Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: “Турдимов мафияси”дан бир шингил…
02/07/2021 Бош мақола

Самарқанддан хат

————————————

ТУРДИМОВ МАФИЯСИ”ДАН БИР ШИНГИЛ…

———————————————————————

Хурматли “Дунё ўзбеклари”! Хурматли Исмат Махмудович!

Самарканд вилоят хокими Эркин Турдимов мафия хомийсими?” – номли 2.02.21 йилда “Дунё ўзбеклари” номли теледастурингизда келтирилган фактлар, судхўр кампирлар, боғча мудирлари, Самарқанднинг энг лўттибоз ва нопок судьяси Қодиров, зам прокурор Эшқувватов, милиция тергов ходими Ашрапов, Самарқанд шаҳар 3-ГОМ даги Сиз тилга олган қонунни менсимайдиган, талончи миршаблар  ва бошқа Самарқандликлар хақда айтилган гаплар – айни ҳақиқат. Лекин шуни Сизга айтишимиз лозимки, улар “Турдимов мафияси” олдида чивиндай майда мелочь ҳисобланади!

Э.Турдимов Навоий ва Сурхандарё вилоятларида ҳам мафияга бошчилик килиб, бу соҳада катта “тажриба” орттириб, бир неча юз милионлаб доллар йиғиб келган туғма фирибгар, ўзидан бошқаларни кўраолмайдиган, ичи қора, мафияга бўйин эгмаган инсонлардан уч олиб, уларни йўқ килмагунча тинчимайдиган қасоскор одам, ундан эҳтиёт бўлинглар деб олдин ишлаган вилоятдагилар биз Самарқандликларни огоҳлантириб хабар беришганда унчалик ишонмаган эдик. Чунки бир вилоятдан бошқасига ишга ўтказишганда бир нечта пенсионерлар номидан президентга “сохта мурожатнома” ясатиб, газета ва сайтларда ташкил қилиб, «бу одам – ноёб раҳбар, бизни ўзимизга керак» деб овоза тарқатган эди!

Бугун эса, Турдимовнинг асл башараси очилгач, энди бу сохтакор даллолларни ер осидан ҳам, ер устидан ҳам қидириб тополмайсиз! {Лекин Турдимов шайкаси кимга канча ер сотгани, масалан, парниклар учун – Дилшод Сайпиддинович Шомурадов – хозир у қамоқда ва унинг шериклари Турдимовга қарши кўрсатма беришга мажбур бўлаяпти, Бокижонов Исломжон Исмоиловичдан эса неча ўн миллион $… олгани ҳакида ва х.к., терговдаги бу каби мисоллар –каттакон рўйхатни ташкил этади! /

Самарқанд вилоятида хам Турдимов мафияни авж олдириб, унинг ҳақиқий ҚУРБОШИСИ деб тан олинган!!

Афсуски,мана шундай фирибгар, шайтоннинг ёғини ялаган, нафс бандаси нафақат тўрт миллионли Самарқан халқини, балки муҳтарам Президентимиз –Янги Ўзбекистон ижодкори Шавкат Миромонович Мирзиёвнинг ҳам кўзларига чўп тиқиб, у кишининг ҳам ишончини суистеъмол қилаётгани оғир ва кечириб бўлмас жиноятдир!

Марҳамат, ”Турдимов мафияси”нинг ишларидан бир неча мисол келтирамиз: Турдимовнинг барча кирдикорларини амалга оширувчи маъсул вазифадаги иккита асосий “кассирлари” – “чўнтаги” бор:

Биринчиси Алишер Зияев (Хатирчи, Навоий, Сурхандарё ва Самарқандда Э.Турдимовнинг узлуксиз помощниги ва кассири бўлиб келмоқда. Э.Турдимов қаёққа кўчса, кассир Алишер Зияев ҳам “помошник” вазифасида бирга кўчади – бамисоли Турдимовнинг думи! Киндиклари биттами ёки чўнтаклари биттами –буни тергов аниқлаши керак!)…  Алишер Зияевга энг ками 100 минг доллардан юқори то 10 миллион долларгача пора олиш вазифаси юклатилгани тўғрисида маьлумотлар мавжуд! Қолган “майда – чуйда” ўлпонлар Моничехрнинг чекига тушади ва у майда-чуйда “кундалик” расходларни ёпиб туриш учун, ”майда” ўлпонлар ҳам 10 минг доллардан кам бўлиши мумкин эмас! Акс ҳолда, “пасткаш” одам сифатида Турдимовнинг назаридан қоласиз!

