Menu
Categories
Рӯзиқул Алимардон: ҚАЛБИ ДАРЁ АКАМ! (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
02/23/2021 Адабиёт

ҚАЛБИ ДАРЁ АКАМ!

13 июл 2018 йил.

Одатдагидек, эрталаб ФБ саҳифамни кӯрсам , устоз Ибод Садулладан хат келибди: “Розиқул, бугун сизга 904331860 рақамим билан телефон қилдим. Гаплашмоқчи эдим. Гӯшакни ҳеч ким кӯтармади” (айнан кӯчирдим, ФБда сақланган экан.)

Дарҳол қӯнғироқ қилдим. Гарчи Ибод Садулла қӯшни Бошқайнар қишлоғидан бӯлсада, ҳеч гаплашмаган эдик. Ибод Садулла шеърларини ӯрта мактаб давридан матбуотда ӯқиб турардим.

Ҳол-аҳвол сӯрашгач, биринчи саволи қаерлик эканлигим билан қизиқди.

Шӯрчаданман дегандим, таниш-билишларини сӯради.

Шу кундан тез-тез гаплашиб турадиган бӯлдик. ФДда беш-ӯн кун кӯринмай қолсам, қӯнғироқ қилиб: – нега кӯринмайсиз,- деб сӯраб турарди.

“Ҳаёт фалсафаси” номли навбатдаги шеърий тӯплами чиққанда, шом пайти қӯнғироқ қилди. Биргаликда таниш- билишларидан хабар олдик.

25 декабр 2018 йил.

Асқар Маҳкамнинг 60 йиллигига бағишланган учрашув Тожикистон Ёзувчилар уюшмасида бӯлди. Ибод Садулла, шоирлар Хол Давлат, Зафар Носир биргаликда бордик.

Тошкентдан устозлар Одил Икром, Исмат Худоёр ва Асқар Маҳкамнинг оила аъзолари, Хужанддан шоира Мунаввара Ойматова, Рудаки ноҳиясидан устоз Саййид Неъматулло Иброҳим (Оллоҳ раҳмат қилсин!), Қӯрғонтепадан шоир Шодмон Жӯра ташриф буюрганди.

Ибод Садулла устоз Одил Икром номини ӯзгача меҳр билан тилга оларди. Учрашув тугади, биз йӯлга тушдик, аммо Ибод Садулла:

– Мен Одилжонни уйга олиб бораман, – деб уюшмада қолди.

Суҳбатлашсак, фақат адабиётдан сӯзларди. Ижтимоий тармоқларда ёш шоирларнинг ижодини кузатарди, бирор яхши шеър ӯқиб қолса, албатта, муаллифини топиб танишарди, маслаҳатларини аямасди. “Қалби дарё” деган ибора Ибод Садулладек инсонларга айтилган, асли.

Устоз, қадрдон Акам, жойингиз жаннатда бӯлсин!

Ҳамиша хотирангиз юрагимизда!

Тожикистон Республикаси

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*