Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: “Турдимов мафияси”дан бир шингил… (Иккинчи мақола)
02/11/2021 Бош мақола

Ҳурматли Исмат Маҳмудович!

Сизга маълумки, муҳтарам Президентимиз деярли ҳарбир йиғилишларида порахўрлик барҳам топмаётганини таъкидлаб, коррупция даражаси юқори бўлган соҳаларда бу иллатдан қутулиш кераклиги тўғрисида кўрсатма бериб келмоқдалар.

Аммо, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Оқбўтаевич Турдимов эса лавозимга тайинланганидан бошлаб, Президент сиёсатига қарши хоинларча йўл тутиб, кадрлар таркибини шакллантиришнинг асосий тамойилларини, ҳалол хизмат қилишнинг рағбатлантириш механизмларини, шунингдек, давлат хизматчиси фаолиятини одилона баҳолаш ва коррупцияга қарши туриш масалаларини тартибга солиш ўрнига раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлаш ва тайинлашни таниш-билишчилик ва катта пора эвазига амалга ошириб келмоқда.

Аниқ маълумотларга кўра, Э.Турдимов ўзининг жиноий шериги бўлмиш Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойберидиев орқали Пастдарғом тумани ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нажмиддин Сулаймоновни  пора эвазига Оқдарё туманига ҳоким этиб тайинлаган. Н.Сулаймонов  2 та дўконини сотиб ва қарз олиб, Оқдарёга ҳоким бўлгани ҳақида барча хабардор. Оқдарё туманида ҳоким бўлиб ишлаб келган Феруз Абиловни эса вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади. Бекорга бўлмаса керак бу тайинлов ҳам…

Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Турдимов Ш.Худойбердиевнинг Нуробод тумани “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи яқинида жойлашган дала ҳовлисида ўзининг ҳамтовоқлари Тойлоқ тумани ҳокими Баходир Бобоназаров (Қўшроботлик қариндоши), Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов, Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ва бошқалар билан “улфати чор, анда маза бор” деганларидек, вақт бевақт айшу ишрат қилиб ўтириши ҳақида бутун вилоят аҳли хабардор.

Э.Турдимов вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Бегзод Рахматуллаев орқали Савдо саноат палатаси вилоят бошқармасига Шерзод Қудратовни 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига бошлиқ этиб тайинлаган.

Э.Турдимов вилоят ҳокими лавозимига тайинлангач, Президентнинг ишончини қозонган, ҳалол, тажрибали собиқ ҳокимлардан бўлмишАбдумўмин Жураевни йиғилишларда шаънига ва шахсиятига тегиб, ишдан кетиш даражасига олиб келди. Баходир Саъдуллаевни Тойлоқ тумани ҳокимлигидан Пастдарғом туманига ўтказиб, ўрнига ўзининг қариндоши Баходир Бобоназаровни. Пастдарғом туманида атиги 4 ой ҳоким бўлган Б.Саъдуллаевни турли баҳоналар билан ишдан олиб, ўрнига ҳамтовоғи Шунқор Худойбердиевни тайинлади ва ўзининг коррупцион тизимини яратишни бошлади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг ҳалол ҳокими номини олган Фурқат Рахимов ҳам Э.Турдимовнинг жиноий тўдасига қўшилмагани ва ноқонуний топшириқларини бажармай, эътироз қилгани учун ишдан олинган.

Бир неча вилоятда ишлаб, порахўрлик ва коррупцион тизимни барпо этишни мукаммал ўзлаштирган Э.Турдимов қўшработлик акахонларидан иборат пора терувчи махсус жиноий гуруҳ ташкил қилгани ҳақида хабардормиз. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари-ю, ташкилот раҳбарлари белгиланган муддатда уларга ҳақ бериб туради ва раҳбарларнинг фаолиятига шу орқали баҳо берилади.

