Menu
Categories
Сенат Трампнинг импичменти бўйича сўнгги қарорни қабул қилди
02/15/2021 Бош мақола

Сенат Трампнинг импичменти бўйича сўнгги қарорни қабул қилди

Олам14 Февраль 10:186931

image

АҚШ Конгрессининг Сенати кеча, 13 февраль куни собиқ Президент Дональд Трампнинг импичменти бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказди. Импичмент жараёнида сенаторлар Трампни оқлади.

Импичмент эълон қилиш учун айблов ҳукмини 100 нафар сенатордан камида 67 нафари қўллаши керак эди. Бироқ импичментни 57 сенатор қўллаб-қувватлаган, 43 сенатор унга қарши чиққан. Шу тариқа, демократларнинг Трампга импичмент эълон қилишга иккинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди.

Трампнинг импичмент жараёни 6 январда Вашингтонда тарафдорлари олдида сўзлаган нутқи туфайли бошланган. Ўша куни Трампни қўллаш учун пойтахтга йиғилган минглаб намойишчилар Конгрессга бостириб кириб,ўтган йилнинг 3 ноябрида ўтказилган президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлашга йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Сайловда демократ Жо Байден ғалаба қозонганди.

Вакиллар палатасида Трампга биргина – исёнга чорлаш айблови қўйилган. Сенатдаги жараёнда Вакиллар палатаси аъзолари айбловчилар, сенаторлар эса ҳукм чиқарувчилар сифатида иштирок этишди.

Вазиятнинг мисли кўрилмаган жиҳати шундаки, АҚШ тарихида биринчи бор бир Президентга нисбатан икки марта импичмент эълон қилинди.

Демократлар илк бор 2019 йилда Трамни ҳокимиятдан четлатишга уринганди. Ўшанда қуйи палата Трампга айблов қўйганди, бироқ республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи Сенат Президентни оқлаган.

Суннатилла Абдуллаев

https://qalampir.uz/

Leave a Reply
*