Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Жиззахнинг Пахтакор туманидан
01/15/2021 Бош мақола

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Жиззах вилояти, Пахтакор тумани Ғалаба МФЙ

Уч қулоч кўчаси 13 уй, 7 – хонадонда яшовчи,

Чўл қурувчисн” хусусий корхонаси раҳбари,

03.02.1958 йилда туғилган Ҳамид Бердиқуловдан

Тел: +99894 342 56 58

И Л Т И М О С Н О М А

Савдо дўкони ва омборхона қурилиши учун «Агро банк» филиали билан 2009 йил 7 октябрда тузилган 153-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 25.000.000 сўм кредит маблағи «Чўл қурувчиси» фирмасига ўтказилмасдан, Юлдашев Абдихамитнинг «Хумо поликир» хусусий корхонаси ўртасида савдо дўкони ва омборхона қурилиши бўйича 2009 йил 7 сентябрда тузилган шартнома баҳонасида «Хумо поликир» хусусий корхонаси ҳисоб рақамига банк ходимлари айби билан ноконуний ўтказиб юборилган.

Мазкур иш бўйича, жавобгарлар ”Хумо поликир” хусусий корхонаси хамда АТБ “Агробанк” Пахтакор филиали айбдорлиги жиноят ишлари буйича Пахтакор туман судининг 2015 йил 24-декабр кунги ажрими хамда Жиззах вилоят прокуратураси терговчиси Ж.Ниязовнинг 2018 йил 5 январдаги карори билан тўлиқ исботланган.

Бундан ташкари, Марказий Банкнинг 10.09.2016 йил ва 03.11.2016 йилги маълумотномаларида: – банк ходимлари бизнес режага амал килмаганлиги, лойиҳа смета ҳужжатлари, назорат “папкаси” йўқлиги қайд этилиб, кредитни ажратиш, сарфлашда ва назорат килишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, Марказий банк 22.02.2000 йилда тасдиқланган №905, №906, 07.03.2000 йилда тасдикланган №907 ва бошка Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит хужжатларини юритиш ва Фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларини мутлақа бажармаганлиги., кўрсатилган.

Шундай тариқа, АТБ Агробанк Пахтакор туман филияли ходимлари Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 207 ва 228-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, ўз ишларига совуққонлик билаи караши, берилган кредит маблағлари бўйича мониторинг ўтказилмагани, мониторинг ҳақидаги маьлумотлар қалбакилиги сабабли “Хумо поликир” корхонаси 11.915.521 сўмлик қурилиш ишлрини амалга ошириб. 19.778.461 сўмлик қурилиш материалларини тергов даврида аниқлаш имкони булмаган шахсларга сотиб юборган.

Ушбу ҳолат буйича А.Юлдошевга мукаддам 08.01.2013 йил хам «амнистия» акти қўлланилганган бўлсада, Жиноят ишлари буйича Пахтакор туман судининг 2015 йил 24 декабрдаги ажрими билан А.Юлдашевга нисбатан юритилган жиноят иши 2014 йилги «амнистия» актининг 5-бандига асосан ҳаракатдан тугатлилиб, етказилган моддий зарарни ундириш масаласида фукаролик судига мурожааат қилиш ҳуқуқим тушунтирилган.

туман филиали Мазкур ишни кўрган судлар менинг Ўз.Р.ФКнинг 382-моддасига асосан кредит шартномасини бекор этиш тўғрисидаги талабимн асоссиз равишда рад қилишди.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 375-моддасида суднинг карорини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор килишга иш учун ахамиятга эга бўлган холатлар тўлиқ аникланмаганлиги, суд аникланган деб ҳисоблаган, иш учун ахамиятга эга бўлган холатларнинг исботланмаганлиги, суднинг хал килув карорида баён килинган хулосаларнинг иш холатларига мувофик келмаслиги, моддий хукук нормалари ёки процессуал хукук нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри кулланганлиги асос бўлади.

