Menu
Categories
ФИРИБГАРЛАРНИНГ ОЛТИН ДАВРИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ (тахлилий мақола)
02/21/2021 Бош мақола

ФИРИБГАРЛАРНИНГ ОЛТИН ДАВРИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ
(тахлилий мақола)

Фирибгарлик жинояти Ўзбекистонда эпидемия бўлиб урчиб кетди. Нега бундайлигини, Андижонда, бир оилавий фирбгар гуруҳдан 18 нафар жабрланганлар билан боғлиқ бир жиноят иши мисолида, тушунишга харакат қиламиз.

2019 йил 30 ноябрь куни ОАВ-да тарқалган “Андижонда Artel’нинг сохта дилери одамлардан қарийб 100 минг доллар ўзлаштирди” сарлавхали хабарга оид қўзғатилган жиноий иш бўйича, Андижон вилояти, Балиқчи туман суди томонидан, судья Музаффар Сиддиқовнинг раислигида, 2020 йил 11 ноябрь куни, ЖК-нинг 168-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топилиб, опа-ука Ханифа Каимова ва Абдуманноб Тохтасиновларга (исм-фамилиялар паспорт бўйича ёзилмоқда) 8 йилдан оздликдан махрум этиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, судланган опа-уканинг хисобидан  18 нафар жабланувчиларга, жами,  206.075 доллар қарздорлик, миллий валютяда 2.139.901.189 сўм ундирилиши белгиланди.

Лекин жабрланувчиларга бир сўм ҳам унгани йўқ ва унмайди ҳам. Чунки, судланувчиларнинг номида ҳеч вақо йўқ. Уларнинг судда айтишича, жазони ўтаб чиққанларидан сўнг, ишлаб, қарзларини узар эмишлар.

Содда одамларни, қарийб 2 миллиард 140 миллионга сўмга чув тушуришда хиссаси энг катта, судланган Х.Каимова, гўёки, шу қадар моддий ночор экан-ки, унинг химоясига адвокат давлат хисобидан таъминланди.

Айтиб ўтиш жоизки, терговда ҳам, судда ҳам, апелляция босқичда хам иш юритувчилар томонидан,  “2 миллиард 140 миллион сўм пул қаерга кетди?” деган савол, бирор марта ҳам қўйилмади. Бу савол на айблов хулосада, на хукмда, на ажримда бор. Филжумла, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган пуллар хам йўқ, судланган фирибгарларнинг номида хам хеч вақо йўқ.

Лекин 2011 йилдан бери Х.Каимованинг номида бўлган Андижон шахар, 2-тор А.Акбаров 24 уй манзилдаги участка-хонадон, гўёки, 2019 йил 8 ноябрь куни, дастлабки тергов вақтида, терговчи Шавкатбек Довидовнинг ёрдамида, ўтган сана билан (задним числом) қалбаки хадя шартнома расмийлаштирилиб, Х.Каимованинг отаси (оилавий фирибгар гурухнинг бошлиғи) Вахабжон Тохтасинов ўз номига ўтказдириб олган.

Бу ноқонуний нотариал харакатни, мазкур участка-хонадон жабрланувчиларнинг зарарларини қоплашга қаратилмаслиги учун оилавий фирибгар гурухнинг бошлиғи  В.Тохтасинов билан унинг куёви (Х.Каимованинг турмуш ўртоғи) Хайрулло Каимовлар, Андижон шахар 12-сон нотариал идорасининг нотариуси  Марифжон Хусанов билан келишишиб, амалга оширишган.

Мазкур участка-хонадонни мусодарадан янада кафолатли сақлаб қолиш мақсадда Х.Каимов, бошқа сохтакорликларни содир этган. Яъни, бу уйда хеч қачон хеч ким доимий рўйхатда (пропискада) турмаган бўлса-да, оила аъзолари, гўёки, шу уйда яшайди, гўёки, нормал яшашга бошқа уй-жойи йўқдек, сохта  ижтимоий холатни яратган. Яъни, қайинотаси В.Тохтасинов билан бирга Х.Каимов ЖК-нинг 28-моддасига асосан 168-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши шарт эди.

