Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Самарқанд ҳокими ҳақида
02/18/2021 Демократия сабоқлари

Agzamov Shavkat, [18.02.21 20:50]

Ассалому алейкум Исмат Махмудович,

сизни танкидингиздан сунг Самарканд вилоят хокими Челак яъний Пайарикга ташриф бюрди ва Челак 80 мактабга кириб мактаб синифларини куздан кечирди. Мактаб атопленияси иссик эмас ,синфни сивети енмайди. Деб аризангни ёз деб кетди. Аслида бу бечора директор жуда халол ,пок, камтар,колаверса бунаканги директор Пайарикда 2 та ёки 3та 100 та мактабдан.

Бу директорни канча мехнати синган шу мактабга. Дабдаласи чиккан мактабни яъний олдинги порахор директордан расваси чиккан мактабни ялтиратиб утирган жойда бир нопок Вилоят хоким бир суз билан бушатаябди. Аслида бу директор Абланога мурожат килган ремонтга ердам килинг деб,райанога ёрдам сураган, сураган когозлари ва жаволари турибди.

Бир арзимаган нарсага холол одамни бушатгинча узи ариза ёзса арзийди. Бу нопок Эркинжон Турдимов Челакда 23 та хонадон эгаларини кон йиглатувди, ёшу карисини. Вазирлар Махкамасини карори билан йук килинган бозорни, узбошимчалик билан бозор килмокчи булган эди. Шу билан биргаликда бахона йулларни кенгайтирилади деб призидент карорларини тикиб, 23 та хонадонни кучирмокчи булди. Песмири пуллар бериб. Мен шунчалик югирдимки Мурожат килмаган жойим колмади.

Инсон хукукини химоя килиш органига хам, Курилиш Вазирлигига хам. Призидент парталига хам. Призидентга хам. Хеч кандай наф булмади. Охри окибат онам узимни узим ёкиб юбораман хам деди. Наф булмади. Бу тупалонда 23 хонадонни йигиб Вилоят хокимлигига бордик. Курилиш буйича мутахасис бошлигига кирганимизда, бир йигитча суз билан айтаолмай когозга ёзиб курсатди.

Бу ишни Курахмедов Азамат килаябти деб ёзилган эди. Бу нопок порахур жуда устакор, хамма нарсани пухта киладигон кушнимиз Курахмедов эди. Самарканд вилоят Ташкилий Ишлар Буйича бошлик яъний ОРГ отделни бошлиги. Мен уни Эски ишларини кузгаб яъний Малака ошириш институтида ректор булганида кандай пора олганини ва келмай укитувчилар сертификат олганини ёздим. Ва алкаш акасини налоговыйда пора билан тушганда уни ишдан четлаштирганда. Яна олиб келиб ОРГ отдел бошлиги укаси ишга жойлаштирганини ёзган эдим. Вилоят прокуратурага.

Челак прокуратура терговчиси мени чакириб бу ишларни исботлаолмасанг узинг конун олдида жавоб берасан деб куркитиб когозга кул куйдириб тилхат олди мендан. Ва Курахмедов сувдан курук чикди. Уша пайтлар менда гувох бориди гувохларам курканидан кочиб кетди куйинг ака деб. Шунинг учун хам мен индамай колавердим. Бу нопок Курахмедов порахурни 2 Йил олдин ДХХ Дами МХХ дами якин уртоги бор эди, анау ходим уни куллаб юрар эди. Мени шу тортишиб юрганимда ДХХ ходимлари суриштириб кетган экан. Хоми йукми дебда шекилли.

Уша пайтлар мени уйимга тахдит килинган хат ташлаб кетган экан. Очиб карасам “кисиб юр кисиб юрмасанг камокда чирийсан” деб ёзилган экан. Бу нопок порахурни вилоят хокими бу ишидан олиб бошка ишга утказишди. Хуллас уйиндан чикаришди. Бу тахдит хат тугрисида вилоят пракуратурасига хам Ички ишлар вазирлигига хам мурожат килган эдим. Давомат булмади. Суриштирилмадихам. Аслида пракуратура ходимлари мени куркитмасдан суриштирув олиб боришлари керак эди. Каранг кандай бу порахурлар бир бирини поддержка килади. Алкаш акаси халигача налогда ишлаб келаябти.

Салла деса калла оладиган вилоят хким нафакат вилоятга , тумангаям керак эмас. Охри окибат вилоят хокими Эркинжон Турдимов сайёр кобулида, 23 та хонодонни эгалари хамда мен келиб. Ариза бердик. Аризани мазмунида шундай ёзилган эди. 7 кун ичида уйларни бузилиши тухтамаса. Игна ип билан огзимни тикиб очлик эълон килиб Озодликка хамда ББСида мени кураслар деганимдан кегин. Вилоят прокурорига , хамда Эркинжон Турдимовга бир нусхадан аризани берганимдан кегин , уй бузилиши тухтади.

Каранг канака булар пул деса халкни куз ёшига хам карамайди. Зур келсагина тухтайди.

Исмат Махмудович Каримов даврида хам бундай порахурлар билан олишиб утдим . Хозирда эса халк ёзувчи деб аташади мени. Майли нима деса дийишаверсин килсам менхам халк учун килдим.

Сизга мени хали айтадиган гапларим куп. ОЛЛОХ кулласин сизни ОМИН!

Узбекистон халкига жуда кераксиз!

 

Шавкат Агзамов,

Самарқанд вилятининг Пойариқ тумани, Челак шаҳридан мактаб ўқитувчиси

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Хурматли Шавкат! Ёзган хатингизни диккат билан укидим. укитувчи, “халк ёзувчиси” экансиз. Энг аввал озрок булсада уз саводингиз устида озрок ишласангиз “ОНА тили ва адабиёт” дан сабок берсангиз укувчиларингиз Сиздан “фахирланса керак”.

Leave a Reply
*