Аниқ маълумотларга кўра, Жомбой туманининг собиқ ҳокими Ҳамза Туйчиев Э.Турдимовнинг ҳамтовоғи бўлмиш Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов орқали “Қўшработликлар гуруҳига” қўшилиши кераклиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган. Лекин Х.Тўйчиев тўғри ва ҳалол ишлаб, олди-бердини эплолмагани, вилоят ҳокими Э.Турдимовга “доля” бермагани учун ишдан олинган. Х.Тўйчиевни покдомонлиги ва Президент сиёсатига содиқ кадр эканлигини Жомбой туманидан, ҳаттоки, ўзига бир қарич ер олмаганлигидан билиб олиш қийин эмас.

Вилоят ҳокими, муттаҳам Э.Турдимов порахўрлик ва коррупцияни қўллаб-қувватлаётгани етмаганидек, миллий давлатчилигимизга ўта зид тарзда иш тутиб, маҳаллийчиликка йўл қўйиб келмоқда. Бугунги кунга қадар 100 нафардан ортиқ вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини асоссиз лавозимидан озод этиб, уларнинг ўрнига ўзининг қариндошлари ва қўшработлик оға-иниларини тайинлади.

Хусусан, Самарқанд шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича собиқ ўринбосари Толиб Набиев билан 2019 йил 7 май куни тадбир давомида бўлган учрашувда, “Сен шаҳарликларни ҳаммангни қуритаман” дея, унинг фаолиятини ўрганмасдан, таҳлил қилмасдан вилоят ҳокимлиги томонидан Президент Администрациясига ёлғон маълумотлар киритилган ва Президентга содиқ бўлган халқсевар, тажрибали кадр Т.Набиевни ишдан олган. Пасткаш Э.Турдимовнинг маҳаллийчилик қилганини Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими Фурқат Рахимов ҳамда бир қатор ҳокимиятнинг собиқ ходимлари ҳам гувоҳи бўлганлар.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Талант Эсиргаповдек фидоий, халқ билан мулоқотга кира оладиган, интеллектуал қобилияти юқори бўлган ходимни ишдан бўшатиб, ўрнига уруғ-аймоғидан бўлган, асли Қўшработлик, Сизнинг таъбирингиз билан айтадиган бўлсак, “бир тийинга қиммат” , “тутуриқсиз” давлат ва ҳокимият имижига доғ туширадиган  Акрам Эгамовни тайинлаган.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ишлаб келаётган, келиб чиқиши Самарқанд шаҳридан бўлган шаҳар ҳокимлигининг барча ходимларини айнан, шаҳарлик ва самарқандлик бўлгани учун ишдан бўшатди ва уларнинг ўрнига ўзининг ҳамтовоқлари ва қариндошларини тайинлади. Хусусан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Жамшед Ортиқов ҳам вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг қариндошидир.

Ўзининг жиноий ниятларини амалга ошириш, Самарқанд шаҳрининг ободонлаштирилиши учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш мақсадида “Мароқанд обод” корхонасига Исломбек Бокижоновни, кейинчалик ўзининг (Э.Турдимовнинг) киёви бўлмиш Шерхон Насимовни тайинлаб, миллиардлаб пулларни талон-торож қилиб келмоқда.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Насиба Вафокуловани ишдан олиб, қариндоши Илхом Садуллаевни;

Регистон ансанбли” дирекцияси директори Жамшед Маъруфи ўрнига, Қўшработлик қариндоши Хонкул Самаровни;

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган мутахассис Нигора Садинова ўрнига Қўшработлик бўласи, порахўр, собиқ урилган ҳоким, мутахассис бўлмаган ва боғчада бир кун ҳам ишламаган Шухрат Рахмоновни тайинлади.

Ш.Рахмонов эса ўз навбатида вилоят мактабгача таълим бошқармасида ўзининг покдомонлиги билан ном қозонган ўринбосари Хилола Рахимовани ишдан ҳайдаб, ўрнига порахўрлик  билан танилган Самарқанд туманида ном қозонган, собиқ мактабгача таълим бўлими мудири Дилфуза Азизовани ўринбосарликка тайинлаб, ўзининг коррупцион тизимини яратиб олди.

