Menu
Categories
Суд оқлаган, лекин ўз ўрнига тикланмаган прокурор иши: Сурхондарёдаги тайинлов (1)
12/12/2020 Бош мақола

ФАРҲОД ШАЙМАНОВНИ СУРХОНГА ҚАНДАЙ ШАМОЛ УЧИРДИ

ОДИЛ СУДЛОВ ОҚЛАСАДА ЛАВОЗИМИГА ТИКЛАНМАГАН ПРОКУРОРНИНГ ХОТИРАЛАРИДАН

2000 ЙИЛДА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ЎРИБОСАРИ ЛАВОЗИМИДА ИШЛАБ КЕЛАЁТГАН ВАҚТИМДА КУТУЛМАГАНДА И.КАРИМОВ ҒАЛЛА МАСАЛАСИДА ҚАШҚАДАРЁГА ТАШРИФ БУЮРИБ, ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗГАНИДА, ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ЎРНИГА МЕН ҚАТНАШГАН ЭДИМ.

ИСЛОМ АКА МЕНГА БОР ЙЎҒ 3 ТА САВОЛ БИЛАН МУРОЖЖАТ ҚИЛИБ, ЖАВОБИМДАН ҚАНОАТЛАНИБ., ЁНИГА ЧАҚИРИБ, ҚЎЛИМНИ ҚИСИБ, КАЙФИЯТИ КЎТАРИЛДИ. УШБУ ЙИҒИЛИШ ҲАҚИДАГИ ВИДЕО ЁЗУВ МАРКАЗИЙ ТЕЛВИДИНИЕ АХБОРОТ КАНАЛИ ОРҚАЛИ БИР НЕЧА БОР НАМОЙИШ ЭТИЛГАН. БАЛКИМ, АРХИВЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН БЎЛИШИ МУМКИН.

ОРАДАН КЎП ЎТМАСДАН ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ВАЗИФАСИГА ТАЙИНЛАШ МАҚСАДИДА ШАХСАН И.КАРИМОВ ҚАБУЛИГА СУҲБАТГА ЧАҚИРИЛДИМ.

СОБИҚ БОШ ПРОКУРОР Р.ҚОДИРОВ БУ ВОҚЕАНИ ХАЗМ ҚИЛОЛМАСДАН, ЎША ПАЙТДАГИ ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ Т.ҲУДОЙБЕРГАНОВ ВА МЕНИНГ УСТИМДАН ИҒВО ТЕЛЕГРАММА ТАШКИЛЛАШТИРИБ. ТАЙИНЛОВДАН ҚОЛДИРИБ ЮБОРДИ.

ЎШАНДА ЧОРАСИЗ ҚОЛГАН Р.ҚОДИРОВ МЕНИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШГА МАЖБУР БЎЛГАЧ, ЎША ПАЙТЛАРДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЎЛГАН Ш.МИРЗИЁЕВ БИЛАН БИРГА ИШЛАШГА МУЯССАР БЎЛДИМ.

ОРАДАН ИККИ ЙИЛЛАР ЎТИБ ШАХСАН И.КАРИМОВ ТОПШИРИҒИГА АСОСАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНГАНИМДАН СЎНГ., Р.ҚОДИРОВ МЕНИ МАРКАЗГА ЯҚИНЛАШТИРМАСЛИК МАҚСАДИДА, УШБУ ТАЙИНЛОВДАН ЎЗ ХОҲИШИМ ВОЗ КЕЧИШ ТЎҒРИСИДА АРИЗА ЁЗИШИМНИ ТАЛАБ ҚИЛГАНИДА., УНИНГ НОҚОНУНИЙ БУЙРУҒИНИ БАЖАРИШДАН БОШ ТОРТИМ.

2004 ЙИЛГА КЕЛИБ, Р.ҚОДИРОВ МЕНИ ПРОКУРАТУРА ТИЗИМИДАН ВА МАРКАЗДАН ЧЕТЛАТИБ ЙЎҚ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА, ЎЗИМ ТУҒИЛИБ ЎСГАН ЧИРОҚЧИ ТУМАН ҲОКИМИ ВАЗИФАСИГА ТАЙИНЛАШ ҲАҚИДАГИ РЕЖАСИ Р.ҚОДИРОВНИНГ ЖИНОИЙ ШЕРИГИ АНВАР НАБИЕВ КЎМАГДА АМАЛГА ОШИРИЛИБ, ШАХСИЙ ҲУЖЖАТЛАРИМ ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ.

