Menu
Categories
Дадахон Ёқубов: Ҳуршид Давроннинг “Сохибқирон набираси” романини ўқиб
12/29/2020 Адабиёт

ИФТИҲОР САБАБ

Шоир Ҳуршид Давроннинг “Сохибқирон набираси” романини ўқиб , Мирзо Улуғбекнинг болалик чоғларида устоз мунажжим Мавлоно Аҳмад билан бўлиб ўтган суҳбати ёдимга тушди.

ИФТИҲОР САБАБ
Шоир Хуршид Давроннинг “Соҳибқирон набираси” романини ўқиб , Мирзо Улуғбекнинг болалик чоғларида устоз мунажжим Мавлоно Аҳмад билан бўлиб ўтган суҳбати ёдимга тушди.
Амирзодам паришонсиз, дилга не озор сабаб,
Руҳингизда бор ғалаён, тунлари бедор сабаб.
Ёдимда бор бобо Темур, дур-гавҳар инъом этмиш,
Вале олдингиз устурлаб, сизга ул даркор сабаб.
Ал Беруний, Ал Фаробий, сизга қолдирмиш мерос,
Фалакда Ҳақдин илинган, юлдузлар сиркор сабаб.
Улуғбек:
Ҳар мунажжим авлиёдир, мавлоно Аҳмад устоз,
Келажакдан беринг хабар, унга мен ҳумор сабаб.
Тушимда бобомдан инъом, мис шар фалакка учди,
Ушлай олмай доғда қолдим, йўқ эди бирор сабаб.
Бирдан ёришди бор фалак, айланарди олтин шар,
Айтинг, мавлоно таъбирин, менга у тумор сабаб.
Мавлоно Аҳмад:
Кўп куюнманг, бу бир тушдир, амирзодам ,Улуғбек,
Таъбири улуғ ва хушдир, фалакка сиз кор сабаб.
Яратганнинг давлатидин, мисқолин ҳисоблайсиз,
Юксалур илм- фалаккиёт, сиз каби саркор сабаб.
Аммо олтин бошингизни, асрасин доим ўзи,
Жадвалингиз тўлдирарлар, авлодлар ҳамкор сабаб.
Топсангиз янги сайёра, айтинг қандай номланур,
Улуғбек:
Бу жумбоқдан ақлим ҳайрон, таъбири ошкор сабаб.
Мавлоно Аҳмад:
Сиз қуражак расадхона,ичига жо бор фалак,
Асоси Самарқанд бўлғай, сиз каби меъмор сабаб.
Дада Зафар куйлагайман, Самарқанд сайёрасин,
Ватанга чексиз муҳаббат, дилда ифтиҳор сабаб.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*