Бироқ баён қилинган холатлар бўйича, 25.000 ва 33.000 доллар зарарларидан бир тийин хам унмаган жабрланувчилар М.Нишохўжаева билан С.Хакимова суддан кейин ёзган ариза бўйича, 2 марта тергов-олди текшируви ўтказилиб, вилоят прокурори Ғайратжон Фозиловнинг шахсий назоратида, терговчилар вилоят ИИБ ТБ терговчилари Музаффар Қодиров ва Илхом Тургуновлар, фирибгарларнинг манфаатида бир ёқлама иш юритишиб, жиноий иш қўзғатишни 2 марта рад этиш тўғрисида қарор чиқаришди.

Юқоридаги холатларни исботи учун, қуйида  19-та рақамланган иловани, изоҳлар билан, 1-та аудио ёзув,тақдим этамиз.

1-илова: Андижон шахар 2-сон ИИБ ТБ бошлиғи Муроджон Мирзаевнинг 30.10.2019 й. кунги терговга қадар текширув муддатини бир ойга узайтириш ҳақида КАРОРИ.
Унда, терговга қадар текширув, Шакл-1 – 913-рақам билан 20.10.2019 й. бошланганлиги, Х.Каимова 28.000 доллар миқдорда пулларни қарзга олганлиги, 9.800 долларни қайтариб, 18.200 долларни қайтармай келаётганлиги айтилмоқда. Бинобарин, 18.200 АҚШ доллари миллий валютада 180.000.000 сўмдан зиёд бўлиб, жуда кўп зарар деб малакаланса-да, бошлиқ М.Мирзаев гумон қилинувчи Х.Каимованинг мол-мулкини хатламаган.

2-илова: Андижон шахар 12-сон давлат нотариал идораси нотариуси Маърифжон Хусанов томонидан санаси номаълум, лекин кўрсатилган 8.11.2019 й. санадан бир ойдан ортиқ муддат ўтгандан кейин расмийлаштирилган сохта хадя шартнома.
Бунинг исботлари кейинги иловаларда келтирилади.

3-илова: Айблов хулосанинг кириш қисми.
Х.Каимова ва А.Тохтасиновга 168-модда, 4-қисми “а”, “в” бандлари билан 13.11.2019 й. куни жиноий иш қўзғатилганлигини қайд этиш учун илова қилинди.

4-илова: Андижон вилояти ИИБ ТБ терговчиси Максуджон Ахмаджоновнинг вилоят “Ер кадастр” давлат корхонаси бошлиғига Х.Каимованинг мол-мулкини аниқлаб, таъқиққа олиш (хатлаш) тўғрисида чиқарган 18.11.2019 й. кунги 8/17-1919 сонли хати.
Ушбу хатга кадастр бошлиғидан делода ҳеч қандай жавоб мавжуд эмас.

5-илова: Daryo.Uz веб-сайтда мазкур ишга доир 30.11.2019 й куни тарқатилган хабар. Унда жабрланувчиларга зарар миқдори қарийб 100.000 доллар деб таъкидланган ва ЖК-нинг 168-модаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганлиги таъкидланган.
Яъни, бу хабар, иш юритувчилар айбдорнинг мол-мулкларини таъқиққа олишлари шартлигини эътироф этиш учун, илова қилинди.

6-илова: Андижон вилояти, ЖИБ Балиқчи туман суди судьяси Музаффар Сиддиқов чиқарган 11.11.2020 й. кунги хукмнинг 17, 18-чи сахифалари.
Унда вилоят ИИБ ТБ терговчиси Шавкатбек Довидов, жиноят ишини ўзининг юритувига 2019 йил декабрь ойида, Х.Каимова қидирувда бўлганида қабул қилганини, Х.Каимованинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш учун хат чиқарганида, унинг номида битта уй борлигини, мазкур уйни таъқиққа олса Х.Каимова оиласи билан нормал яшаши учун бошқа турар-жой мавжуд эмаслиги сабаб уйни таъқиққа олмаганлигини, таъқиққа олиш ваколатига қирмаслигини таъкидлаб кўрсатув бермоқда.

7-илова:  Х.Каимова ва отаси В.Тохтасинов томонидан 5.11.2019 й. кундан 10 банк иш куни давомида нотариал харакат учун тўловлар амалга оширилган-оширилмаганлиги тўғрисида (бизнинг ННТ-дан) сўров хатимизга, Андижон вилояти “Халқ банки”  АТ амалиёт бўлими берган 6.01.2021 й. кунги 24-01/1114-сонли маълумотномаси.
Унда, Х.Каимова ва В.Тохтасинов томонидан 2019 йил 5-18 ноябр кунларида нотариал харакат учун ҳеч қандай тўлов оширилмаганлиги маълум қилинган. Бу эса хадя шартнома 8.11.2019 й. куни тузилмаганлигининг яққол исботи.