ЎША КУНЛАРИ МЕНГА ШАХСАН ЎЗИМ ПРЕЗИДЕНТ ҚАБУЛИГА КИРИШИМДАН ОЛДИН БОШ ВАЗИР СУҲБАТИДАН ЎТИШИМ ЗАРУРЛИГИ АЙТИЛДИ. Ш.МИРЗИЁЕВ БИЛАН БЎЛИБ СУҲБАТДА, УШБУ ТАЙИНЛОВ НОТЎҒРИ БЎЛАЁТГАНЛИГИ, МЕНДАЙ ПРОКУРОР КАДРЛАР ТИЗИМДА КЕРАКЛИГИ, УШБУ ҲОЛАТНИ ОРТГА ҚАЙТАРИШ МУМКИН БЎЛМАСАДА, ПРЕЗИДЕНТГА ТУШУНТИРИБ, ТИЗИМДА ҚОЛИШИМГА УНИ КЎНДИРИБ, ЭРТАГАЁҚ НАТИЖАСИНИ АЙТИШЛИГИНИ УҚТИРИБ ҲАЙРЛАШДИК. ЭРТАСИ КУНИ Ш.МИРЗИЁЕВ ҲУЗИРИГА ЧАҚИРИБ, ПРЕЗИДЕНТ ҲАМ ПРОКУРАТУРА ТИЗИМИГА КЕРАКЛИ КАДР ЭКАНЛИГИМНИ ТАЙИНЛАБ, СОҲАМДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШИМ ТЎҒРИСИДА ТОПШИРИҚ БЕРГАНЛИГИ, ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ БЎЛМАСИН УНДАН УЗОҚЛАШМАСЛИГИМНИ АЙТГАН ЭДИЛАР.

ОРАДАН УЧ ТЎРТ КУН ЎТИБ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАВФСИЗЛИК КЕНГАШИ КОТИБИ ЧАҚИРИБ, Ш.МИРЗИЁЕВ ТАВСИЯСИ БИЛАН И.КАРИМОВ ТОМОНИДАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНАДИГАН БЎЛДИНГИЗ. ПРЕЗИДЕНТ СУҲБАТИГА КИРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШЛИГИМ ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРИЛДИМ.

БУНДАН ХАБАР ТОПГАН Р.ҚОДИРОВ ҒАЗАБЛАНИБ, ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИГА КИРИТМАСДАН, ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРЛИГИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА БЎЙРУҚ ЧИҚАРИБ ЮБОРДИ.

ШУ ДАВРДА ГАЗ КОНДЕНСАТ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОИЙ ИШ БЎЙИЧА Ш.МИРЗИЁЕВНИНГ ИМЗОСИ БИЛАН КЕЛГАН МАХСУС ТОПШИРИҚНИ ИЖОБИЙ БАЖАРИБ, ФАОЛ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛИБ, ЎЗ БУРЧИМНИ АЪЛО ДАРАЖАДА БАЖАРГАНЛИГИМ А Р.ҚОДИРОВГА ЁҚМАСДАН, ЎША ЖИНОИЙ ГРУХЛАР МАНФАТИНИ КЎЗЛАБ, ИШ ТЕРГОВИДАН ЧЕТЛАТИЛИБ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ОДДИЙ ЎРИНБОСАРИ, ЯЪНИ БИР ПОҒОНА ПАСТ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНИБ БАДАРҒА ЭТИЛГАНИМДАН СЎНГ ҲАМ Р.ҚОДИРОВ ВА УНИНГ Н.ТЎРАҚУЛОВ КАБИ СУЛЛОҲЛАРИНИНГ ДОИМИЙ ТАЪЗИЙҚИ ОСТИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИБ КЕЛДИМ…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*