Шунингдек, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига қўшработлик қариндоши Даврон Очиловни тайинлаган.

Вилоят электр тармоқлари корхонасининг бош директори этиб, ўзи билан Навоий вилоятида банк бошқарувчиси бўлиб ишлаган Ғанишер Маматқуловни тайинлади.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, коррупционер Даврон Джуманиёзов вилоят санитария ва эпидемиология осойишталик бошқармасининг собиқ бошлиғи Обрўй Боқобиловдан лавозимида қолиши учун вилоят ҳокимига 30 000 АҚШ доллари миқдорида “доля” бериши кераклигини айтган. О.Боқобиловдан рад жавобини олгач, кўп ўтмай О.Бойқобилов арзимаган баҳоналар билан, йиғилишда шарманда қилиниб, ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига ўзининг ҳамтовоғи Адхам Бахромовни ўтказган. (Унинг туғишган акаси Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромов бўлади)

2019 йил баҳорида вилоят “Савдогарбанк” бўлимининг бошқарувчиси Зафар Каримовни вилоят халқ таълими бошқармасига  – пора эвазига бошлиқ қилиб қўйди. З.Каримов соҳани тушунмасдан мухбирларнинг “Бир соат дарс қанча давом этади?”, деб берган саволига жавоб бера олмасдан, шарманда бўлиб ишдан бўшаб кетди. Унинг ўрнига яна бир порахўр ва муттаҳам 66 ёшли Саидаҳмад Усмоновни қўйди. С.Усмонов халқ таълими тизимида коррупцияни янада авж олдирди. Натижада эса, барча кўрсаткичлар бўйича вилоятлар ичида пешқадам бўлган Самарқанд вилояти иккинчи ўриндан охирги ўринга тушди.

Давлат ташкилотлари етмаганидек, Самарқанд шаҳридаги бир қатор жомеъ масжидларига ҳам ўзининг Қўшработлик қариндошларини тайинлаган. Бунга “Хўжа Зудмурод” жоме масжиди имом-хатиби ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Э.Турдимов давлат мулкини талон-торож қилиш билан ҳам изчил равишда шуғулланиб келмоқда. Ўзининг Навоий вилоятидаги ҳамтовоқлари билан тил бириктириб, шаҳарни ободонлаштириш учун ажратилган маблағларни совурияётгани ҳақида аниқ маълумотларга эгамиз.

Хусусан, 2018 йил 7 декабрда Самарқанд шаҳридаги янги йил арчасини безатиш учун 2 млрд. 200 млн. сўм айнан Навоий шаҳридаги “GRAND-BUILDING-KARMANA” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлса-да, шаҳарнинг арчаси ҳомийлик асосида ростланган.

Яна 2020 йилнинг декабрь ойида бир неча маротаба марказий кўчалар ва арчани безатиш учун, деб жами 2 млрд. 200 млн. сўмдан ортиқ маблағ ПГП “Самарканднур” ташкилотига кўчириб берилди. Лекин кўчаларни безатиш ишлари 2017 ва 2018 йилларда қандай безатилган бўлса, шундайлигича қолган.

Вилоят ҳокимининг (кадрлар масалалари бўйича) ёрдамчиси ва ғийбатчиси Манучеҳр Мирзаев 1,5 йил давомида 3 та уй ва Каптива русумли автомобиль харид қилганини қандай изоҳласа бўлади?!

Биз мазкур маълумотларни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этиб, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва унинг барча вилоятлардаги ёрдамчилари бўлиб ишлаган Манучеҳр Мирзаев, Алишер Зиятов ҳамда бугунги кунда иккита вазифани бажараётган вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ва вилоят ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси, бебурд Бекзод Рахаматуллаевга нисбатан қатъий чора кўрилишида амалий ёрдам берасиз, деган умиддамиз.