Иккинчи “кассир” Моничехр Мирзаевни (Сурхандарёдан уни Турдимов олиб келиб, вилоят матбуот котиби лавозимига тайинлади, унинг олғир отаси Сурхандарёда отнинг қашқасидай таниқли товламачи бўлиб, облоно склад мудирлигидан мунтазам пора олиб, куп йилга қамалган. Тоғаси Давлатов Хаитмурод эса 6 йил қамоқда ётиб чиққандан кейин Турдимов уни вилоят ўрмончилик хўжалигига бошлиқ қилган, хозирги кунда собиқ порахур, собиқ махбус, собиқ ўрмон беги – аканг қарағай Давлатов Термиз шахрида начальник милиция! Шапкани чаппа кийиб, бутун Термез халқига “ҳалоллик” дан марал ўқийди! Кимнинг шарофати –Самарқанддаги мафия – жиян шарофати! Қойилмисиз, Исмат- ака!)…

Хуллас, оз эмас-кўп эмас, 100 минг долларгача бўлган олди-бердиларни амалга ошириш вазифаси Моничеҳрга юклатилган. Бундан ташқари прокуратура; милиция; налог ва бошка престижный ишларга вилоят, шахар ва туманлар миқиёсида пора эвазига ишга жойлаштириш, институт; университет ва техникумларга ишга ҳамда уқишга киритиш билан Турдимов номидан шуғулланиш – унинг зиммасида! Бу иш нақадар “оғир” саналса-да, айни пайтда юксак даромадли ҳам!

Бундан 3 ой муқаддам Моничеҳрнинг подачаси билан Самарқан облгаз ва облсвет каби энг нозик ва даромадда чеки йўқ идораларга, гўё Самарқанддай азим шаҳардан “муносиб” номзод, тўғрироғи мўмай пулдор-махинатор топилмаганидан, шу кунгача ишлаган хамма жойидан ҳайдалган иккита хатирчилик учига чиққан фирибгар (Турдимов билан Хатирчи ва Навойида 10-15 йил ишлаган хамтоваклари) ни раҳбар қилиб тайинлади! Нега бундай бўлди? Уларнинг шохи борми? Ва бу тайинловлар қанча пул эвазига амалга оширилгани ҳақида Турдимов мафияси аъзолари орасида турли туман шов шувлар таралиб қолди.

Турдимовнинг бунақа “соққали” ишларни хал қилиш ваколати берилган икки кассирлари Алишер ва Моничехрлар омон бўлишса, ва бу мақола эълон қилиниб, терговга жалб этилса, улар тергов ходимларига  ҳали биз ва сиз билмаган жуда кўп антиқа янгиликларни, “олди берди” билан боғлиқ жуда кўп сирларни ошкор қилишига ишонамиз.

Минг афсуски, бу ўткинчи дунёда, нафсинга зўр бериб, нима қиласан дейдиган, нафс бандасига айланган “арбоб” Турдимовни инсоф-диёнатга чақирадиган одам йўқ!

Энди Самарқанд мафиясини бошлиғи Турдимов кайси катта мафиозниклар билан ишлаб миллионлаб долларларни чўнтакка ургани ҳақидаги фактлардан бир шингил келтирамиз:

