Menu
Categories
Гулчеҳра Нур – Ҳақ сўзимиз онаси, Нур ила келиб, Нур ила кетди – Улуғбек Бакир
01/15/2021 Адабиёт
ГУЛЧЕҲРА НУР – ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ
НУР ИЛА КЕЛИБ, НУР ИЛА КЕТДИ
Юрагимизнинг яна бир тори узилди…
Улкан йўқотиш, оғир жудолик!
Гулчеҳра опа бутун умр адолат ва ҳақ томонда бўлди.
Ғурур ва жасорат билан яшади!
Ўзбекнинг ҳақиқий жасур ва мард Онаси эди…
Озодлик, истиқлол куйчиси эди…
Юраги – Ўзбекистон, қалби – Халқ эди…
Опа каби инсонлар энди бу дунёга келмаса керак…
Йўқотишларимиз кўп… Топганларимиз кам…
Афсус, минг афсус…
Дийдор энди охиратга қолди…
Миллатимизнинг олтинлари, гуллари, гавҳарлари бизларни ташлаб кетмоқдалар…
Опамиз – устозларимизнинг устози, барчамизнинг Буюгимиз эдилар!
Нур билан келиб, нур тарқатиб, яна нурлар оғушига кетди…
Йиғла, Ўзбекистон!
Дод сол, Ватан!
Фарёд ур, Халқим!
Улуғинг кетди, Буюгинг кетди!!!
Опажон, жойларингиз жаннатдан бўлсин!
Алвидо! Алвидо! Алвидо!..
Чуқур қайғу ила,
Улуғбек Бакир
журналист
15 январ, 2021 йил
Норвегия
*****
ХАЛҚИМГА
Гулчеҳра Нуруллаева
Кўзингда кўрсаму мунгдан бир зарра,
Бахтинг тўкис, дея солар бўлсам жар,
Кечирма, кечирма, кечирма сира,
Ярай олмас бўлсам корингга агар.
Улуш бўлолмасам муҳаббатингга,
Нафратинг нафрат деб этмасам талқин,
Меҳрингни дариғ тут, кўм нафратингга,
Мени рўйхатингдан ўчиргил, халқим!
Сен дала бағрида куймаланган жон,
Халоват нелигин унутган юрак.
Йил сайин ортади уйганинг хирмон,
Ортар бўлишларинг бедор, жонҳалак.
Мен шу бедорликдан бўлмасам бедор,
Қуёш ушларкансан, изласам салқин,
Бекор, бекор, менга инсонлик бехор,
Мени рўйхатингдан ўчиргил, халқим!
Сўзингни айтмаса, бордир не маъно
Мен учун мўътабар, суюк қаламдан?!
Ўзинг берган эдинг, айлай қол жудо,
Сенга у агарда боқса баланддан.
Давр кўтаролмас авжи пастликни.
Давр юраклардан сўрайди ёлқин.
Байроғим билмасам хақни, ростликни,
Мени рўйхатингдан ўчиргил, халқим!
Сарин шабадаси юзга тегувчи
Нурафшон манзиллар ўзига чорлар.
Рўйхатларда бўлсин «юртим» дегувчи,
Рўйхатларда бўлсин номуси борлар.
1982
Image may contain: 1 person, closeup
Кимга гул, ким учун балки тиканман,
Юртим, хизматингга ярармиканман?!
1984

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"2" Comments
  1. Аҳли Расул Муҳаммад

    Илоҳа, Гулчеҳра опанинг жойлари жаннатда бўлсин, Оллоҳ раҳмат қилсин.
    Тожикистонлик шогирд ва мухлислари номидан.

  2. Inna lillahi va inna ilayhi rojiuun ! Gulchehra Nur opamizni. Alloh Taolo Egam oz rahmatiga olsin . Korishish nasib etmadi – jannatlarda korishtirsin . Bu jasoratli Turkiston kizini – 20 asr ohirlaridagi porlok ulduzi deymiz . Hali beri oz halkiga kerakli darajada tanitilmagan kahramonlar saflarida Turkiston ayollarining birinchisidur . Saflarini ozgartirmagan , oz halki va Vatanining ozodligi yolida kurashlarda tolmas. kurashchi edilar . Ulugbek ukamiz munosib sozlarni yozibdi . Mening deyajagim shulki – Gulchehra Nur opamiz , urtimizni shu. hollarga keltirgan hayirsizlarga hech kachon sotilmadilar . Siz. Muborak va muhtaramlar saflarida abadiy kolajaksiniz . Alloh Jalli Jalalahu oz jannati ila mukofotlasin . Bu dunyoda kormagan yahshiliklarini – u dunyoda korsatsin Robbimiz . Amerikadagi muhlislari va bir kator safdoshlari nomidan – Fazliddin Yokub .

Leave a Reply
*