Агар бу раҳбар ниқоби остидаги жиноятчиларга муносиб жазо берилмаса, айниқса сайлов арафасида халқнинг Президент сиёсатига бўлган ишончи янада сўниб бораверади.

ҲУРМАТЛИ ИСМАТ МАҲМУДОВИЧ! ЭЛ СЕВГАН “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” РЕДАКЦИСИ!

Биз шунга аминмизки, Самарқанд аҳли Турдимовлар шайкасидан безор бўлди, мафиядан жони ҳалқумига келди! Самарқанд порахурлардан, нопок “арбоб”лардан ҳазар қилади! Самарқанд – буюк сайловлар олдидан, айниқса, Президент сайловлари тонгида, Буюк ва муқаддас шаҳримиз Самарқанд тозаланишга, покланишга, ҳалоликка муҳтож! Самарқандда тобора илдиз отиб бораётган ва, шубҳасиз, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган “Янги Ўзбекистон” истиқболига хавф тўғдираётган “Турдимов мафияси” хусусида адолатгўй Самарқанд халқининг қарори битта ва ҳукми қатъий:

ЖАНОБ ТУРДИЕВ, СИЗГА ЮКСАК ИШОНЧ БИЛДИРГАН МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ ВА САМАРҚАНД ХАЛҚИ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ЭКАНЛИГИНГИЗНИ УНУТМАНГ! БАС, ШУНДАЙ ЭКАН, САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ЮЗИГА ОЁҚ ТИРАШНИ БАС ҚИЛИНГ!  САМАРҚАНДНИНГ ТУЗИНИ ИЧИБ, ТУЗЛИҒИГА ТУПУРМАНГ!

АЗАЛДАН КЎПМИЛЛАТЛИ ВА ЎЗАРО ИНОҚ, АБАДУЛ-АБАД ДЎСТИ-БИРОДАР БАҒРИКЕНГ САМАРҚАНД АҲЛИНИНГ САБРИ-ТОҚАТИ ТУГАДИ! КЎҲНА ВА НАВҚИРОН, МЕҲНАТКАШ ВА ЗАХМАТКАШ, ҲАР НАРСАДАН АДОЛАТНИ УСТУН ҚЎЙГУВЧИ САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ҲУКМИ –ҚАРОРИ БИТТА:

ДОЛОЙ, ШАЙКА! ДОЛОЙ, МАФИЯ № 1”!!!

 

ИМЗО: Бир гуруҳ самарқандлик зиёлилар имзоси…

/Муаллифлар исми – шарифи “Дунё ўзбеклари”га маълум/

P.S. “Дунё ўзбеклари” ушбу материал юзасидан қизиқиш билдирган мутасадди тергов органлари билан қонуний ҳамкорлик қилишга тайёр.

6 феврал, 2021 йил, Самарқанд шаҳри .

P.S.

Ассалому алейкум Исмат ака.
Самарқанд мафиясининг бевосита таркибий қисми бўлган Пастдарғом мафияси ва унинг етакчи арзандаси Шункор Фармоновични хам инсофга чақирадиган, унга қонунлар борлигини ва Пастдарғом шароитида ушбу қонунлар ишлаши мумкинлигини бирор мутасадди кўрсата оладими. Юборилаётган масалалар очиқ манбалардан олинган. Қўшимча маълумотлар зарур бўлса яна юборамиз. Шунқоржон акани хам бир инсофга чақиришда ёрдам беринг. Пастдарғомда 100 лаб фермерларнинг уйи куймоқда. Қуйида юборилаётган хаволалар хамир учидан патир!!! Кун.ўз да жуда кўп мақола чиққан бу ҳақда…