1. Бокижонов Исломжон Исмоилович деган ҳамтовоғини Сурхандарёдан олиб келиб,/гўё Самарқандда одам топилмагандай?!/ Мароқанд ободонлаштириш бошқармасига раҳбар қилди ва у билан Хитойга бориб 100 та мусоровознининг ҳар бирини 70 минг доллардан сотиб олишди (бу ўзимизда сотувда 30 минг доллар туради). Натижада, Турдимовнинг чўнтагига нақд 5 миллион $ мўмайгина кирди. Франция давлати чиқиндини қайта ишлаш учун ажратган 40 миллион € кредитини хам Бокижонов ва Турдимовлар бир ямлаб, чала-чулпа ютиб юборишди, хозир бу маблағнинг изи ҳам, юқи ҳам йўқ! Қани 40 млн € ??? Буни 20 млн евросини Турдимов кассири Алишер орқали Бокижоновдан нақд санаб олганини Самарқандликлар “достон” қилиб юришибти! Ҳамма билади! Қойилмисиз, Исмат ака! Лекин бу ютонғичларнинг ҳунаридан Самарқанд аҳли қойил эмас, чунки, Франция тажрибасининг шамоли ҳам етиб келгани йўқ, Самарқанд –Париж эмас, ҳамон ўша-ўша – катта чиқиндихона бўлиб ётибди!

2. Тураев Зафар Суюнович ва Тураев Хуршед Бозор-ўғли (Ургутлик “учар” бизнессменлар). Буларга: Самарқанднинг марказида жойлашган ГУМ ни арзон нархда 3 млн $ га сотиб олишга, кредит ажратишга ва халққа сотиш, арендага беришга Турдимов раҳбарлик қилиши натижасида тушган 17 млн $ даромаддан 10 млн $ ни Турдимовнинг чап-чўнтаги бўлмиш кассир Алишер орқали Турдимовга берганини нафақат Самарқанд аҳли, балки Сиёб бозоридаги савдогарлар хам гапириб юришипти! Булардан ташқари Тураевларга “Самарканд сити” жойини сотгани учун Турдимов улардан 14 млн $, кожзаводни ерини бозор учун сотганига 17 млн $ ни помощниги Алишер оркали Турдимов санаб олгани ҳам эндиликда Самарқандда овоза бўлиб кетди!

3. Акбар Каюмовга ( бу хам мафиозник $ миллионер) Фрунзе кучасида 13 этажли жуда катта бино, Кушработда катта бозор курушга рухсат бергани ва Суперфосфат заводи тарафда запчасть бозори курилиши учун 100 млн $ лиик маблаг ажратишга ёрдамлашгани учун ва “раҳнамо – кришалик” хизматлари учун Каюмов Акбар шахсан Турдимовга 50 млн $ помощник Алишер оркали берганини Самаркандлик тижоратчилар ва Панжобдаги эронилар бутун дунёга “достон” қилиб юришипти.

4. Хулоса: биз мафиозниклар тўдабошчиси – “арбоб” Турдимовнинг мингдан бир қилиғини ва давлат мулкини ўмараётганидан бир шингил мисол келтирдик. Аслида муттахам арбобнинг жиноятлари жуда улкан. У Самаркандга келгандан хамма блогерларни сотиб олди, хаттоки Сиз махтайдиган Каримберди Турамуродни хам “тилини тишлатиб”, гапирмайдиган килиб куйди. Аксинча мафиозларни уялмай-нетмай мақтайдиган тўтига айланди… Биронта блогер ёки журналист вилоятни танкид килаолмайди бу “нозик соҳага” матбуот котиби Моничехр рахбарлик килади, уларни маблаг билан таминлаб, ”мойлаб” туради. Самаркандда гўё тинчлик ва осайишталик ҳукм сургандай ва тартиб интизом яхшидай, турли шахслар томонидан сохта “интервьюлар” ясашиб, президентга мафиозни “адолатли арбоб” қилиб кўрсатмокчи бўлишади!

Яна бир масала – Турдимовни ашаддий мансабпарастлиги тугрисида: Қайсидир авантурист журналист  “президентликка Турдимов номзоди куйилса – у сўзсиз президент бўлади!” дегандан бери Турдимовнинг уйқуси қочиб, сайлов яқинлашган сайин сиёсий иштаҳасини яширолмай қолди ва хар хафта республика телеведениясида ўзини реклама кила бошлади. Хаттоки чет эл президенларига ўзини ёш ва “перспективный” экан деб курсатиш учун (мақтанчоқ Горбачев ўз вактида шундай килган эди) реклама килишни бошлади. Доллар деган бало бутун дунёда кучли матоҳ экан-да, халқаро журналистлар ҳам унинг олдида осонгина бош эгар экан, яқинда бир машҳури олам журналист опачамиз ҳам океан ортидан – Америкадан учиб келиб, Турдимов мафиясини кўкларга кўтариб мақтадики, кўрганлар ҳайратидан ёқа ушлаб қолишди!

