Menu
Categories
Бобомурод Абдуллаев дегани Исмат Хушев ҳақида ҳам алоҳида видео қилган экан
02/23/2021 Бош мақола
Мантиқ ва оддий фикрлаш, бировларга жуда оғирлик қиладими дейман.
Бу, Бобомурод Абдуллаев дегани Исмат Хушев ҳақида ҳам алоҳида видео қилган экан. Эътиборимни тортгани, бу муаллифни мантиғи бўлди. Исмат ака, яқиндаги чиқишларидан бирида, Ислом Каримовни мақтаб, ҳозирги Президент Мирзиёев ҳақида танқидий фикр айтган экан. Шундан келиб чиқиб, бу Исмат акани «маддоҳ» деган. Мантиқни қаранг!
*
Маддоҳ – бу ҳокимиятга ёқиш учун, ўзи учун керакли нарсани олиш учун, еки зарарли нарсани бартараф қилиш мақсадида, ҳокимиятга, ҳукмдорга, тизимга, қудратли шахслар еки гуруҳларга, этикадан ва қонунчиликдан ташқари бўлган омма олдида тилёғламалик қилишга айтилса керак. Албатта, «маддоҳлик» деган жиноят кодексини моддаси йўқ. Ҳокимиятни ёмон кўриш ҳам, яхши кўриш ҳам – ҳар бир одамнинг шахсий иши. Лекин, этика – жамоатчилик фикри, қараши ва қадриятлари билан белгиланади. Этикага кўра, маддоҳлик, маънавий иллат.
*
Энди, Бобомурод Абдуллаев Исмат акани айблаши – мутлақ мантиққа тўғри келмайди. Ислом Каримов ҳокимиятда эмас, ўлганига тўрт йилдан ошди. Уни бировга фойда еки зарар келтириш имконияти йўқ. Уни устига, бугун уни оҳиста еки ошкора танқид қилиш – сиёсий мода. Шунинг учун, Исмат ака Каримовни мақтаб, маддоҳлик қилиши мумкин эмас. Исмат ака самимий фикрларини айтаяпди.
Қолаверса, Ислом Каримовни мақтаб туриб, ҳозирги Президент Мирзиёевни бироз танқид ҳам қилаяпди. Исмат ака – кайфият одами. Уни устига, уни ўзига яраша стили ва схемаси бор. Исмат ака тўпори, лекин самимий одам. У ҳеч қачон бировларни орқасида, яширин номлар билан мақолалар қилгани, одамларга қарши биринчи бўлиб кампаниялар қилгани маълум эмас. Хаёлига келганини айтади, қўяди. Исмат акага ҳамма ҳар хил муносабатда бўлиши, табиий. Лекин, у Ислом Каримовни танқид қилиш модаси фонида, ўлган Президентни мақтаб, бирор нарса олмаслиги, аксинча, жамоатчилик кўз ўнгида яна танқидларга нишон бўлиши аниқ.
*
Энди, жорий ҳокимиятдан квартира совға олган, ҳокимиятга тилёғламалик қилиб, бир қатор жиноятлари учун жазолардан эсон-омон чиқиб олган Бобомурод Абдуллаев, ўлиб кетган ва бировга фойдаси еки зарари тегиши мумкин бўлмаган Каримовни мақтагани учун Исмат акани «маддоҳ» дейиши, ва шу гапини давомида, яна жорий ҳокимиятни мақтаб қўйиши – бу нима дейилади?
Бунда озроқ ақл ва мантиқ борми?
https://www.facebook.com/rabbimov.kamoliddin
Leave a Reply
*