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"6" Comments
  1. Hamma gaplardi uqidik bu malumotlar hammasi rost umuman samarqand viloyatida yashab bumiy qoldi Xurmatle Sh.Xudoyberdjyev siyosati umuman qonun doirasida emas hamma soxaga aralashib yerga tashlangan yerga tuymaydi hamma tanishiga Avgust oyida yengil yig’ma kanstruksiyali magazinlardi xomtavoqlariga mumaygina pullar evaziga pullagan nega bozor xududidan yani stayanka joyidan magazinlar Juma shahrini Buston maxallasi xududidan bush turgan Barkamol avlod balansida bulgan yerdi chiqarib pullagan umuman yer qolmadi qarorlardi tuwunmagani uchun xar xil sonli qarorlar bn chiqargan bu ishlar ustidan shug’illanadigan odam yuq. Qachondir tuyar db kutsak tuman yuq bub ketishi kk shekilli

  2. Ассалом алайкум Исмат ака. Яхши маълумот чоп қилибсиз лекин бу ҳаммаси эмас экан. Соғлиқни сақлаш тизимида қанчадан қанча ўғирликлар бўлади талан тарожликларни ҳам батафсил ёритсангиз яхши бўларди. Оддийгина узим кузим билан кўриб гувоҳи бўлганим Самарқанд давлат тиббиёт институтига келган янги ректор иш бошлашдан олдин Эркинжон Турдимов билан малум келишувларга эришди. Бу келишувлар институт ҳисобидаги маблағ бегона қилмасдан чиқариш ҳар қандай қарор чиқаришга тайёрлиги ҳақида эди. Оддий институтни қанча маблағ бўлиши мумкин деб ушлай мумкин лекин бу йерда 100 миллиардга сўмга яқин сумма ҳақида гап кетаёзди. Институтда бажарилган хар қандай катта тўлов қурилишми ёки бирон бир техника олишми ҳаммаси юқоридаги келишувга асосланган экан. Шунча сумма сарфланди лекин кўзга кўринадиган ҳеч бир натижа юқ. Шу соҳада ишлаб туриб қанча пул сифатига арзимайдиган буюмлар ёки хизматлар учун сарфлангани  кўриб ичим ёнади. Буни ҳам сўрови булар. Гапларимни далил келтиришим мумкин фақат буни ҳам аниқ бир мақола қилиб  юбораман.

     

  3. Турдимов фаолиятининг тахлили

    Самарканд мафиясининг тепасида турган Турдимов . Агар бу вилоят хокими тугри булганида барча кингир ишларга чек куйган булар эди. Афсуски нопок хоким…

  4. Нима киласизлар тухмат килиб мана ман мисол учун кушработлик эмасман, лекин бу маколани ёзган одам шахарлик ва Турдимовни оёгидан чалишни истайди, курдикку Т.Жураевни ахволини, канака килганлигини, бу маколани ёзган одам аник хокимият тизимида ишлайдиган ва шахарликка ухшайди, ман мисол учун Турдимовни ёклийман, сизларга колса бутунлай миллатчилик килиб юборасизлар???

  5. БУ КРДА БИР НАРСАГА ЖУДА КАТТА ЭЬТИБОР БЕРИШ КЕРАК
    ЭРКИН ТУРДИМОВНИ ШУНЧА КИЛМИШЛАРИГА КУЗ ЮМИБ ДОЛЯ ОЛИБ ТУРАДИГАН ЮКОРИДА КРЫШАСИ БОР
    УША КРЫШАНИ ТАГИДАН КИРКИШ КК
    БУЛМАСА ЯНА КУЗИКОРИНДАЙ ЭРКИН ТУРДИМОВЛАР ЧИКИБ КЕЛАВЕРАДИ

  6. “Улфати чор унда маза бор”. Хақиқатдан ҳам Ҳокимлар ва амалдорларнинг кўпчилиги халқумини ароқ билан чаядилар… Ароқ эса харом! Шу сабабли мамлакатимизда файзу-барокат йўқ.Коррупция балоси… Ота боболаримиз ҲАЛОЛ ва ПОКИЗА борига ШУКУР қилиб,умргузаронлик қилганлар-ку ЭЙ ИНСОНЛАР!

Leave a Reply
*