 “Қалампир”нинг ўз мухбири «биз сизни Тошкентга катта лавозимга кўтарилиб келади деб кутган эдик» деса, бу таъриф Турдимовга мойдай ёқиб ва буни яширолмай, мухбирга экранда беўхшов узоқ тиржайиб, кулиб турди.

Якинда Сиз хам, ИСМАТ Маҳмудович, «Турдимов бош вазир булиши мумкин деб» деб айтиб юбордингиз, бундан шайтон -мафия бошчиси – баттар қутурдики, ҳали-ҳануз ўзини босиб ололганича йўқ! ХУЛЛАС, мафиябоз ўғрилар Ўзбекистонни қўлга олиш учун чор тарафга чанг сола бошлашгани энди сир бўлмай қолди, шу жумладан Исмат ака, Сизга ҳам чиқишга уриниб кўришди, лекин уддасидан чиқмаган кўринади ва Сиз Президентга садоқатингизни яна бир бор кўрсатиб, Турдимов бошчилигидаги мафиянинг тумшуғига боплаб туширишга бел боғлаган кўринасиз.

Ҳархолда Самарқанд мафияси хусусида ёлғиз адолат йўлидан оғишмаган ва сотилмаган биргина “Дунё ўзбеклари” қолди, ёлғиз ҳақиқий мард ва жасур журналист Исмат Ҳушев қолди! Ҳатто, собиқ устозингиз “Нуронийлар поезди”да келган Шароф ака Ўбайдуллоев ҳам Самарқандда уч кунча туриб, қанча “ахборот”лар олишига қарамай, биз билан учрашишни лозим топмадилар, ”вазият оғир эмиш!” – хўш халққа оғир бўлса майлими, Президентга маломат ёғилса, майлими? Айтишларича, “жаноб Турдимов биз нуронийлар делегациясини қабул қилишга вақт топмади!” деб нолиб кетганмиш! Фойдаси тегмаса, Турдимов отасини ҳам қабул қилмайди! Ноилож Президентга тишининг оқини кўрсатиб туради, бу ҳам вақтинча!

Лекин ёлғиз Сиз, Исмат ака, шу йил 2-феврал куни, тарихда биринчи марта, “Қурбоши Турдимов”нинг тумшуғига кутилмаганда тушириб қолдингиз! Сиз Исмат ака, узоқни ўйлайдиган жуда доно ва мард-майдон Инсонсиз, балки шу гапингиз билан уни кўзини очишига туртки килмокчи булгандирсиз! Президентга хиёнат қилаётганини унга эслатиб қўйиш учун унга жиддий дашном бердингиз, лекин бизнинг назаримизда Турдимовнинг баднафслигини, мафиозний кўчага боши билан шўнғиб кетганини Сиз ҳали тўла тасаввур қилолмайсиз! Турдимов кўзини очадиган одам эмас, у мафия ичига жудаям чуқур шўнғиб кетган! Бу тоифа одамлар пешонаси тошга теккунча кўзини очмайди ва очолмайди! Сиз Турдимовнинг ашаддий жиноятчи эканлигидан тўла хабардор эмасга ўхшайсиз, лекин аллақачон пайқаётган бўлишингиз мумкин, лекин асосий ишларидан тўла хабарингиз йўқ, чунки ҳар гапда уни жуда аяб, сийпалаб ўтдингиз! Аслида эса, Турдимов Ўзбекистонда –МАФИОЗ НОМЕР №1.

