Menu
Categories
Отабек Тошев: Тарих ғилдираги ортга қайтмайди!
01/24/2021 Бош мақола
Отабек Тошев

Россияда бўлаётган оммавий норозилик митингларга юртдошларимиз билдираётган муносабатларидан шундай хулоса чиқариш мумкин.

Ватандошларимизни аксарият қисми Россия ТВ сини бир ёқлама тарғиботи таъсирига яққол тушиб қолган эканлигини ҳис қиламиз. Ҳақиқатдан ҳам Россия ТВси воқеаларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот қилишда ўстаси фарангдир.

Хориж тилларидан фақат рус тилини биладиган Собиқ Иттифоқ аҳолисини маълум бир қисми мана шу пропаганда туфайли Путинпарастга айланган. Бундай ҳаракатлар аниқ мақсадларни кузлаб қилинади.

Сир эмас Путин ўзини ички ва ташқи сиёсати ва қолаверса ташқи ҳарбий тажжовузларини мана шу пайтгача шу оломонга тасдиқлатиб келди.

А.И.Герцен «Всю Россию охватил сифилис патриотизма!» диганда қанчалик ҳақ эди. Ўша замонлардан бери Россия давлатчилиги ҳали ҳам ўзгаргани йўқ!

Қолаверса ҳозирги кунда ҳам, ҳар қанча аччиқ бўлса ҳам тан олиш керак кўплаб Ўзбекистонликлар Путинни буюк давлатчилик ғоясига мафтункорлиги орқасида афсуски, бир бурда нони топиш иштиёқи тўради.

Ватандошлар воқеаларга реал қарайлик. Россияни ҳозирги ҳолати оғир, Путинни куни битаяпти! Ўлим талвасаси бу! Рус халки билан, КГБ дан чиққан айғоқчи Путинни бир-биридан фарқи жуда катта.

Путин Россияни ислоҳ қилишга қодир эмас (Аслида брон-бир коммунестдан ислоҳатчи чиқмаган) шу туфайли оғирлашаётган ички муаммоларини у, бошқа мамлакатлар ҳисобидан ечмоқчи. Бугунги Россия – ўлаётган Империя, уни жойи тарих ахлатхонасида.

Бир эмас юзта Путин ҳам тарих ғилдирагини орқага қайтаришга қодир эмас.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*