8-илова: Суднинг хукмида 25.000 ва 33.000 доллар миллий валюта сўмда жабрланувчилар М.Нишонхўжаева билан С.Хакимовага судланувчилардан ундирилсин дейилса-да, амалда бир сўм хам унмаётгани учун улар норози бўлиб ёзган аризаси бўйича тергов олди текшируви ўтказаётган вилоят ИИБ ТБ терговчиси Илхомжон Турғуновнинг 8/3-157-сонли 30.01.2021 й. кунги сўров хати.
Унда, банк бизга берган маълумотни текшириш мақсадида, терговчи, Адлия бошқармасидан олинган квитанцияларни илова қилиб, унда кўрсатилган хисоб-рақамларга квитанциядаги тўловлар тўланган-тўланмаганлигини, квитанциялар қачон расмийлаштирилганлиги, тўловлар ким томондан тўланганлиги хақида ёзма равишда маълумотнома берилишини сўраган ва “Халқ банки” амалиёт бўлими 4-махсус кассасининг мухри босилган, принтердан бир яхлитликда (бир-биридан бўлинмаган) бир варақда чиқарилган, 3-та қвиланцияни илова қилган.

9-илова: “Халк банк”нинг амалиёт бўлими вилоят ИИБ тергов бошқармасига берган 2.02.2021 й. кунги 24-01/44 сонли, жавоб хати.
Унда, квитанциялардаги ёзувларга мувофиқ, В.Тохтасинов томонидан 4-махсус кассаси орқали 2019 йил ноябр ойи давомида хеч қандай тўлов тўланмаганлиги хақида маълумот берилган.

10 илова: Банкнинг 24-01/44 сонли 2.02.2021 й. кунги жавоб хатида, терговчи ўзига керакли мазмунда жавоб олмаганлиги учун, банк текшируви исм-фамилияда хатолар билан нотўғри текширилган деб, илова қилинган квитанцияларда тўловчининг исм-фамилияси кўрсатилгандек, қайта текширишни талаб қилиб, яна 8/3-157-сонли 30.01.2021 й. кунги сўров хатига, банкдан қайтадан олган 3.02.2021 й. кунги 24-01/52-сонли жавоб хат.
Унда хам “Халк банк”нинг амалиёт бўлими В.Тохтасиновнинг фамилия, исми, шарифи квитанцияда қандай ёзилган бўлса, шундай текшириб, яна  4-махсус кассаси орқали В.Тохтасинов томонидан 2019 йил ноябр ойи давомида хеч қандай тўлов тўланмаганлиги хақида маълумот берилган.

11-илова: Андижон вилояти Адлия бошқармаси хизматчиси Сардор Қобилжонов, сохта хадя шартнома нотариус томонидан қонуний расмийлаштирилган қилиб кўрсатиш мақсадда, вилоят ИИБ ТБ томонидан Адлия бошқармасига чиқарилган 19.01.2021 й. кунги 8/3-157 сонли тақдимномага берган жавоб хатига илова қилган сохта квитанциялар.
3-та квитанциялар компьютердан хаммаси яхлит битта шаклда, дубликатлари борлигининг белгилари йўқ, санаси йўқ, кассир ва тўловчининг имзоси йўқ чиқарилган.
Бу холатларга аризачилар эътироз билдирганларидан сўнг, делода 2-чи 3-та яхлит, сана ва вақти киритилган, бошқа квитанциялар пайдо бўлиб қолди.