Исмат Махмудович, Янги Ўзбекистон шабадалари ниҳоят Самарқандга ҳам етиб келди ва охир-оқибат яқинда Турдимовнинг пешонаси тошга ҳам тегди! Сиз бундан хабардор бўлишингиз керак, чунки бугун “Самарқанд мафияси” ҳақида дадил гапиришингиздан билиб-сезиб турибмиз, Сиз ҳаммасидан яхши хабардорсиз, қолаверса, Турдимов бежиз инсульт бўлгани йўқ. Бу “касал”нинг бошланиши – қинғир ишларнинг бир учи юзага чиқди! Турдимовни инсулт булганига сабаб – атрофидаги мафиоз хамтовокларини ДХХ сурок килиш бошлангани туфайли у кишида ёлғондакам бўлса-да, “инсульт” юз берди, лекин адолат қарор топишига шубҳа қилмаса-да, Самарканд ахолиси бошқача “ташвишда”: Аввало, Сизни эшиттиришингиз Атом бомбаси эмас, нақ Водород бомбаси бўлди! Турдимов инсулт булиб қулаганини эшитган вилоят ахолиси ҳар қадамда унга “умр тилаб” турибдилар, «ишкилиб Турдимов улиб колмасин, уни йиккан 3-4 миллиард харом пули бор, шуларни давлатга “омон-эсон” топширгандан кейин, майли, ўйнаб-кулиб юраверсин!” деб астойдил худодан сўрашаяпти!

Исмат ака, “Самарқанд мафияси” ҳақидаги ҳар бир чиқишингиздан мухлисларингиз минг баробар ошди ва яна ошади! Аллох насиб килса, Самаркандга “Афросиоб” поездида келганингизда Сизни вокзалимизда минглаб Самаркандлик тингловчиларингиз “Яшасин,Адолат!”, ”Яшасин, Дунё ўзбекларининг жасоратли бошловчиси!”, “Мард ва адолатгўй журналист Исмат Махмудовичга шон-шарафлар!” деган шиорлар билан кутиб оламиз! Бу ҳам кам, Исмат ака, Самарқандда Сизга ҳайкал қўйсак арзийди! Мартабангиз бундан-да улуг булсин, пешонангиз тошдан бўлсин, Исмат Маҳмудович!!!

p.s .Исмат ака, яна бир “сир”ни Сизга етказиб қўйиш лозим деб ўйлаймиз: Турдимов матбуот котиби ва айни пайтда “иккинчи кассир” – Моничехрга топширик берибди: Китоблик ва умуман Ўзбекистонлик жамики Сизга яқин таниш-билишларингиз оркали тез кунда Сизга чикиш учун! Яъни Сизни “сотиб” олиш учун! Ҳамма нарсани қадрини пул билан ўлчаб, ҳамманинг оғзини пул билан ёпиб келаётган Турдимовлар бу сафар қаттиқ адашганликларини яқин орада билиб қолишса, ажаб эмас! Исмат Хушевни “сотиб” олишга уриниш бефойдалигини бизлар жуда яхши тушунамиз! Тили қисиқ одам ҳеч қачон Сиздай журъат билан, шижоат билан гапира олмайди! Ва ”Дунё ўзбеклари” Каримов давридаёқ ДХХнинг “мана-ман” деган девларидан қанчасининг уйига ўт қўйди! Аждаҳолар аждаҳоси – Иноятов-Парпиевларни ҳам қулатган ким бўлди – мард ва жасур журналист Исмат Хушев бўлди!Бугун ич-ичидан чириган Бош Прокуратуранинг кирдикорларини очаётган ҳам фақат Сиз бўлдингиз! Оғир ва машаққатли адолат йўлида Сизга Оллоҳ мададкор бўлсин, Исмат ака!Оддий халқ – энди авом тўда эмас, хаммасини кўриб-билиб туради!

