Menu
Categories
Абдулла Ориповни эслаб: Хатоларинг керак уларга…
01/12/2021 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Image may contain: 1 person
ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА
Шундайлар бор, сенга лутф айлаб,
Дўстман, дея қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни кутарлар.
Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни кутарлар.
Хатоларинг керак уларга,
Шох- новдангни дархол бутарлар.
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни кутарлар.
Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни кутарлар.
Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамрох каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни кутарлар.
АБДУЛЛА ОРИПОВ.
Leave a Reply
*