12-илова: Икки марта ўзининг сўров хатларига ўзига керакли мазмунда маълумот ололмаган терговчи, 6.02.2021 кунги 8/13-274 сонли сўров хат чиқариб, банкдан олган 8.02.2021 й. кунги 24-01/65 сонли маълумотнома.
Унда, нихоят, жиноят ишни қўзғатишни рад этиш учун терговчига керакли, В.Тохтасинов кўрсатилган хисоб-рақамларга, кўрсатилган тўловларни тўлаганлиги, хамда, делога Х.Каимованинг турмуш ўртоғининг уйни хадя этилишига розилик аризаси киритилиб, розилик аризаси учун тўловлар қилганлиги қайд этилган, маълумотлар берилган.
Лекин бу маълумотлар сохталиги туфайли банкнинг амалиёт бўлими бошлиғи имзо чекмаганлиги, терговчи ва унинг гурух рахбари Музаффар Қодиров, аввалги жавоб хатларга бажарувчи тариқасида имзо чеккан М.Абдунабиев ИИБ-га чақиртиришиб, мажбурлашиб имзо қўйдиришганлиги келиб чиқмоқда.
Ваколатли шахс имзо чекмаган, кўп жихатлардан сохта хужжат, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш учун юридик кучга эга бўла оладими?

13-илова: Х.Каимоваринг турмуш ўртоғи Х.Каимовнинг Андижон шахар 2-тор А.Акбаров кўчсаси 24 ховли-жойни турмуш ўртоғи Х.Каимованинг номидан, қайинотаси В.Тохтасиновнинг номига хадя қилиб ўтказилишига розилик аризаси.
Ушбу розилик ариза, хадя шартнома қонуний ёки ноқонунийлигидан қатъий назар,  нотариал харакатнинг хуқуқий оқибатларига Х.Каимов хам бевосита ва тўлиқ жавобгарлигининг исботи.

14-илова: Х.Каимова ўзининг номидаги Андижон шахар 2-тор А.Акбаров кўчадаги 24 манзилдаги ховли-жойни хақдорларига сотиб бериш учун 30.09.2019 й. куни нотариусга боришга розиман, деб 27.09.2019 й куни ёзиб берган тилхатининг фото-сурати.
Ушбу тилхат Х.Каимова фирибгарлик содир қилиш учун, ховли-жойндан ишончга кириш қуроли сифатида фойдаланганлигининг муайян исботи. Ушбу тилхатни ёзишдан олдин хам Х.Каимова бир неча бор ховли-жойнинг кадастр хужжатларини бериб, фуқаролардан қарз олишда,  ховли-жойдан ишончга кириш қуроли сифатида фойдаланган.

15-илова: Андижон шахар “Нур зиё фемида” АХ адвокати Э.Қосимовга, Андижон “Ер тузиш ва кўчмас мулк” Давлат корхонасининг 14.08.2020 й. кунги 05/637-04 сонли, Х.Каимованинг номида Давлат рўйхатига олинган турар ва нотурар кўчмас мулклар мавжуд эмаслиги хақидаги маълумотнома.
Савол: Х.Каимованинг номидаги 2-тор А.Акбаров кўчаси 24  манзилдаги хойли-жой каерга кетди?
Жавоб: Ховли-жой номаълум санада хадя шартнома тузилиб, Х.Каимованинг отаси В.Тохтасиновга номига 6.12.2019 й кундан кейин, ўтказилган. Бунинг исботи – терговчи Ш.Довидовнинг жиноят ишини ўз юритувига 2019 йил декабрь ойида, Х.Каимовага қидирув элон қилинганидан кейин қабул қилганлиги тўғрисидаги судда берган кўрсатуви ва хадя шартнома учун тўловлар кўрсатилган санада тўланганлигини тасдиқловчи хақиқий хужжатлар мавжуд эмаслиги, хамда, Х.Каимовага қидрув 6.12.2019 й. кундан эълон қилинлиги.

16-илова: Андижон шахар ИИО ФМБМ ва ФРБ томонидан берилган 11.11.2020 й. кунги 30/19-458-сонли маълумотнома.
Унда, якунида, … Шунингдек, Андижон “Дехқонобод” МФЙ, 2-тор А.Акбаров кўчаси 24-уй ўрганилганда, ушбу хонадон 08.12.1955 йилда Андижон шахрида туғилган, Тохтасинов Вахобжон Латибжоновичга тегишли эканлиги ва ушбу хонадонда хеч ким доимий рўйхатда турмаслигини маълум қилади, деб ёзилмоқда.
Бинобарин, терговчи Ш.Довидов ховли-жойни унда яшовчилар нормал яшаши учун ягона ховли-жой деб ва уйни таъқиққа олмаслик учун қайси маълумотларга асосланмоқда?