Ўзингизга маълумки, Эркин Турдимов шу кунларда Тошкентдан -қисқа “ремонт”дан қайтгандан буён камида уч фронтда кеча-кундуз ухламай “иш” олиб боряпти: биринчиси – Сурхондарёда унга қарши бошланган “пожар”ни ёпти-ёпти қилиш учун махсус тергов идоралари билан тил бириктириш, иккинчи фронт – бу “пожар” Самарқандга ўтиб кетмаслиги учун барча тешик ва туйнукларни бирма-бир ёпиб чиқишга Турдимов мафиясининг жони ҳалак… Учинчиси, бундай пайтларда, харом-харишдан орттирган “миллиард”ларни чуқурроқ “кўмиш – жойлаш” ташвиши ҳам уйқу бермайди… Чунки, Сурхондарёда битта Дилшод Шомуродовни уч кун “подвал”га тиқиб қўйишганди, бечора Дилшодбек ”Турдимов мафияси”нинг Сурхон элидаги ўпормонликлари ҳақида уч кеча-кундуз бетўхтов сайрай бошлади ва “локомотив” кимлигини аниқ-тиниқ баён қилгач, ҳозирча очиққа чиқди… Мафиозлар қўрбошиси Турдимовнинг Сурхондарёдаги жиноий излари аслида унинг Самарқанддаги лангар ўйинларининг масштаби олдида – ҳолва! Тергов органлари Турдимовнинг Алишер ва Моничеҳр каби “кассир”ларини бир “чақирганда”ёқ, неча замон Самарқандни чангитиб келаётган бу “чаққонбойлар” шундай “булбулигўё” бўлиб сайраб кетишадики, уларнинг оғзини ёпиш ҳам осон бўлмай қолади! Турдимов мафиясини четдан очишга ҳам ҳожат қолмайди!

Хуллас, ҳамма томошалар олдинда! Турдимов мафиясининг чок-чокидан сўкилиши бошланди, Энди, Самарқанд мафиясини тергов қилаётган шоввозлармизга худо инсоф берсин! Қолаверса, Президент қошидаги Коррупцияга қарши кураш агентлиги оғзига талқон тиқилиб қолмасин-да, ишқилиб! Ахир бир вилоят раҳбарининг кирдикорлари устида уч ойдан буён қанча гап-сўзлар қуюндек кўтарилиб, буриқсиб кетса-да, бирон бир маҳкама унга изоҳ берай демайди? Шу ҳам адолатданми? Бундай шубҳали ҳолатлар Янги Ўзбекистонга, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёв олиб бораётган адолат мезонларига мос келадими? Президен шон-шавкати учун, қонун устиворлиги учун курашга даъват этилган шахслар қаёққа қарашмоқда? Коррупцияга қарши яна нечта маҳама тузишимиз керак экан? Ёки Самарқанддан оқиб бораётган долларлар оқими уларнинг оғзи –бурнини ҳам тўлдириб, ёпиб қўйдими? Самарқанд аҳолиси адолат истаб Тошкент-Термез йўлини тўсишини кутиб туришимиз керакми?!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёвни ўз фарзанди деб билган самарқандликлар ҳеч қачон “йўлтўсарлик” ёки шунга ўхшаш ножўя, ғайриқонуний ишларга қўл урмайдилар! Биз Президентимизга ишонамиз!

Бу йил Президент сайловлари йили! Келинг,Исмат ака, Президентимиз шаънини ҳаммадан кўп улуғлаган чин ватанпарвар инсонсиз, нима бўлганда ҳам, Турдимов мафияси Президетимиз шаънига соя ташламаслиги керак! Биз Президентимиз Шавкат Мирзиёвни энг аввало Самарқанд фарзанди деб биламиз ва ардоқлаймиз! Турдимовдек мафия бандалари – ўткинчи, нафс қурбонлари! Турдимовлар тоифасидаги шахслар тарих саҳнасига келаверади ва кетаверади. Биз Турдимов мафиясининг кўринишидан бир шингил келтирдик – биргина саҳифасинигина очдик, холос! Қолганлари – тергов идораларига хавола!.

Тўғри, Турдимовдан олдин ҳам порахурлар бўлган ва яна бўлиши мумкин, лекин энди – бошқа замон, бугун- Янги Ўзбекистон шароити, Турдимов мафиясин қутқариб қоламиз, деганлар жарликка бирга қулашлари аниқ ва равшан! Кўзингизни очинг, тўраларнинг тўраси –Турдимовчилар ва уларнинг ҳимоя қиламан деган олчоқлар, замон ўзгарди!

ҲУРМАТЛИ ИСМАТ МАҲМУДОВИЧ! ЭЛ СЕВГАН “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” РЕДАКЦИСИ!

