Menu
Categories
Ўлмасбек Самарқандий: М.Юсуфнинг Элликқалъада ёзган энг сўнгги шеъри…
12/27/2020 Адабиёт

Image may contain: 1 person, closeup
МУХАММАД ЮСУФНИНГ ЭЛЛИККАЛЪАДА ЁЗГАН ОХИРГИ ШЕЪРИ
Ризким узилганга ухшайди чоги
Излама хеч кандай ташхису малхам
Тобора авжланар дарднинг учоги
Етолмасам керак тошкенгача хам
Тек куй кузгатмагин вужудим огрир
Элликкалъа деган юртда не гунох
Ватанниннг шаркида тугилиб охир
Гарбида улмокни битибди Аллох
Игво таркатманглар маза бемаза
Мабодо юз берса бирор бир корхол
Тошкентда очмасин хеч кандай аза
Сим кокинг Абдулла Орифга дархол
Тухта айтиб колай жон пишмасидан
Хаммаси жойида сейф,стол, палос
Факат ёзувчилар уюшмасидан
Бир варак ариза карзим бор халос
Айтганча столим чап тортмасида
Бир шойир йигитнинг кулёзмаси бор
Адашмасам эди юртга касида
Шуни нашриётга беринг сунги бор
Огзим курияпти сув бер бир култум
Рух узин улфати жондан тоймокда
Оох ота булиб мен нима хам курдим
Юрагим куймокда ичим куймокда
Турт боламдан бирин менда кунгли йук
Нима килай ахир худойим айтсин
Назира угаймас унинг угли йук
Бобурга айтинглар дархонга кайтсин
Шойирнинг шеърлари такдири дерди
Рости ишонмасдим босмасди титрок
Нахот менга роббим шундай дард берди
Такдирим булдими лола кизгалдок
Жонсиз жигаримга ботмокда тикан
Корайтириб борар юзларимни гам
Аслида шеърларим пешонам экан
Туйин куролмадим кизларимни хам
Улсам уч кизимга булади огир
Эхтимол улар хам килишар токат
Йиглашииб йиглашиб кунади охир
Онамни кундириб булмайди факат
Кор килмайди унга хеч химматингиз
Узин адо килар жонини ея
Айтинг секингина Мухаммадингиз
Кетди Мухаммаднинг ёнига дея
Соат неччи булди кош корайдими
Жонга тегди дерсан шу шойири хам
Менга хаво етмас жон торайдими
Бунча хаяллади азройили хам
Келишин кутамиз келишин кутамиз энди начора
Бир шойир жонида интикоми бор
Айтганча уч кундан кейин бечора
Нозима кизимнинг имтихони бор
Эх нима булара ректорга боргин
Бир илтимос килгин учраб узига
Тегса тегиптида ёрдами ахир
Мухаммад Юсуфнинг битта кизига
Ана келаётир ажал пишкириб
Узмок булар ризки саодатимни
Кайси бир сузимда олар ишкилиб
Айтиб колай энди шаходатимни😢

Аммо, шеър Ўлмасбек Самарқандийники экан.
Анвар Шукуров

Шундай бўлса керак. Муҳаммад Юсуф тўсатдан вафот этган, деб эшитганмиз. Ўлиш, видолашув шеърини ёзиш хаёлига ҳам келмаган.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*