етказиб берган.

Яратганга Чексиз Ҳамдлар бўлсин!!!

“Устозжон умрингиз узоқ бўлсин!”

Мен шундай дердим ўзига!

Энди ҳам айтаман! Абадийликка кетиб қолган вужудингиз учун кўз ёшларимни тўкаман, аммо абадий қолган адабий, бадиий, залворли асарларингиз учун, миллатим учун ёзиб қолдирган асарларингиз учун то умрим тугагунча дуо қилиб ўтаман!

Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

Шарафли йўлни босиб ўтдингиз!

Шарафли умрни ҳам, босиб ўтмоқдасиз!

Миллат учун Сиз истаган кунлар, ойдинлашиб бормоқда!..

Гулзамон Акбар

( декабр-(ь)- шу ҳарфни ҳам ишлатишни истамасдилар. Ўрисники деб…)

 

2017-йил айтилган сўз

Анави куни икки бахслашиб қолганларнинг мунозараси ичида,бир гап эътиборимни тортди: «Бизда Чингиз оға даражасидаги ижодкорлар ҳали бери чиқмаса керак»деган . Чингиз Айтматов ҳақиқатан Ўрта Осиёнинг адиблари,ижодкорлари ичида олий даражада тафаккур меваси ўлароқ ижод қилган кишиси сифатида дунёдан ўтиб кетди.

Бизда « ҳали бери чиқмаса керак» эмас ,аллақачон Чингиз Айтматов даражасида,ҳатто у кишидан адабий унсурлар жиҳатидан ўтиб кетадиган тенгсиз адибимиз Мамадали Махмудов,тахаллуслари Эврил Турон самарали ижод меваларини бериб қўйганлар.Асарларини қалб қўри ,юрак қони билан ёзиб қўйган десак, ҳечам адашмаймиз.

Лекин, у кишини хақиқатпарварлиги учун халқдан узоқ , жуда узоқ тутиб келишди…

Энди етук ва элпарвар адибнинг ижодини ўрганиш ва ўқиш замонларига етиб келдик.

Романларининг барчаси ҳурликни , Ватанпарварликни, элпарварликни тараннум этиши билан бирга адабий жанрнинг гўзал намунаси сифатлари билан ҳам ажралиб туради.1981 йилда Шарқ юлдузи журналида чиққан «Ўлмас қоялар»романи, «Ёшлик »журналида 1983йилда босилган «Қора дўлана»,«Боғдон қашқири» роман ва қиссаси ўз вақтида жамоатчиликнинг катта шов -шувларига сабабчи бўлган.

Адиб кейинги йилларда «Бўз бўри»,«Оқ гул» «Ойнур» каби романларини ёзганлар. Бир неча мукаммал эсселар ёзган ёзар ҳамдир.

Шундай ноёб ўзбекнинг ижодкори бизда аллақачон яшаб келаётган бўлсада, асарлари Ўзбекистонда ҳали босилиб чиққани йўқ…

«Дунё ўзбеклари»,«ББС» каби чет эл интернет нашрларигина ёзувчининг барча асарларини босиб чиқараяптилар.

Ҳозирда «Дунё ўзбеклари» интернет газетасида «Қора дўлана» романи бобма- боб бериб борилаяпти. 34 йилдан сўнг яна китобхонлар, ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаяпти.

Гулзамон.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*