Биз шунга аминмизки, Самарқанд аҳли Турдимовлар шайкасидан безор бўлди, мафиядан жони ҳалқумига келди! Самарқанд порахурлардан, нопок “арбоб”лардан ҳазар қилади! Самарқанд – буюк сайловлар олдидан, айниқса, Президент сайловлари тонгида, Буюк ва муқаддас шаҳримиз Самарқанд тозаланишга, покланишга, ҳалоликка муҳтож! Самарқандда тобора илдиз отиб бораётган ва, шубҳасиз, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган “Янги Ўзбекистон” истиқболига хавф тўғдираётган “Турдимов мафияси” хусусида адолатгўй Самарқанд халқининг қарори битта ва ҳукми қатъий:

ЖАНОБ ТУРДИЕВ, СИЗГА ЮКСАК ИШОНЧ БИЛДИРГАН МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ ВА САМАРҚАНД ХАЛҚИ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ЭКАНЛИГИНГИЗНИ УНУТМАНГ! БАС, ШУНДАЙ ЭКАН, САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ЮЗИГА ОЁҚ ТИРАШНИ БАС ҚИЛИНГ!  САМАРҚАНДНИНГ ТУЗИНИ ИЧИБ, ТУЗЛИҒИГА ТУПУРМАНГ!

АЗАЛДАН КЎПМИЛЛАТЛИ ВА ЎЗАРО ИНОҚ, АБАДУЛ-АБАД ДЎСТИ-БИРОДАР БАҒРИКЕНГ САМАРҚАНД АҲЛИНИНГ САБРИ-ТОҚАТИ ТУГАДИ! КЎҲНА ВА НАВҚИРОН, МЕҲНАТКАШ ВА ЗАХМАТКАШ, ҲАР НАРСАДАН АДОЛАТНИ УСТУН ҚЎЙГУВЧИ САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ҲУКМИ –ҚАРОРИ БИТТА:

ДОЛОЙ, ШАЙКА! ДОЛОЙ, МАФИЯ № 1”!!!

 

ИМЗО: Бир гуруҳ самарқандлик зиёлилар имзоси…

/Муаллифлар исми – шарифи “Дунё ўзбеклари”га маълум/

P.S. “Дунё ўзбеклари” ушбу материал юзасидан қизиқиш билдирган мутасадди тергов органлари билан қонуний ҳамкорлик қилишга тайёр.

6 феврал, 2021 йил, Самарқанд шаҳри .

P.S.

Ассалому алейкум Исмат ака.
Самарқанд мафиясининг бевосита таркибий қисми бўлган Пастдарғом мафияси ва унинг етакчи арзандаси Шункор Фармоновични хам инсофга чақирадиган, унга қонунлар борлигини ва Пастдарғом шароитида ушбу қонунлар ишлаши мумкинлигини бирор мутасадди кўрсата оладими. Юборилаётган масалалар очиқ манбалардан олинган. Қўшимча маълумотлар зарур бўлса яна юборамиз. Шунқоржон акани хам бир инсофга чақиришда ёрдам беринг. Пастдарғомда 100 лаб фермерларнинг уйи куймоқда. Қуйида юборилаётган хаволалар хамир учидан патир!!! Кун.ўз да жуда кўп мақола чиққан бу ҳақда…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"8" Comments
  1. Шералига савол

    Хурматли шархловчи Шерали Сизда канака муаммо булган эди, Самарканд хокими даражасида? Батавсил езинг, Э. Турдимов хал килиб берган муаммоларингизни.

  2. Assalomu alaykum. Sizlarni fikrlaringizni o‘qidim lekin qoyil qolmadim. Bu mening fikrim Samarqand viloyatiga Erkinjon Turdimovday hokim bo‘lmagan desam to‘g‘ri bo‘ladi. Mening o‘zim bir necha marta Turdimovning telegram raqamiga murojaat qilgan bo‘lsam barchasi ijobiy hal qilingan. Kami qolganday viloyat hokimligidan chiqib etirozim qolmaganligini so‘rab keyin murojaatimni yopshadi. Yoshlar bilan uchrashuvlarda ko‘rish mumkinki Turdimov qanday inson ekanligini. U kishiga minnatdorlik bildiraman.