Лекин, Суд ижрочилари Ўз.Р.ЖК нинг 205 моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, Автомашиналаримнинг техник ҳолатларига етказилган 24,5 миллион сўм микдордаги моддий зарар жиноят иши қўзгатиш учун кам эканлиги кайд этилган булсада, ушбу маблағлар менга судлар оркали ундириб берилмаган.

Бош Прокуратуранинг жавоб хатларидан бирида менга етказилган 19,5 миллион сўм моддий ва 15 миллион сўм маънавий зарар Пахтакор туман Прокуратураси томонидан аникланиб, ундириш учун ФИБ Дустлик туманлараро судига Прокуратура томонидан даъво ариза юборилганлиги кайд этилган. Лекин, ФИБ Дустлик туманлараро судида ушбу ариза мажуд эмас?! Ушбу кредит маблағлари ханузгача на ОАТБ Агробанк Пахтакор туман филиали, на менга судлар оркали ундириб берилмаган.

Банк ходимларининг хеч кандай жиноят содир килмаганлиги, кредит маблағи конуний ажратилганлиги, мунтазам равишда назорат-текшириш ишлари олиб борилганликлари уз вактида прокуратура томонидан курсатилиб, содир этган конунбузишлари ва жиноятлари яширилиб келганлиги ва уларга нисбатан хеч кандай жавобгарлик чоралари кулланмаганлиги окибатида ФИБ Дустлик туманлараро судининг 2012-йил 10-май кунги хал килув карорига кура ушбу кредит маблағлари менинг мол-мулким ҳисобидан ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор туман филиали фойдасига 25.000.000 сўм асосий карз, 6.693.000 сўм фоиз ундирилиш курсатилган.

Ушбу карорга биноан, Суд ижрочилари Пахтакор туман бўлими ходимлари менга тегишли бўлган 47.000.000 сўм атрофида бахоланиб гаровга куйилган транспорт воситаларимни хатлашиб УАЗ-452Д ва МАЗ-54322 русўмли автомобилларимни ППБ-9371 русўмли ярим тиркамаси билан ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор туман филиали ховлисига олиб келиб куйишди ва 21.285.000 сўмга қайта нархлаб ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор балансига кирим қилишди?!

Ҳолбуки, гаров предметлари етказилиши мумкин бўлган барча зарарлар инобатга олинган холда, давлат суғурта компаниялари оркали суғурта килинган булади.

Орадан 2-3 йил ўтгач 01.06.2015 йил куни Суд ижрочиларининг Пахтакор туман бўлими Суд ижрочиси Ж.Ибодов имзоси билан 10 млн 408 минг сўм карздорлигимни 5-кун ичида тўлашим шарт эканлиги, акс холда қурилиши тугалланмаган савдо дўконимни сотиб юбориши хакида огохлантириш хати олдим.

Менинг қарздорлиги йуқ, ахир гаров предметларини олдиларингку деб норозилик билдиришимга карамасдан Суд ижрочиси Ж.Ибодов ноконуний равшда калбаки хужжатлар, яъни туман ҳокимининг бинони сотиш тўғрисида конунга зид равишда чикарган карори ва Кадастр бўлимининг ноконуний кадастр йиғма жилди тўплаб 23.06.2015 йилда савдо дўконимни аукцион савдосига сотувга чикариб юборди.

Ушбу қурилиши тугалланмаган савдо дўконимни 24.08.2015 йил куни аукцион савдосида фукаро Суннатжон Носиров 38.000.000 сўмга сотиб олган. Суд ижрочиси Ж.Ибодов аукцион савдсидан тушган пуллардан қарздорлик эвазига 10.408.000 сўмини ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор туман филиали ҳисобига ўтказиш ўрнига, тўлиқ 31.693.000 сўмни банк ҳисобига ўтказиб хатолик эмас, жиноят хам содир этган.