17-илова: Андижон шахар ИИО ФМБМ ва ФРБ томонидан 31.10.2020 й. кунги 11:02:45-сонли маълумотнома.
Унда, кадастр рақами 17:15:03:05:03:1468, Акбаров кўчаси 24 уй эгаси деб В.Тохтасинов эмас, Х.Каимованинг эри Х.Каимов деб, Акрабод кўчаси 36 уйда пропискада турувчи М.Абиджонова, Х.Каимова, Х.Каимов, Р.Абиджонова, М.Абиджонова ва номаълум вояга етмаган М.Алижоновлар доимий рўйхатда туради деб, сохта маълумот берилмоқда.
Бу сохта маълумотнома, Х.Каимовнинг номидаги ховли-жой жабрланувчиларнинг зарарларини қўплаш учун қаратилмаслигини олдини олиш учун, муайян В.Тохтасинов ва Х.Каимов томонидан яратилганлиги келиб чиқмоқда.

18-илова: Андижон “Дехқонобод” МФЙ-дан берилган 20.10.2020 й. кунги 113-сонли далолатнома.
Унда, “Дехқонобод” МФЙ худудида 2020 йил октябр ойида ахолини хатлови ўтказилган пайтида, 2-тор Акбаров кўчаси 24 хонадонга бир неча борилганда берк бўлгани (ва хозирда хам берк бўлгани) туфайли, бу хонадондаги фуқаролар хатловга олинмаганлиги ёзилмоқда.
Ушбу далолатнома, хеч ким пропискада турмаган 2-тор Акбаров кўчаси 24 хонадонга Х.Каимованинг ўзи ва оила аъзолари прописка қилинганлиги тўғрисидаги сохта маълумотлар мавжуд бўлиб қолганидан, аризачиларнинг эътирозларига, иш юритувчиларнинг, МФЙ ўтказган хатлов пайтида бу маълумотлар тасодифан киритилиб қолган, деган важлари асоссизлигини исботлаш учун олинган.

19-илова: Аризачи М.Нишонхўжаева ва С.Хакимовага вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Худайбердиевнинг берган 29.01.2021 й. кунги 12/1749-21 сонли жавоб хати.
Унда, М.Нишонхўжаева ва С.Хакимованинг аризаси ва Балиқчи туман судининг ажрими бўйича терговга қадар текширув олиб борилиб, 13.12.2020 й. куни жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилганлиги, бу қарор, назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинганлиги, қайта тегровга қадар текширув ўтказилиши учун вилоят ИИБ ТБ-га қайтарилганли ва терговга қадар текширув олиб борилаётганлиги маълум қилинмоқда.
Бироқ 8.02.2021 й. куни, шунча далил исботларга зид, яна жиноят ишини рад этиш тўғрисида қарор чиқарилди.
Бу янгилик бўлмади. Текширувларнинг олиб борилишидан, шундай тугаши аниқ эди.
Холбуки, иш юритувчилар ва катта-ю кичик адлия маслахатчиларимзга бир нечта савол:
1. ЖК-нинг 10-моддасидда – Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шерт, деб ёзилганми?
2. Фирибгарлик йўли билан фақароларнинг 2 милиард 139 миллион сўм пулни ўзлаштирган фирибгарга, унинг мулки зарарни қоплатишга қаратмаслик учун, бири уйни хадя қилиб ўзига ўтказиб олган, бири розилик берган, сохта прописка маълумотлар яратган шахслар жиноятчининг шерикларимасми?
3. ЖПК-нинг 290-моддасида – Хукмнинг фуқаровий даъвони ва бошқа ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт, деб ёзилганми?
4. ЖК-да 207 (мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларини Олий Мажлис бекор қилмаганми?
5. Фирибгарларга муттасил ён босишингиздан, ғаразларингиз борлигини халқ тушунмайди дейсизми?
6. Фирибгарларнинг олтин даврига қачон чек қўясиз?
***
С.Зайнабитдинов,
Андижон, ИҲҲҚҚ.
20.02.2021.

P.S: Мутассаддиларга, тақдим этилган исботлар озодликда юрган фирибгарларни жавобгарликка тортиш учун етарли бўлмаса, яна бир инкорсиз исботимиз борлигни маълум қиламиз. Лекин хозирча, уни хам фалажлантиришмасликлари учун, ошқор этмай турами

Областное Отделение
КЗПЛУ “Апелляция”. Андижан.
Leave a Reply
*