  3. Самарқанд мафияси деганда, Самарқандда ишлаш оғир, булар босим ўтказган хокимни шунақа қилиб синдиради. Бунга Туроб Жураев яна бир қанчалари мисол. Президентимиз ўзоқ ўйлаб қарор чиқаради. Шунча
    йиллик фаолияти бор хоким бувани ҳам. Яна ким билади, янги йилдан сўнг Турдимов ҳам фаол бўлмай қолди матбуотда.

  4. Баходир

    Исмат ака иш қилиб жаноб Турдимовдан сиз ҳам “ДОЛЯ”ни олиб, жим бўлиб кетмассиз деб умид қиламан. Ёзганлариз рост бўлса бошқаларга ўрнак бўлиши учун жаноб Турдимов очиқ суд қилиниб, қонуний зажоланиши кк!

  5. Аҳли Расул Муҳаммад

    Ўзбекистоннинг бахтига Исмат Хушев бор бўлсин! Аллоҳга шукур, шу биргина ҳалол, мард ва қўрқмас журналист бор экан! Одамлар ўзларининг тўлиб кетган дарду додларини, гарчанд у олис Канадада бўлса-да, ёлғиз Исмат Хушевгагина айтиб, бўшатиб олишади. Чунки Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари” назари тушган нопок жой албатта покланмасдан қолмайди!
    Агар ушбу “ХАТ”даги барча гаплар рост бўлса, ишончим комилки, Ер юзининг Самарқанддек азим ва мукаррам гўшасини оёқ ости қилаётган турдимовларга ўхшаш нафс бандаларининг оёқлари яқин фурсатларда осмондан келиб бошлари ерга кириб кетади!

  6. Payariq tumani Hokimchasi Dilshod Sultonovich Musinov ham Turdimovjonning mafiyasi (jiyanjoni ) boladi

  7. Вилоятдагилар фиклари

    Самаркандим
    Самарканд хокими Э. Турдимов Самаркандни шахсий узиники килиб олгандай иш юритади. Новбахор Имомова билан ютубдаги чикишини курдик. Негадир Америка овози жудаям суст. Н. Имомова бир ойдан буен Узбекистонда була туриб Самарканддаги ички вазиятларни чукур урганмасдан номигагина Самарканд хакида Хоким билан учрашув утказди? Нега Самарканд халкининг муаммоларини урганиб ва тахлил этиб Хоким билан учрашганда ута мухим ва долзарб муаммоларни кутариб чикмади? Бу курсатувдаги узаро савол-жавобларни узаро хангома, гурунг деб хисоблаймиз. Бунака хангомалар Хокимлар даражасида эмас,балки маьлумоти урта булган оддий (хеч кандай амали,лавозими булмаган) кишилар орасидаги учрашувга тенг. Бир ой давомида Узбекистонда ящаб турган журналист Хокимларга шунака долзарб муаммолар билан мурожат килиши (савол-жавоб) керакки Хокимлар жавоб топа олмай колсинлар. Америка овози хеч кандай халкка кумак бера олмайди. Факат хаспушлаш билан овора. Биз “дунё узбеклари” ва ” И. Хушев билан юзма-юз” канали мухлислари И. Хушев муаллифлигидаги курсатув ва нашрларга ишонамиз ва Самаркандда Адолатни тиклашига умид киламиз.

    Вилоятдагилар фикрлари

    “Дунё ўзбеклари”дан: Навбаҳор Имомова – таниқли халқаро журналист. Унинг ижодини шубҳа остига олинишига биз мутлақо қўшилолмаймиз…

  8. Assalamualeykum. Buni yozgan okaxonimiz uzini bildirib quyibdi. Mafioz Turdimovni maqtab maqtab yurgandi. Usha opacha u bilam ham uchrashib ketdi. Unga Turdimov bilam Karshiga borvolib uloq uynab yurganizni aytib maqtanib endi biratula Turdimovga dushman bulib qoldizmi. Matbuot kotibini bushatib ishga sizni olmagani alam qilganga uxshaydi. Maqtab maqtab Ismat Maxmudovichni ham olovga tashlab, uzingiz panada yotavering.

Leave a Reply
*