Яъни менинг ва оила аъзоларимнинг фукоралик хак-хукукимизни паймол килиб, мол-мулкимиздан махрум этган. Суд ижрочиси Ж.Ибодов 2015-йил 02-сентябр куни йуллаган хабарномасида мукаддам суд ижрочилари томонидан хатланиб ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор туман филиали балансига кабул килиниб, ховлисида сакланиб келинаетган автотранспорт воситаларини банк томонидан карздорлик эвазиги кабул килинмаганлиги сабабли суд ижрочиси иштирокида кабул килиш-топшириш далолатномаси асосида кайтариб олишимни сураган ва яна хатоликка йул куйган.

Мен транспорт воситаларимни куздан кечирганимда авария холатида булиб, куплаб эхтиет кисимлари талон-тарож килинган экан. Мен транспорт воситаларни кабул килмасдан уз холига, яъни техник соз холга келтириб беришлигини талаб килдим. Шундан сунг банк ходимлари ва суд ижрочилари транспорт воситаларимни Пахтакор КФЙ худидида жойлашган авто тураргохга олиб бориб ташлашган. Орадан бир неча ой утгач автотураргох уз фаолиятини тугатгач автотураргоҳ раҳбари транспорт воситалари менга тегишли эканлигини аниклаб менга телефон оркали транспорт воситаларимнинг каровсиз холда кўчада колганлигини хабар килди.

Мен суд ижрочиларига айнан Ж.Ибодовга бориб деффектний акт тузиб транспорт воситаларимни топширишини талаб килдим. У менга мен мутахасис эмасман билмайман ва тушунмайман деди. Шунда мен туман ЙХХБ бошлиги булади мен хам мутахасисман ТАДИ ни битирганман автотураргоҳ ходими булишлигини айтдим. У менга тилхат езиб беришимни суради кейин далолатномага имзо куйишини айтди. Мен транспорт воситаларни таркок, яроксиз, талон-тарож килинган холда кабул килганлигимни кайд этиб тилхат езиб бердим. У далолатномага имзо куйишдан бош тортди.

Шундан сунг мен ФИБ Дустлик туманлараро судига аукцион савдосини бекор килиб, қурилиши тугалланмаган савдо дўконини ўз эгалигимга кайтаришни ва низо судда хал бўлгунга қадар қурилиш ишларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат килдим.

03.08.2016 йил куни ФИБ Дустлик туманлараро суди 4Р-35 Жиззах-Гагарин автомобиль йули буйидаги Ҳ.Бердикуловга ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини низо судда хал булгунга кадар тухтатиш тўғрисида ажрим чикариб берди. Ушбу ажримни 2016йил 16-август куни Суд ижрочиларининг Пахтакор туман бўлимига узим олиб келиб топширдим ва бир нусхасига имзо куйдириб олдим.

Лекин на суд ижрочилари на С. Носиров ушбу суд ажримига итоат килмасдан қурилишни даъвом эттиришди. 2016 йил октябр ойда мен аввал суд ижрочиларининг бошлигига кейнчалик прокуратура ходимларига бир неча бор огзаки мурожаат килиб қурилишни тухтатмаетганлигини ва суд ажримини бажармасдан жиноят содир этаётганликларини айтиб мурожаат килдим.

Хеч ким кулок солмади ва суд қарори ижроси таъминланмади. Кейин С. Носировга тухтатишини айтганимда у менга туманда ҳоким битта булди ҳоким менга куравер мен жавоб бераман деган мен қурилишни тухтатмайман деди.

Шундан сунг мен 2016 йил 28- октябр куни прокуратурага езма мурожаат килдим фойдаси булмагач, кейинчалик 30.12.2016 йил куни прокуратурага такроран езма мурожаат килдим. Шундан сунг 2017 йил 19-январ куни Ж. Ибодовга нисбатан хизмат текшируви утказилиб, хеч кандай таъсир чоралари курмасдан ижро ишини таъминлаш З.Алибоевга юклатилган ва шу куннинг узида ижро хужжатининг ижроси таминланган.

