Menu
Categories
Абдулла Орипов шеърияти: Наргиза қизимнинг хотирасига
01/18/2021 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Абдулла Орипов
ХОТИРА 
Билмадим, сен қандай йўлчи қуш эдинг,
Бир зум қўниб ўтдинг ошиёнимга.
Билмадим, сен қандай сирли туш эдинг,
Кўз очсам, ҳасратлар солдинг жонимга.
Менга-ку ариқда оққан сувни ҳам,
Гоҳо миннат билан узатди дунё.
Нетай полапоним, бу зиқна олам,
Сенга ўшани ҳам кўрмади раво.
Яшамоқ сенинг ҳам ҳаққинг эди-ку,
Ажал қўнғироғин не учун чалдинг.
Сен онанг дилида тирик бир қайғу,
Отанг юрагида чақиндай қолдинг.
Келиш-кетишингдан не эди матлаб,
Не учун бошимга солдинг бунча ғам.
Анор донасидек қаторинг ўртаб,
Бағримдан ситилиб кетдинг-ку болам…
1976
Image may contain: 1 person
 “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*