Хозирда С.Носиров бинони батомом бузиб қурилишни нолдан бошлаб қурганман деб бинонинг кийматини талаб килиб судга даъво ариза билан мурожаат килган. Вахоланки қурилиш мутахасислар томонидан 787 куб/м ҳисобланиб, 204.659.071. сўмга бахоланган. Мен томонимдан 525 куб/м қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аникланиб 33.373.000.сўм бахода аукцион савдосига чикарилган бўлса, кандай килиб 162 куб/м қурилиш 171.286.071 сўм булади?!

2020 йил 11-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ФИБ судлов хайъатининг ажримига кўра бекор килиниб, ханузгача ФИБ жиззах вилояти суд апелляция инстансияси томонидан кўрилмасдан келинаётган шу апелляцсия инстансиясининг 2019-йил 30 июнь кунги Ажримига кўра даъвогар С. Носиров даъвоси рад этилиши ўрнига, мендан унинг фойдасига 133.286.071 сўм бино қиймати ва яна 2.169.785. сўм давлат божи хам ундирилган. Агарда С. Носиров ва Суд ижрочилари Пахтакор туман бўлими суд ижрочиси Ж. Ибодовлар содир этган жиноятларнинг вактида олди олиниб ижро харакатлари тухтатилганида эди, мен асосий жабрланучи бўла туриб жавобгарга айланмаган булар эдим…

Менинг ўз вактида туман прокурорига оғзаки ва ёзма мурожаат килишимга карамасдан Прокуратура ва Судлар ишни ўз вактида конуний курмасдан атайлаб муддатини ўтказиб, энди эса даъво муддати ўтиб кетган деб, муддатини тикламасдан хар хил бахоналар билан шикоятларимни ижобий ҳал этмасдан келишмокда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб менинг ва оила аъзоларимнинг ҳууқлари айнан Прокуратура ва Судлар томонидан паймол этилган деб ҳисоблайман. Лекин, ўтган 11 йил давомида шунга амин бўлдимки, бу зотлар жиноят этсалар ҳам жазоланмас экан?!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!

Кўриб турибсизки, прокуратура ва судларнинг сансалорлаги туфайли мол – мулкидан ажралган жабрланувчидан жавобгарга айланиб 11 йилдан буён сарсонман!

Шу боис, Ўзбекистон Републикаси Конституциясининг 92, 93-моддаларига шахсан Сизга мурожаат қилган ҳолда:

  • Пахтакор туман прокуратурасининг Жиноят ишини қузгатишни рад этиш ва тугатиш тўғрисидаги карорлари;
  • ФИБ Дустлик туманлараро судининг 2018 йил 27 июндаги, ҳал килув карори. фукаролик ишлари буйича Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 26 июлдаги ажрими.;
  • Ўзбекистан Республикаси Олий суди судьяси Н.Махкамованинг ажримлари, Олий Суд ФИБ Судлов ҳайъатининг 2019 йил 30-май кунги ажримини бекор этилиб, 19.12.2017 ва 07.03.2018 йилдаги аризаларим каноатлантирилишид.;
  • Мен ва оиламга етказилган моддий ва маънавий зарарлар ФИБ суди оркали ОАТБ Агробанкнинг Пахтакор туман филиали, МИБ ( Суд ижрочилари) Пахтакор туман бўлимидан ундирилишида.;
  • Сохта аукцион бекор этилиб, харидор С.Носиров аризасининг менга тегишли туҳматдан иборат қисми рад этилиб, банк, тергов, суд жараёнларида проймол этилган конституцион ҳақ – ҳуқуқларим тикланишида ўзингиз кафил бўлиб, ваколатингиз дарожотида амалий ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишингизни сурайман!

Олдиндан миннатдорчилик билдирган ҳолда

камоли эҳтиром ила –

Ҳ.Бердикулов

15.01.2021 й

PS: Мурожаатда қайд этилган ҳужжатлар текширув даврида тақдим этилади.

Ваше обращение было успешно отправлено в Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!

Внимание!!! Сохраните следующие данные

Номер обращения 5288-s/21
Код обращения 5e3bb9e064

https://youtu.be/jiqm5wer7Ro

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*